6.3. Тизимнинг агрегатланувчанлиги ва эмерджентлилиги
Агрегатлаш–кўплаб элементларни бир бутун яхлитга бирлаштириш ва элементларнинг ушбу тўпламида муносабатларни ўрнатишдир.
Элементлар тўплами қандай ташкил этилиши ва ушбу тўпламда қандай муносабатлар ўрнатилишига қараб агрегатлашнинг жуда ҳам кенг масалалари йиғиндиси ҳосил бўлади. Натижада агрегат номини олган элементларнинг турли мажмуалари пайдо бўлади. Тизимли тадқиқотларда қуйидагилар типик агрегатлар ҳисобланади: конфигуратор, агрегат–опера–торлар, агрегат–тузилмалар.
Конфигуратор–ўрганилаётган тизимни ифодалувчи турли тиллар тўплами бўлиб, ушбу муаммо бўйича тизимли тадқиқотлар ўтказиш учун етарли ҳисобланади.
Агрегатлашда кўп ҳолларда ҳал этиладиган масалалардан бири иш жараёнида зарур бўлган кўплаб маълумотлар мажмуасини агрегат–оператор–га келтириш ҳисобланади. Бундай ҳолда агрегатлашнинг ўлчамини қисқар–тириш хусусияти биринчи даражали вазифа бўлиб қолади (агрегат қисмларни қандайдир яхлит, бутун, алоҳидага бирлаштиради.)
Агрегатлашнинг энг содда усули–агрегатланувчи элементлар орасида эквивалентлик муносабатини ўрнатиш, яъни синфларни ташкил этишдир.
Таснифлаш–умуман инсон фаолиятида ва хусусан тизимли тадқиқот–лардаги муҳим ва кўпфункцияли ҳодиса ҳисобланади. Бу ҳолдаги ўта муҳим амалий масала–у ёки бу конкрет элементнинг қайси синфга мансублигини аниқлашдир.
Агар синфга мансублилик аломати бевосита кузатилувчан бўлса, таснифлашда айтарли қийнчиликлар туғилмайди. Шундай бўлса ҳам, таснифлашнинг тўғрилиги, ишончлилиги ҳақида савол пайдо бўлади.
Агар синфга мансублик аломати бевосита кузатилмаса, таснифлашнинг мураккаблиги кескин ортади ва у билвосита аломатлар агрегати бўлиб ҳисобланади.
Синфларга агрегатлаш самарали бўлсада, тугал, аниқ тадбир эмас.
Агрегатлашнинг муҳим шакли бўлиб, айниқса синтез босқичида, агрегат–тузилмаларни ташкил этиш ҳисобланади. Ҳар қандай реал тизимда бизнинг ҳоҳишимиздан фарқли ҳолда, лойиҳаланганларидан ташқари кўплар бошқа кўзда тутилмаган, лекин элементларнинг бир тизимда бирлаштириш–нинг табиатидан келиб чиқувчи муносабатлар ўрнатилади ва ишлай бошлайди. Шу сабабли тизимни лойиҳалашда унинг таркибларини барча аҳамиятли муносабатларга бериш муҳимдир. Бошқа муносабатларда тузилмалар ўз–ўзидан, стихияли тарзда вужудга келади.
Ҳар қандай тизимнинг лойиҳасида қанча миқдордаги ифодалаш тиллари унинг конфигураторига киритилган бўлса, шунча миқдордаги тузилмаларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Барча агрегатлар учун битта умумий хосса–эмержентлилик характер–лидир. Тизилмаларнинг ушбу хусусияти шуни англатадики, бутун–яхлитнинг хоссаси уни ташкил этувчи қисмларининг хоссалари йиғиндисидан иборат бўлмайди.
Қисмларни бутун–яхлитга бирлаштирганда сифат жиҳатидан янги нарса пайдо бўлади, яъни янги сифат вужудга келади.
Ушбу янги сифат тизим ички яхлитлигининг намоён бўлишдир, демак у бутун қанча муддат мавжуд бўлса, шунча муддат мавжуд бўлади. Эмерджентлилик хоссаси расман тан олингандир. Масалан, ихтирога берилган аризаларнинг давлат экспертизаси ўтказилишида маълум элемент–ларнинг аввал маълум бўлмаган янги бирикмаси, агар у янги фойдали хоссаларнинг пайдо бўлишига олиб келса, патентга лаёқатли (яроқли) деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |