Экспериментни режалаштириш боғлиқликларнинг статистик харак–теридан келиб чиқиши туфайли, кириш ва чиқиш параметрларининг олинган тенгламалари статистик анализ қилинади.
Анализнинг мақсади:
–олинган боғланишнинг ишончлилиги ва аниқлилигига ишонч ҳосил қилиш;
–Эксперимент натижаларидан максимум ахборот олиш.
Эксперимент натижалари бўйича тажрибанинг режа нуқталаридаги хатосини характерловчи дисперсия ва оптимизациялаш параметри диспер–цияси аниқланади. Режа нуқталаридаги дисперсия қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, (7.13)
Бу ерда r–режа нуқталаридаги такрорий тажрибалар сони.
Оптимизациялаш параметри дисперсияси–режанинг барча нуқта–лари дисперсияларининг ўртача арифметик қиймати:
(7.14)
Бу ерда: n–режа нуқталари сони.
Дисперсияларнинг бир жинслилигини текшириш турли статистик мезонлар ёрдамида бажарилади: Фишер, Кохрен, Бартлет мезонлари. Кохрен мезони режанинг барча нуқталарида такрорий тажрибалар сони бир хил бўлган ҳолларда қўлланилади. Ушбу мезоннинг мазмунини максималь дисперсиясининг барча дисперциялар йиғиндисига нисбати ташкил этади:
(7.15)
Агар Кохрен мезонининг Экспериментал қиймати жадвалий қиймат Gкр дан ошмаса, дисперсияларнинг бир жинслилиги ҳақидаги гипотеза қабул қилинади:
Gкр (7.16)
Модел (регрессия) коэффициентларининг аҳамиятлилигини текши–риш мустақил тарзда Стъюдентнинг t–мезони бўйича амалга оширилади. T–мезон қиймати қуйидаги формула бўйича топилади:
(7.17)
Бу ерда: │bi │–i–регрессия коэффициенти қийматининг модули S{b}–қуйидаги формула бўйича топилади:
(7.18)
Агар ti>tкр бўлса, коэффицент аҳмиятли ҳисобланади. Акс ҳолда bi сттисатик аҳамиятсиз ҳисобланади, яъни βо=0.
вi коэффициентнинг статистик аҳамиятсиз бўлишининг сабаблари қуйидагилардан иборат:
Хiо асосий даража Хi ўзгарувчи бўйича хусусий экстремум нуқтасига яқин бўлиши;