1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари



Download 0,69 Mb.
bet9/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

Никоҳ хулқ-атвори никоҳга бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган хулқ-атвор бўлиб, никоҳ жуфтини танлаш билан боғлиқ бўлган хулқатвордир(яъни никоҳий саралаш).Никоҳий саралаш деб номланувчи жараён натижасида никоҳ жуфтини танлаш мавжуд бўлган никоҳ жуфтлигига номзодлар орасидан у ёки бу усул орқали ягона шерик танланади ва бу шерик кейинчалик «эр» ёки «хотин» бўлади.Никоҳ жуфтини танлаш тарихан конкрет жараён бўлиб,у жамиятда мавжуд бўлган иқтисодий,ижтимоий,социомаданий ва бошқа шарт-шароитларга боғлиқ.Никоҳ жуфтини танлашнинг асосий хусусиятлари турли маданият ва тарихий ривожланишнинг турли босқичларида танлашнинг имконий макони ва индивидуал танлаш эркинлиги даражаси билан боғлиқ.
1)1-муносабатда,яъни никоҳ жуфтини танлашдаги имкониятлар маконини танлашда барча маданиятлар уларда такрорий никоҳга рухсат берилиш ёки берилмаслиги билан фарқланади.Агар такрорий никоҳларга рухсат берилса,имконият макони жуда кенг бўлади ва ўз ичига никоҳга кирган ва кирмаган инсонларни олади.Бу ерда аёл ёки эркакнинг доимо никоҳ қуриш учун йўл очиқ(улар никоҳдами ёки бўйдоқми буни аҳамияти йўқ)деган қоида мавжуд.Америка социологи Б.Фарбер фикрича,»ҳар бир инсон,назарий жиҳатдан қарши жинсдаги барча шахсларнинг потенциал никоҳ жуфтидир.Бунда инсоннинг оилавий ҳолатининг аҳамияти йўқ,чунки у кейинчалик тузилиши эҳтимоли бўлган кейинги никоҳларининг жуфти бўлиши мумкин».Аксинча такрорий никоҳларга йўл қуйилмайдиган маданиятларда никоҳ жуфтини танлашдаги имконият макони тор бўлади ва никоҳдагилар буларнинг қаторига кирмайди.
2)2-муносабатда,яъни индивидуал танлаш эркинлиги даражасига кўра турли жамиятлар фарқланади.Баъзи маданиятларда фақат ота-она ёки бошқа қариндошлар кўрсатмасиги кўра никоҳ жуфтини танлаш йўлга қўйилган бўлса,баъзиларида «эркин» танлаш олдинда бўлади ва унинг асосий «агентлари» никоҳга кирувчиларнинг ўзи ҳисобланади.Лекин ҳар қайси шароитда никоҳга кириш ва никоҳ жуфтини танлаш ўзбошимчалик ва бебошлик эмас.Улар маданий, ижтимоий,психологик ва баъзида социал-биологик омилларнинг таъсирига бўйсунади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish