Фанидан маърузалар матни


–МАЪРУЗА ЭКСПЕРИМЕНТ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ



Download 3,71 Mb.
bet31/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

9–МАЪРУЗА

ЭКСПЕРИМЕНТ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ

ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСЛУБЛАРИ


Режа:

  1. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш услублари.

  2. Эмпирик формулаларни танлаш услублари.

  3. Назарий–экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, хулоса ва таклифларни тайёрлаш.

  4. Ҳисоблаш эксперименти.

Таянч сўз ва иборалар: тўғри чизиқли координаталар системаси, аппроксимацияловчи эгри чизиқ, координаталар тўри, тенг ўлчамли координаталар тўри, масштаб, график, эмпирик формула, аналитик формула, анализ, адекватлик (мослик) мезони, ҳисоблаш эксперименти, сонли услублар назарияси, тест ҳисоблари.

9.1. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш услублари


График тасвир эксперимент натижалари ҳақида яққол тасаввур ҳосил қилиш, тадқиқ этилаётган жараённинг физик моҳиятини яхшироқ тушуниш, функционал боғлиқликни аниқлаш ва унда минимум ёки максимумни белгилаш имкониятини беради.
Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш учун кўп ҳолларда тўғри чизиқли координаталар системасидан фойдаланилади. х ўқи бўйича омилнинг х1,х2,…..хn, қийматлари қўйилади, у ўқи бўйича эса чиқиш параметрининг уларга мос келувчи у1, у2,…, уn қийматлари белгиланади.
Агар {х11},{х2, у2},…, {хn, уn} нуқталар кесмалар билан туташтирилса, у=f(x) функциясини Экспериментал қийматлари бўйича характерловчи синиқ эгри чизиқ–1 ҳосил бўлади. Ушбу эгри чизиқ барча Экспериментал нуқталарга яқин ўтувчи 2–силлиқ эгри чизиқ билан аппроксимацияланади.

9.1–расм. у=f(х) боғлиқликнинг график тасвири:
1–бевосита ўлчовлар натижалари бўйича қурилган синиқ эгри чизиқ;
2–аппроксимацияловчи силлиқ эгри чизиқ

Айрим ҳолларда графикдаги 1–2 та нуқта эгри чизиқдан катта узокликда жойлашган бўлади. Бу ҳолда дастлаб ҳодисанинг физик моҳиятини таҳлил қилиш керак. Ягар у=f(х) функциянинг бундай кескин сакрашига асос йўқ бўлса, оғишни қўпол хато ёки янглилиш деб қараш мумкин.


у=f(х) Экспериментал функциянинг график тасвирига координата турларини танлаш сезиларли таъсир кўрсатади. Улар тенг ўлчамли ёки турли ўлчамли бўлиши мумкин. Тенгўлчамли координата тўрларида ординаталари ва абциссалари тенг шкалага эга бўлади.
Турлиўлчамли координата тўрларидан энг кенг тарқалганлари ярим логарифмик (9.2,а–расм), логарифмик (9.2,б–расм), эҳтимолли турларидир. Уларнинг ҳар бири ўзига хос шароитларда қўлланилади. Масалан, яримлогарифмик ва логарифмик координата тўрлари одатда, омилларининг ёки чиқиш параметрларининг ўзгариш интерваллари катта бўлган ҳолларда қўлланилади. Бундан ташқари, улар қўплаб эгри чизиқли функцияларни тўғрилайди.
Графикларнинг чизишда қуйидаги амалий тавчияларни назарда тутиш лозим:

  • графикнинг координата тўри ва масштабини тўғри танлаш керак. Масштаб қанча йирик бўлса, графикдан олинувчи қийматнинг аниқлиги шунча юқори бўлади. Лекин, қоидага кўра графикларнинг ўлчами 200х150 мм дан ошмаслиги керак.

  • координата ўқлари бўйича масштаб: шундай танланиши керакки, графикнинг эни кичик ёки катта бўлмаслиги керак;

  • график миллиметрли қоғозга чизилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish