Ilk o`rta asrlarda Samarqandning madaniy hayoti. Суғд ҳукмдорликларининг Самарқанд атрофида бирлашиши Самарқанд ҳукмдорларининг этник мансублиги



Download 196,5 Kb.
bet1/7
Sana14.05.2023
Hajmi196,5 Kb.
#938518
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-seminar mavzu


Ilk o`rta asrlarda Samarqandning madaniy hayoti.
1. Суғд ҳукмдорликларининг Самарқанд атрофида бирлашиши
2. Самарқанд ҳукмдорларининг этник мансублиги
3. Самарқанд Суғдида бошқарув ва унинг хусусиятлари
4.Самарқанднинг Суғд конфедерацияси таркибидаги мақоми
Суғдда мавжуд ҳукмдорликларни Самарқанд марказли иттифоққа бирлашиш жараёни Суғднинг Юнон-Бақтрия подшолигидан ажралиб чиқиши (Юнон-Бақтриядаги тахт учун курашлар сабаб) ва мустақиллашуви даври билан бошланган. Суғд мил. ав. II асрдан бошлаб Юнон-Бақтрия империясидан ажралиб чиққандан кейин ҳам Суғд ҳукмдорлари юнон ёзувидаги ўз тангаларини зарб этишда давом этишди1. Мелодий I асрда Суғдда бир томонида ҳукмдор тасвири, иккинчи томонида ёйчининг расми акс эттирилган мустақил суғдий ёзувли кумуш тангалар зарб қилина бошланган.
Юнон-Бақтрия давлатининг парчаланишига сабаб юэчжи қабилаларининг ҳужуми бўлган. Аммо бу борадаги тарихий жараёнлар ҳақида ҳам тадқиқотчилар бир хил фикрда эмаслар. Япон олими И. Кубавара юэчжиларнинг Суғд маркази Самарқандга дастлабки ҳужумлари мил. авв. 145 йил, иккинчи даври мил. авв. 130- йилларга тўғри келади деган хулосага келган2. Хитой йилномаларига кўра, юэчжиларнинг ғарбга силжишлари мил. авв. 177 – 176 йилларга тўғри келиб, айнан Самарқандга кириб келишлари эса мил. авв. 145- йиллар атрофига тўғри келади.
Юнон-Бақтрия давлати қулагандан кейин ҳам Бақтрия ҳудудида подшо Евкратид тангалари муомалада бўлган. Жанубий Тожикистон (Шарқий Суғд) ҳудудидан топилган тангалар мил. ав. II – I асрларда зарб қилинганлигини кўрсатади. Шунингдек, Самарқандда ҳам ёйчи тасвири туширилган Евтидем ва Гиркод тангаларига тақлидан тангалар зарб қилинган. Кейинчалик милодий V асрга келиб бу тангаларнинг зарб қилиниши тўхтатилган.
Самарқанд марказли Суғд конфедерациясининг шаклланишидаги муҳим давр бу Қанғ даври (мил. ав. II – милодий V- аср ўрталари) ҳисобланади. Юнон-Бақтрия давлати таназзулга юз тутиб, унинг ўрнига Кушонлар империяси ташкил топган. Кушонлар давлати билан қарийб бир вақтда Қанғ давлати ҳукм сурган бўлиб, Суғд ушбу давлат таркибида бўлган. Суғднинг Қанғ давлати таркибида бўлган даврида қандай бошқарилганлиги ҳақидаги маълумотлар етарлича ўрганилмаган.
А.Хўжаевнинг таъкидлашича, Қанғ (Канцзюй) давлати таназзулга юз тутгач, Кан (Kang-guo) давлати (маркази Самарқанд бўлган Суғд конфедерацияси) вужудга келди. Хитойшунос олимнинг фикрича, Самарқанд (Kang-guo) марказли конфедерациянинг вужудга келиши V асрнинг 30-йилларига тўғри келади. Ушбу сана келтирилган манбада Самарқанд ҳукмдори хонадон сулоласининг номи (фамилияси) Вэнь, исми – Шифуби деб қайд қилинган. Мазкур ҳукмдорнинг аждодлари мил. авв. II асрда Тангритоғнинг шарқий қисми ва Помир орқали Самарқанд ҳудудларига келиб ўрнашганлар.
А.Отахўжаев ҳам Суғд конфедератив давлат тузилмаси Қанғ давлати парчалангач шаклланган деб келтиради3. Аммо Суғд конфедерацияси Қанғ ичида ҳам Қанғ давлатининг ноиби томонидан конфедаратив асосда бошқарилган. К.Шониёзов ҳам Суғд ерларининг Кан (Самарқанд) атрофида бирлашуви Қанғгача бўлганлигини ёзади. Яъни, Қанғ Суғдни ўз таркибига киритган вақтда у конфедератив асосдаги бошқарувга эга бўлган4.
Аслида имконият бўлганида Қанғ давлати тобеълигидан қутулгач, Суғд (Самарқанд) ихшидлари марказлашган, якка ҳокимлик тизимидаги давлатчиликка асос солган бўлардилар.
Самарқанд Суғд конфедерациясининг маркази сифатида бир муддат Қанғ давлати инқирозидан кейин милодий 437- йилдан 470- йилларга қадар хионийлар давлати таркибида бўлган. Жумладан, IV асрнинг иккинчи ярмида сюннулар (хунлар) Суғд (Самарқанд?) ҳукмдорини ўлдириб, мамлакатини эгаллаганлар.
Аҳмад Ҳасан Доний ва Карл Йетмар бошчилигидаги Германия – Покистон экспедицияси (1979 й.) томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида минглаб қоятош суратлар ҳамда бир ярим мингдан ортиқ 17 тилдаги битиклар топилган бўлиб, бу ёзув намуналарининг 450 таси суғдийча эканлиги аниқланган. Бу манбалардан суғдийлар Қорақурум водийсининг тоғли Шатиал йўлида фаол савдо олиб бориб, ўз ҳаракатларини жанубий ва шарқий йўналишда давом эттирганлари маълум бўлади. Ушбу суғдий ёзув намуналари Х.Хумбах томонидан ўрганилган. Ёзувларни тадқиқ этганлардан бири – К.Йетмарнинг фикрларига кўра, ёзувлар Ҳиндистон ва Суғд ўртасидаги савдо муносабатларини ҳимоя қилган Хионийлар даврида вужудга келган. Битикларда Маймурғ, Кеш ва Суғднинг бошқа ҳудудларидан борган савдогарларнинг номлари тилга олинан бўлиб, уларнинг ёнида Самарқанд тангаларидаги тамғалар акс эттирилган5. Ёзувларда тилга олинган Суғд ҳукмдорликларининг фуқаролари ўзлари мансуб бўлган жой номи (кешликлар, маймурғликлар ва ҳ.к.) остида тилга олинган.
Суғдий битиклардан бири самарқандлик савдогар Нанай-Вандак томонидан ёзилган бўлиб, у ўзидан кейинги савдогарларга шу жойда хабар қолдирган. Нанай-Вандак суғдий савдогарлар бошлиғи сифатида уларнинг фаолиятини назорат қилиб турган. Шатиалдаги қояда Афросиёб ва Панжикент деворий суратларида акс эттирилган кийимдаги суғдий савдогарлар тасвирига ўхшаш тасвир тошга ўйилган. Унда савдогар қўлида тутатқи ушлаб турган, тутатқидан қанотли афсонавий махлуқ чиқиб келаётган ҳолда акс эттирилган. Бу тасвир Афросиёбдаги «от» ва «қанотли эчкилар» тасвирига жуда ўхшаш.
Самарқандда хионийлар давлатининг ҳукмронлиги 30 йилча давом этган бўлиб, бу даврда Суғд бошқаруви қандай бўлганлиги маълум эмас. Шатиал қоятош суратлари ва суғдий ёзувларга асосланиб, хионийлар даврида суғдийлар мустақил ташқи савдо алоқаларини олиб борганликларини айтиш мумкин.
Шарқий Туркистондан (Хитойнинг шимоли-ғарби) топилган милодий III – VII асрларга тааллуқли суғдийча хатлар ва ҳужжатлар ҳам бу борада муҳим манбалардан ҳисобланади. 1907 йилда Ауриэл Стейн томонидан топилган хитой қоғозига ёзилган (дастлаб тўла сақланган 6 та ва яна 3 та бўлак мактуб) «Кўҳна хатлар» (ҳозирда Лондондаги Британия музейида сақланмоқда) деб юритилувчи Хитой деворининг қоровул бекатидан (Дунхуандан ғарбда) топилган милодий 313 - 317 йилларга тааллуқли суғдий мактублар топилган6. Улар Дунхуандан Самарқандга жўнатилиш учун ёзилган. Мактубларда суғдий савдогарлар жамоаси (қайси шаҳар эканлиги номи мактубдан ўчиб кетган), Лоянгдаги суғдийлар, Самарқанд шаҳри ва Дунхуандан Суғдга борадиган савдо йўналишларига доир маълумотлар келтирилади. «Кўҳна хатлар»ни тадқиқ этган мутахассислар мазкур савдогарларнинг исмларига ўхшаш исмлар ушбу ҳужжатда ҳам келтирилганлигини таъкидлашади.
Ҳужжатларнинг бирида Меванча исмли қиз билан боғлиқ маълумотлар келтирилган бўлиб, чопар унинг хатини Самарқандга етказиш учун йўлга чиққан. Чопар бу хатни Самарқанга етказа олмаган. Меванча ва бошқа хат эгалари ҳам чопарнинг хатни етказа олмаганлигидан бехабар бўлишган. Чопар 5 йил ўтиб қайтиб келган. Чунки унинг Самарқандга бориш йўли хунлар томонидан эгалланган эди. Чопар иккинчи маротаба йўлга чиққан ва ўзи билан яна хатлар олган. Иккинчи маротаба ҳам хавф хатарга тўла йўл унинг мазкур хатларни қоровул минораси тагига яширишга мажбур этган. Натижада орадан ўн беш асрдан ортиқ вақт ўтиб ушбу мактублар олимлар томонидан топилган7.
Суғдий савдогарлар Буюк ипак йўли бўйлаб Хитой ва Ҳиндистон билан фаол савдо алоқаларни олиб борганлар. Суғдийларнинг Шарқий Туркистон ва Хитой бўйлаб ўз манзилгоҳларини тузишлари Кушонлар давридан бошлаб, Эфталийлар даврида жадаллашган.
Суғд конфедерацияси ва унинг маркази Самарқанднинг мазкур даврдаги сиёсий жараёнларда тутган ўрнини янада аниқроқ тасаввур қилишда хитой йилномаларида келтирилган баъзи маълумотлар ёрдам беради. Йилномаларда Кан (Самарқанд), Ми (Маймурғ), Ши (Кеш) ва бошқа бир қатор «Ху мамлакатлари»дан савдогарлар Хитойга бориб, бу мамлакатдаги Гансу, Дунхуан (суғдийлар энг кўп жойлашган вилоят) ўлкаларида ва Шарқий Туркистондаги Турфон, Кўча , Кошғар, Хўтан шаҳарларида бир неча савдо колонияларини барпо этганлиги келтирилади8. Хитойда ўз савдо манзилгоҳларини барпо этишга уринган Суғддан келган самарқандликлар, кешликлар, маймурғликлар битта ҳудудда истиқомат қилишса-да, ўзлари мансуб бўлган ҳукмдорлик фуқароси билан қўшни бўлишни афзал билишган ва шу асосда суғдийлар жамоалари биргаликда яшайдиган манзил қишлоқларни бунёд этишга ҳаракат қилишган.
Лоянг шаҳрида самарқандлик кишига мансуб қабрлар ўрганилганда марҳумларнинг исмлари Канг Можя ва яна бир қабрда дафн қилинган кишининг исми Канг Данунг эканлиги аниқланган. Исмларга «Канг»ни қўшиб ишлатиш самарқандлик эканлигини билдириш учун хизмат қилган. Бундан ташқари, Уйғур хоқонлигининг (745 – 840) Тан империясининг ички зиддиятларини бостириш учун берган ёрдами эвазига империянинг уйғурларга берган савдо имтиёзларидан суғдийлар ҳам фойдаланиб, ўзларини уйғур деб кўрсатиб, савдо ишларини олиб борганлар9.
Милодий 470 – 480- йиллардан бошлаб Самарқанд Эфталийлар давлати (V аср ўрталаридан – VI- аср ўрталаригача) таркибида бўлган. Эфталийлар давлати таркибида Суғднинг ривожини таъминловчи муҳим асослардан бири бу – Суғд шаҳарлари тараққиёти бўлди. Бу даврда Самарқанд шаҳри деворининг қайта таъмирланиши, Пойкент шаҳрининг кенгайиб 21 гектар майдонга эга бўлиши, Варахша шаҳрининг кенгайиши, Ромитан, Панжикент, Иштихон шаҳарларининг ривожланиши Суғд тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилади10. Бу шаҳарлар типологик жиҳатдан арк, шаҳристон, работ ва қабристон қисмларига бўлинган.
Эфталийлар ҳукмронлик қилган даврдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар тарихий манбаларда тўлиқ акс этмаган. Аммо нумизматик материаллар таҳлили натижасида маълум бўладики, эфталийлар даврида Самарқанд ҳукмдорликлари ва уларга тобе ҳукмдорликлар мустақил танга зарбига эга бўлишган. Масалан, Нахшаб ва Панч ҳукмдорлигида мустақил танга зарби бўлган. Сосонийлар устидан қозонилган ғалабага эришишда суғдийлар Эфталийларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг иқтисодий таянчи бўлган11. Бу ҳолат Суғднинг марказий ҳокимият олдида ўзининг конфедератив ҳолатини сақлашида ва давлатчилик анъаналарини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади.



Download 196,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish