Фанидан маърузалар матни


Экспериментнинг режа–дастурини ишлаб чиқариш



Download 3,71 Mb.
bet29/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

8.2. Экспериментнинг режа–дастурини ишлаб чиқариш


Экспериментнинг режа–дастури–Экспериментал тадқиқотлар услубо–логиясининг асосидир.
Режа–дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • тадқиқот мавзусининг номи ва ишчи гипотезанинг мазмун–моҳияти;

  • эксперимент методикаси ва уни бажариш учун керакли бўлган материаллар, приборлар, қурилмалар ва ш.к. рўйхати;

  • бажарувчилар рўйхати ва улар ишининг календарь режалари;

  • экспериментни бажаришнинг сметаси.

Эксперимент методикаси–Экспериментал тадқиқотларни мақсадга мувофиқ равишда ўтказиш услублари ва усулларининг мажмуасидир. Умумий ҳолда у қуйидагиларни қамраб олади:

  • экспериментнинг мақсади ва вазифалари;

  • омиллар ва уларни ўлчаш даражаларини танлаш;

  • ўлчаш воситаларининг турлари ва зарур миқдордаги ўлчашлар сонини асослаш;

  • экспериментнинг мазмуни ва ўтказиш тартибининг баёни;

  • эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усулларини асослаш.

Экспериментнинг мақсади ва вазифалари ишчи гипотеза ва мос назарий ишланмаларни таҳлил этиш асосида аниқланади. Вазифалар аниқ–равшан, уларнинг сони катта бўлмаслиги керак: оддий экспериментда–3–4та, комплекс экспериментда эса 8–10 та вазифа белгиланади.
Тадқиқ этилувчи жараён ёки объектга таъсир этувчи омилларни танлаш ишчи гипотезага мос ҳолда назарий ишланмаларни таҳлил этиш асосида малга оширилади. Дастлаб ўтказиладиган эксперимент учун муҳимлиги даражасига қараб барча омиллар қаторга териб чиқилади, сўнгра уларнинг асосийлари ва иккиламчилари ажратилади. Омиллар сони кичик (3 тагача) бўлганда уларнинг муҳимлик даражаси яккаомилли эксперимент бўйича аниқланади (бошқа омиллар ўзгармас бўлгани ҳолда битта омил ўзгаради.) Омиллар сони катта бўлганда кўпомилли таҳлил қўлланилади.
Ўлчов воситалари экспериментнинг мақсади ва вазифаларига, ўлчанувчи кўрсаткичларининг характерига ва талаб этилувчи аниқликка қараб танланади. Одатда, стандарт, оммавий равишда ишлаб чиқарилувчи (ўзимизда ёки ҳорижда) ўлчов воситалари ишлатилади. Айрим ҳолларда ноёб ўлчов приборлари ва аппаратлари яратилади.
Ўлчов техникасининг назарий ва физик асослари, физик қийматларни ўлчаш услублари махсус адабиётлар ва стандартларда келтирилади.
Экспериментнинг мазмуни ва ўтказиш тартиби–методиканинг марказий қисми ҳисобланади. Унда экспериментни ўтказиш муфассал тарзда лойиҳаланади:

  • кузатиш ва ўлчамларни ўтказишнинг тартиби (кетма–кетлиги) тузилади;

  • экспериментни ўтказиш учун танланган воситаларни эътиборга олган ҳолда ҳар бир операция алоҳида батафсил баён этилади;

  • операцияларнинг сифатини назорат қилишда қўлланилувчи услублар баён этилади;

  • кузатиш ва ўлчашлар натижалари қайд этиб борилувчи журнал ишлаб чиқилади.

Эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари методиканинг қисми ҳисобланади. Эксперимент натижалари яққол тасаввур ва қабул қилинадиган шаклга келтирилиши зарур (жадваллар, графиклар, номограммалар ва ш.к.); бундай шаклда натижаларни таққослаш ва таҳлил қилиш қулай бўлади.
Ишлов беришнинг математик услубларига алоҳида эътибор қаратилади эмпирик боғлиқликларни аниқлаш, омиллар ва чиқиш параметрлари орасидаги боғлиқлик (алоқа)ларни аппроксимациялаш, мезонлар ва ишончли интервалларни белгилаш кабилар шулар жумласидандир.
Эксперимент методикаси ишлаб чиқилгандан сўнг Экспериментал тадқиқотнинг ҳажми ва меҳнат сарфи аниқланади. Улар назарий ишланма–ларнинг чуқурлигига, қабул қилинган ўлчов воситаларининг тавсифларига (аниқлиги, ишончлилиги, тезлиги ва ш.к.) боғлиқ бўлади. Тадқиқотнинг назарий қисми қанча аниқ шакллантирилган бўлса, экспериментнинг ҳажми ва меҳнат сарфи шунча кичик бўлади.
Табиийки, экспериментнинг ҳажми ва меҳнат сарфи унинг турига боғлиқ бўлади. Дала синовлари энг катта меҳнат сарфи талаб этади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish