Aim.Uz
Сўз бирикмаси. Сўз бирикмалари занжири. Сўз бирикмаси ва турғун боғланма.
Мақсад. Сўз биркмаси ҳосил қилишни ўргатиш, сўз бирикмалари ҳосил қила олиш, сўз бирикмасининг гапдан фарқини ажрата олиш, сўз бирикмасининг турғун боғланмадан фарқли жиҳатларини аниқлай олиш кўникмасини шакллантириш.
Маълумки, ўзбек тилшунослигининг “синтаксис” бўлими икки қисмдан иборат. Бу сўз бирикмаси ва гап синтаксисига бўлиб ўрганилади. 8-синф она тили дарслигида асосан сўз бирикмаси синтаксиси ўрганилади.
Сўз бирикмаси синтаксисисни ўрганитшда, аввало, ўқувчига сўз бирикмаси нима эканлигини, у қандай ҳосил қилиниши хусусидаги маълумтларни эслаш усули уфлекция усули орқали сабоқ бошланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ўқувчилар сўз бирикмасига 5-синфданоқ дуч келадилар. Бу ҳақда албатта маълум билимга эга бўладилар.
Қоида ёдга олинади: икки ёки ундан ортиқ мустақил сўз грамматик ва маъно жиҳатдан бирикса, сўз бирикмаси ҳосил бўлади.
Маъно жиҳатдан: олтин узук, баланд бино;
Грамматик жиҳатдан: дўстнинг китоби, дарё томон борди;
Демак, кўриниб турибдики, юқорида берилганларнинг биринчиси маъно жиҳатдан, иккинчиси эса грамматик томондан бириккан.
Сўз бирикмаси ҳоким сўзнинг қайси туркумга оид сўз билан ифодаланишига қараб, икки гуруҳга бўлинади.
Отли сўз бирикмаси: мактаб боғи, менинг китобим, гўзал шаҳар, болаларнинг бештаси, қушларнинг чуғур-чуғури.
Феълли сўз бирикмаси: оҳиста гапирмоқ, астойдил ишламоқ, тез ёзмоқ, таъсирли сўзламоқ, завқ билан ўқимоқ.
Ўзбек тилида сўз биркикмаларининг тобе сўзи, асосан ҳоким сўздан олдин келад.
Сўз бирикмаларида сўзларнинг ўзаро бирикиш усулларини “Бу сўз бирикмаси бизники” усули орқали мустаҳкамлаш мумкин.
Бунда синф ўқувчилари 3 гуруҳга бўлинади. Ва қуйидаги сўз бирикмалари экран орқали кўрсатилади.
Дўстимнинг китоби, тилла узук, мусаффо ҳаво, дарё томон бормоқ, мактаб боғи, булбул саси, най навоси, тоғ ҳавоси, майин шабода, уйдапн чиқмоқ, катта шаҳар, тез термоқ, китоб ўқимоқ, театрга бомоқ, хиёбон орқали бормоқ.
1-гуруҳ битишув йўли билан боғланган биркмаларни, 2-гуруҳ мослашувчи бирликларни, 3-гуруҳ бошқарус усули ёрдамида бириккан сўзларни ажратиб оладилар. Ўқитувчи ушбу топшириқ учун икки дақиқа ажратади.
Сўз бирикмасида сўзлар ўзаро эркин боғланган бўлади: тушунчани англатади. Турғун боғланмада эса сўзлар яхлит ҳолда битта лексик маънони англатади.
Турғун боғланмага бир сўз сифатида қаралади. Луғатларда, сўзлар қаторида берилади, чунки улар ҳам сўзлар каби маънони ифодалайди. Масалан, капалаги учиб кетди – чўчиди, боши кўкка етди – суюнди.
Сўз бирикмаларидаги сўзларнинг эркин боғлангани учун алмаштириш мумкин. Турғун боғланмадаги сўзларни алматириб бўлмайди, улар бир маънони ифодалаш қонунияти асосида турғулашган, яхлитланган бўлади.
Бўйнига қўймоқ – иқрор қилмоқ.
Кўнглидан ўтказмоқ – эсламоқ
Ўпкаси йўқ – ховлиқма
сингари.
Сўз бирикмаси ва турғун бирикма гапда ўхшаш шаклда учраши мумкин, лекин бири тушунча, бири эса лексик маънони ифодалайди.
Нодир шошилганидан тўнини тескари кийиб олди.
Директорнинг аччиғи чиқиб тўнини тескари кийиб олди.
Сўз бирикмаси ва турғун боғланманинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини “Т” схемаси орқали аниқлаш мавзуни ўқувчиларга тушунтиришда яхши самара беради.
Сўз бирикмаси ва турғун боғланманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатдари
|
Сўз бирикмаси:
- Эркин ҳолатда бирикади;
-Таркибидаги сўзлар алоҳида мазмунни бидиради;
-Тушунчани англатади;
-сўзларни алмаштириш мумкин;
-маънони оддий тарзда ифодалайди;
|
Икки ёки ундан ортиқ сўзнинг бирикишидан ҳосил бўлади.
|
Ибора:
-турғун ёхуд яхлит ҳолда бўлади;
-маъноси бир сўзга тенг;
-яхлитланиб, маъноси бир лексик маънони ифодалайди;
-таркибидаги сўзларнинг бошқа сўзга айлмаштириб бўлмайди;
- маънони образли ифодалайди;
|
Шу ўринда сўз бирикмаси ва гапнинг ҳам ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бор, буларга ҳам тўхталиб ўтиш лозим.
Сўз бирикмаси ҳам гап ҳам сўзларнинг грамматик алоқага киришувидан юзага келади. Сўз бирикмаси бирор нарса, белги, ҳаракат ёки ҳолатни аниқлаштирган ҳолда англатади. Гап эса маълум бир фикрни, тасдиқ ёки инкор ҳукмни ифодалайди. Гапнинг маркази кесим.
1.Бир ҳафтадан бери ёққан майин қор ҳаммаёқни қоплади.
2. Баданни жунжиктирувчи совуқ шамол эсиб қоди.
- баданни жунжиктирувчи;
- совуқ шамол;
- жунжиктирувчи шамол;
- баданни жунжиктрувчи шамол;
Демак ушбу гапда шамол сўзи ҳоким баданни жунжиктирувчи шамол сўзлари ҳоким бўлакка тобеланиб сўзбирикмаси занжирини ҳосил қиляпти.
Кўринадики, сўз бирикмаларида тушунча аниқ ва равшан бўлади. Қоидадан англашиладики, икки ва ундан ортиқ сўз ҳам маъновий, ҳам грамматик жиҳатдан бирика олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |