Ш. Ургут тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассисилавозимида ишлаб келиб, хизмат вазифаларига кўра туман ҳокимлигининг соҳа бўйича қабул қилган қарор, фармойишлари ҳамда ўринбосарга юборилган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқиш, умумлаштириш ҳамда назоратдан чиқаришни ташкил қилиш, фаолияти мувофиқлаштириладиган вилоят ташкилотлари ҳамда ҳудудий кенгаш ва комиссияларни мутахассислар ўртасида тақсимлаш, киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш каби вазифлар юклатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармони талабларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиш, туман (шаҳар) ҳокимининг ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги алоҳида қарорисиз, маъмурий кенгашларнинг инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш тўғрисидаги баённомалари билан расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер ажратишда бирон бир ваколатга эга бўлмасдан, атрофдагиларга ўзининг танишлари орқали ушбу ҳудуддан ер ажратиб бериш имкониятига эгадек кўрсатиб, ўзининг жиноий шериги “Sam Qur Bmb” хусусий корхонаси раҳбари Исоқов Насим Олтиевич билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тилбириктириб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
қўлга киритиш мақсадида “Saidjonov Ilyosxon” масъулияти чекланган жамияти директори И.Сайиджановнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб келганлигидан фойдаланиб, Н.Исоқов билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги И.Сайиджановдан Ургут тумани эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратиб беришини ваъда қилиб, мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, қизиқтириб, бунинг эвазига эса фирибгарлик йўли билан И.Сайиджановдан ернинг ҳар бир сотихига 300 АҚШ долларидан жами 1 га ер майдони учун 30.000 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилиб келишиб, 2021 йил 20 январь куни Н.Шодиев Ургут тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида ўзига тегишли давлат рақам белгиси 30 Z 848 HA бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситасида Н.Исоқов билан И.Сайиджановдан унга Ургут тумани эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ер майдонларидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари орқали 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига олдиндан келишилган 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 15.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу кундаги 1 (бир) АҚШ долларига нисбатан қиймати 10.500 сўм 81 тийин расмий курс бўйича 157.512.150 сўм) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.