Назорат саволлари:
Математик модел нима?
Математик моделни ишлаб чиқиш схемаси нималарни ўз ичига олади?
Математик моделларга қандай талаблар қўйилади?
Математик моделлар қандай таснифланади?
Математик моделни олиш методикасини тушунтириб беринг.
Топологик модел нима?
Динамик тизимларнинг иммитацион математик модели нима ва улар қаерда қўлланилади?
Тизимнинг декомпозицияси деганда нимани тушунасиз?
Тизимнинг агрегатланиши нима ва қандай агрегатлар бор?
Тизимнинг эмерджентлиги нима?
7–МАЪРУЗА
Режа:
1.Техник объектнинг кибернетик модели.
2. Эксперементни режалаштиришдаги асосий тушунча ва моделлар.
3. Экспериментни режалаштиришда омиллар даражасини танлаш.
4. Тўлиқ омилли эксперимент. Математик моделни олиш.
5. Эксперимент натижаларига ишлов бериш.
6. Чала омилли эксперемент. Тизим реакциясининг сирти бўйича тик чиқиш.
Таянч сўзлар ва иборалар: Техник объект, кибернетик модел, стохастик, универсаллик, омиллар фазоси, кибернетик тизим, жавоб функцияси, жавоб сирти, вариация интервали, омилларнинг асосий (нолинчи) даражаси, тўлиқ омилли эксперимент, режалаштириш матрицаси, орто–гональ блоклар, рандомизациялаш, оптималлаштириш параметри диспер–сияси, моделнинг адекватлилигини текшириш, чала омилли эксперимент, регрессия тенгламалари, тик чиқиш.
7.1. Техник объектнинг кибернетик модели
Ёмон ташкил этилган тизимларга мансуб бўлган мураккаб техник объектлар учун, кибернетик модел k+n+ та кириш (омил)ли ва m та чиқишли (тизим ишлашининг сифат кўрсаткичлари) “қора қути” сифатида тасвирланади.
Хар бир чиқиш параметри у (7.1–расм) киришларнинг назорат қилинувчи бошқарилувчи қисмининг ҳолатига боғлиқ бўлади, улар к–ўлчовли Х=(х1, х2,…….., хк) вектор билан аниқланади; киришларнинг назорат қилувчи бошқарилмайдиган қисми n–ўлчамли Z=(z1,z2,…..zn) вектори билан аниқланади; ҳамда –ўлчовли W=(w1,w2,…..,w ) вектори билан аниқланувчи бошқарилмайдиган қисмига боғлиқ бўлади.
Тасодифий характердаги таъсир этувчи параметрларнинг таъсири катта бўлган техник объект стохастик объект ҳисобланади. Уни ўрганиш учун эҳтимоллик назариясининг математик аппаратидан фойдаланилади.
Техник объекти Экспериментал–статистик тадқиқ этишда кириш ва чиқиш параметрлари орасидаги алоқа одатда полином кўринишидаги математик модел воситасида ифодаланади. Унинг коэффицентларини баҳолаш учун техник объектнинг ишлаши жараёнидаги ҳолатини характерловчи статистик материалга эга бўлиш зарурдир.
Бундай ахборот икки хил усулда олиниши мумкин: пассив (суст) эксперимент йўли билан, яъни техник объект ишлашини пассив кузатиш орқали, ёки экспериментни режалаштириш йўли билан, яъни техник объект ишига актив фаол аралашиш орқали ва бошқарилувчи кириш параметрларининг йўл қўйилувчи фазосининг белгиланган нуқталарида тажрибалар ўтказиш орқали.
Ёмон ташкил этилган тизимларга мансуб мураккаб техник объектлар учун пассив эксперимент кенг қўлланилмайди. Экспериментни режалаштириш эса экспериментал–статистик тадқиқ этиш ва ёмон ташкил этилган мураккаб тизимларни оптималлаштиришда қудратли восита бўлиб ҳисобланади. Экспериментни режалаштириш кўр–кўрона изланишни бартараф этади, тажрибалар сонини сезиларли даражада камайтиради, оқибатда, эксперимент ўтказиш ҳаражатлари ва муддатлари қисқаради ва математик моделларни олиш имкониятини беради.
Экспериментни режалаштириш услубларининг асосий афзаллиги уларнинг универсаллигидир, яъни тадқиқотларнинг кўплаб соҳалари учун яроқлигидир: металлшунослик ва металлургия, машинасозлик ва материалларга ишлов бериш, кимё ва кимёвий технология, медицина ва биалогия, электроника ва ҳисоблаш техникаси ва шу каби соҳаларда.
W1 W2 … We
X1 Y1
X2 Y2
. .
Xk Ym
Z1 Z2 ……… Zn
7.1–расм. «Қора қути»: х1 , х2, …….., хк–назорат қилинувчи бошқарилувчи кириш параметрлари; z1,z2,…..zn назорат қилинувчи бошқарилмайдиган кириш параметрлари; w1,w2, …..,w назорат қилинмайдиган кириш параметрлари
Экспериментни режалаштиришнинг замонавий статисик услубларини ишлаб чиқиш йўналишида Фишер, Бокс ва Уилсон, В.В. Налимов ва бошқа олимлар самарали тадқиқотлар олиб борганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |