Назорат саволлари:
Техник объектнинг кибернетик модели нимадан иборат бўлади?
Экспериментни режалаштиришнинг асосий тушунчалари ва модели нимадан иборат?
Жавоб сирти нима ва у қандай ифодаланади?
Экспериментни режалаштиришда омиллар даражалари қандай танланади?
Тўлиқ омилли экстеримент нима ва у қандай режалаштирилади?
ТОЭ да математик модел қандай олинади?
Экспериментни режалаштириш матрицаси нима ва у қандай хоссаларга эга?
Режалаштирилувчи эксперимент натижалари қай тарзда қайта ишланади?
Чала омилли эксперимент нима?
Жавоб сирти бўйича тик чиқишнинг мазмун–моҳияти нимадан иборат?
8–МАЪРУЗА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТЛАР АСОСЛАРИ.
Режа:
Экспериментал тадқиқотларнинг турлари.
Экспериментнинг режа–дастурини ишлаб чиқариш.
Экспериментни ўтказиш.
Таянч сўз ва иборалар: Экспериментал тадқиқот, эксперимент, табиий ва сунъий эксперимент, лаборатория ва ишлаб–чиқариш эксперименти, лабаратория ва ишлаб–чиқариш эксперименти, эксперимент методоло–гияси, экспериментнинг режа–дастури, эксперимент методикаси, экспери–ментнинг мақсад ва вазифалари, омилларни танлаш, ўлчов воситалари, экспериментнинг мазмуни ва ўтказилиш тартиби, эксперимент натижаларига ишлов бериш.
8.1. Экспериментал тадқиқотларнинг турлари
Экспериментал тадқиқот–бу янги билимларни олишнинг асосий усулларидан биридир.
Экспериментнинг бош мақсади–назарий маълумотларни текшириш (ишчи гипотезани тасдиқлаш), шунингдек, илмий тадқиқот мавзусини янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишдир.
Экспериментлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин.
Табиий экспериментлар ижтимоий ҳодисаларни ишлаб–чиқариш, турмушда ва шу каби шароитларда ўрганишга бағишланиши билан характерланади. Сунъий экспериментлар эса техник ва бошқа фанлар соҳаларида кенг қўлланилади.
Объект ёки жараён моделининг характерига, экспериментнинг қўйилиш ва ўтказилиш шароитларига кўра улар лаборатория ва ишлаб–чиқариш экспериментларига бўлинади.
Лаборатория экспериментлари махсус моделлаштирувчи қурилма ва стендларда типовой асбоб–ускуналар ва мос аппаратуралардан фойдаланиб ўтказилади. Улар минималь ҳаражатлар билан қимматли илмий маълумотлар олиш имконини беради. Бироқ, Экспериментал тадқиқотларнинг ушбу усули ҳар доим ҳам жараённинг бориши ёки объект ишини тўлиқ акс эттира олмайди.Ишлаб–чиқариш экспериментлари реал шароитларда ташқи муҳитнинг турли тасодифий омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Бундай экспериментлар лабаратория экспериментларига нисбатан мураккаб–роқдир ва натурада (реал жараён ёки объект) ўтказиладиган тажрибаларнинг катталиги сабабли жуда пухта ва батафсил ўйлаб кўриш ва режалаштиришни талаб этади.
Ишлатилаётган объектларнинг турли дала синовлари ҳам ишлаб–чиқариш тадқиқотлари қаторига киради. Ишлаб чиқариш экспериментлар–нинг яна бир тури–мос ҳолдаги методика ва шаклда тадқиқ этилаётган масала бўйича корхоналарда материаллар тўплашдир.
Экспериментал тадқиқотларни самарали ўтказиш учун эксперимент–нинг методологияси ишлаб чиқилади. Унинг таркиби қуйидаги асосий босқичлардан ташкил топади:
экспериментнинг режа–дастурини ишлаб чиқиш;
ўлчашларни баҳолаш ва экспериментни ўтказиш воситаларини танлаш;
экспериментни ўтказиш;
эксперимент натижаларига ишлов бериш ва уларни таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |