1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари


Никоҳий танлаш теориялари



Download 0,69 Mb.
bet11/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

Никоҳий танлаш теориялари.
1. Социал ёндашувнинг эътиборини тортадиган жиҳатларидан яна бири, инсонларнинг ўз бўлажак турмуш ўртоқларини излашда қоидага биноан ўз ота-оналарининг тимсолига ўхшашини истайди, яъни қизлар баъзи бир жиҳатлари билан отасига, йигитлар эса онасига ўхшаш турмуш ўртоғини танлаш тенденциясига эга бўлиши ҳақидаги тахмин ҳисобланади. Шу билан бирга уларнинг «катта»лари фарзандлар учун шу жинсдаги ота ёки она модели ҳисобланади. Бу тахмин жинсий объектни танлашда инсон томонидан севгининг энг дастлабки объекти, яъни ота-оналар энергиясини қориштириб юбориш кузатилади, деб таъкидловчи З. Фрейд назариясидан келиб чиқади.
Бошқача айтганда, З. Фрейднинг фикрига кўра эркак онасига, аёл эса отасига ўхшаш жуфт излайди.
Социология адабиётида бу тезисни тасдиқловчи маълумотларни топиш мумкин. Хусусан, Д. Едличканинг 7000 эр-хотин жуфтлари тадқиқотида сўралган жуфтлар йиғиндисига эр-хотинлардан бирининг ота ёки онасига ўхшашлигини топиш эҳтимоли назарий жиҳатдан тасодифий танловда юз беришига нисбатан анча юқори экани маълум бўлди2.
Д.У. Гленн ва П.Т. Барретларнинг кўрсатишича, тўнғич ўғил, кейинги ўғилларга нисбатан жуда ёш уйланиш; ёши улуғ отаси бор эркак кечроқ уйланиш; этник жиҳатдан аралаш оиладаги фарзандлар ўз жуфтларини аралаш оилалардан танлашлари; ва ниҳоят кишилар жисмоний жиҳатдан ўзиникидан кўра қарама-қарши жинснинг ота-онасига ўхшаш кишилар билан иттифоққа кўпроқ ҳавасмандлар3.
Ижтимоий- психологик жиҳатдан эса никоҳ жуфтини бундай танлашда инсон қарама-қарши жинснинг ота-онасига ўхшаш кишини танлашда, шахсий тавсиф ва маълум қадриятлар жиҳатидан ҳам яхши таниш ниманидир танлаши ўз тасдиғини топади. Бундай танлов «маълум жиҳатдан маиший қулайликни таъминлайди, умумий қадриятлар эса шерикларнинг ўзаро ароқаларини ўрнатишларига ёрдам беради, чунки кишиларга доимо улар билан келишувлар ёқади»4.
Никоҳ танловининг яна бир ижтимоий-психологик назарияси Р.Ф. Уинчнинг Комплементар эҳтиёжлар назарияси (КЭН-назарияси)5. Бу назариянинг асосий тезиси шундан иборатки, кишилар ўз турмуш жуфтларини танлашда психологик хусусиятлари шахсий хусусиятларига қарама-қарши ва комплементар (қўшимча) бўлганларни афзал кўрадилар. Масалан, Уинч фикрига кўра қўрқоқ ва бўйсунишига мойил кишилар кучли ва бир сўзли жуфтни афзал кўради. Бу шахс доимо ўз эҳтиёжларини қондириш даражасини оширишга интилиши билан боғлиқ.
Уинчнинг фикрига кўра эркак ва аёлларнинг ўзига хос эҳтиёжлари бир-бирларига комплементар бўлган ҳолдагина бунга эришилади. Уинчнинг КЭН назарияси «қарама-қаршиликлар бир-бирига интилади» деган хулоса сифатида ифодаланиши мумкин. Унинг асоси Уинч Шимоли-/арбий университетда 25 никоҳ жуфтлари ёрдамида ўтказган кузатувлари ҳисобланади. Уинч ўз назариясининг тўғрилигига ишонган бўлса-да, бошқа тадқиқотлар унга танқидий ёндашдилар. Бунда Мейёр ва Пепперларнинг Уинчнинг кашфиёти ёки нотўғри метоäîлогия, ёки никоҳ жуфтларини ўргангани туфайли артефактдир, деган мулоҳазалари характерлидир6.
Бундан ташқари, бошқа муаллифлар Уинчнинг ёндашувидан узоқлашиб, унинг назариясини такомиллаштиришга уринганлар. Булардан бири Р.Сентернинг Инструментал назарияси ҳисобланади7. У кишилар никоҳ жуфти сифатида хулқи ва бошқа тавсифлари уларнинг эҳтиёжлари учун юқори даража қониқиш ва кам харажатларни таъминлайди (ёки таъминлагандай туюлади)ганларини танлашга интиладилар, деган тахминдан келиб чиққан.Бунда, Уинчдан фарқли ўлароқ, Сентер тахминига кўра баъзи эҳтиёжлар, бошқаларига нисбатан кўпроқ аҳамиятли, чунки баъзи эҳтиёжлар учун фарқли бу фарқ никоҳ жуфти учун бир хил, бошқа баъзилари учун ўзгача. Масалан, Сентернинг фикрига кўра эркакларнинг устунлиги аёллар учун муҳим қадрият, эркакларга эса аёлларнинг устунлиги унча ёқмайди.
Тескари вазият эса ғамхўрликка эҳтиёж сингари ҳолатда маълум аҳамиятга эга. Бундан Сентернинг гендер конгруэнтлиги тамойилига мувофиқ, эркаклар учун типик бўлган қадриятлар (эҳтиёжлар) аёллар учун типик бўлган эҳтиёжлар билан позитив корреляцияда бўлиши лозим, деган хулоса келиб чиқади. Хусусан, Сентернинг тахминича, жуда яқинлик эркакнинг устунлиги аёлнинг самимийлик, ҳимоя, ғамхўрликка эҳтиёж сезишига зид турганида ўз ўрнига эга бўлади8.
Р. Сентернинг Инструментал назарияси эмпирик ва методик жиҳатдан ўта пухта ишлаб чиқилиб, унинг 239 гипотезасининг баъзилари статистик тасдиғини топган бўлса-да, ИЭН назарияси кўпгина муаллифларнинг танқидига учрашда давом этмоқда.
Кепхарт ва Едличкаларнинг таъкидлашларича, жуфтларнинг ўхшашлиги ўзаро яқинлигининг муҳим манбаи, лекин илтифотлилик ҳам баъзи кишилар учун муҳим эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бу масала ҳали ҳам аниқ эмас.
Никоҳ танлови жараёнининг назарий интерпретацияларидан яна бири Алмашув назарияси ҳисобланади. Ж. Хоманснинг социал таъсири моделига асосланган. Бу назарияга кўра жамиятда меъёрий тартибнинг юзага келиш базиси кишиларнинг ўзаро ёрдами ҳисобланади. Улар ўзаро турли неъматлар (моддий бўлиши шарт эмас) нинг алмашуви натижасида фойда оладилар. Никоҳ алмашуви назарияси турли муаллифлар томонидан ривожлантирилди.
Хоманснинг фикрича, жамиятда доимо қадриятларнинг шундай шкаласи мавжудки, улар алмашувга жалб этилиши мумкин, инсоннинг феъл-атвори ҳам унга мувофиқ бўлади. Инсон баъзи сифатларини бошқа кишиларнинг сифат ёки хусусиятларига «алмашади»: жисмоний жозибадорликни фаровонликка, бойликни юқори унвон ва бошқалар. Бунда инсоннинг шахс сифатидаги қиммати унинг алоҳида сифатлари алмашувига жалб этиладиган қадриятлари сонига қўшилади. Юксак қадриятга эга (социал жозибадорликнинг юқори статусига эга) инсон қадрияти камроқ кишидан «тўлов» олади.
Хоманснинг фикрига кўра, «турли даражадаги социал таъсирлар эквивалентлар билан алмашув тамойилларига бўйсунади»9. Бунда инсон (шу жумладан ўзининг) шахсий ёки социал тавсифларини баҳолай олиш қобилиятига эга бўлади. Мувофиқ тарзда бунга никоҳ алмашуви назарияси никоҳ танлови асосида эҳтимолий жуфтнинг шахсий ва социал сифатларини баҳолаш ва эҳтимолий жуфтларнинг қай бири кичик харажатлар ҳисобига катта муваффақият келтириши мумкинлигини аниқлаш жараёни асосида ётишни асос қилиб олади. Бунда шахс тавсифи алмашувга хос ва маълум бозор баҳосига эга неъмат сифатида уларнинг одатда қуйидаги муҳим синфларини кўрсатиб берувчи меъёрлар хизмат қилади10:

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish