Оилада биргаликдаги ҳаётий фаолият самараси.
Социология ва социал психологияда гуруҳнинг ва гуруҳий иқлимнинг гуруҳий ҳатти –харакат ва унинг аъзоларининг ҳатти- харакати натижаларига таъсири маълум.Шунда позитив шароит,гуруҳнинг бирдамлиги,унинг аъзоларининг ўзаро тушуниш ва шахснинг ўз гуруҳига тегишлилигини ҳис этиши даражаси кучли самарали таъсир этади.Бундай бирламчи гуруҳларда ишлаб чиқариш самарали бўлади,кадрлар оқиши кам кузатилади,гуруҳлар йўқолиб кетиши эҳтимоли даражаси паст бўлади(м-н,уруш вақтида аҳил экипажларнинг халок бўлиши эҳтимоли кам бўлган,аҳил гуруҳларда ярадор ва касалларнинг тузалиш жараёни тезроқ содир бўлган)
Оила бундай гуруҳлар ичида ажралиб туради.Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бахтли оилалар доимо бўйдоқ,якка шахслардан устун хусусиятлари билан ажралиб турганлар.Оиладаги бирдамликнинг қандай бўлишидан қатъий назар оилали инсонларнинг кўрсаткичлари оиласиз,якка инсонлар кўрсаткичларидан юқори бўлади.Лекин ҳозирги шароитда кам фарзандли оилалар кўпайиб бормоқда. Маълумки,бир неча фарзандли оилаларда бир ёки 2 фарзандли оилаларга нисбатан ажралиш ҳодисаси камроқ учрайди ва аксинча,1 ва 2 фарзандли оилаларда репродуктив соҳанинг касалликлари кўп болали оилаларга нисбатан кўпроқ.Шу ҳолат ҳаёт даврининг узунлигига ҳам тегишли,аёл ва эркакнинг оилавий ҳолатига аҳамият бермаган ҳолда ҳаёт даврининг узунлигини солиштирадиган бўлсак,аёл кишининг оналик функциясига боғлиқ бўлганлиги унинг эркакка нисбатан кўпроқ умр кўришини белгилайди.
Индивидуал ва гуруҳий фаолият натижаларига гуруҳ структурасидаги муносабатлар таъсирининг эффекти Р.Зайнок томонидан «социал фасилитация» деб аталган.
Оиланинг ҳаётий цикли.Социал гуруҳларнинг турли классификацияси бизга маълум. Булардан энг машҳури бирламчи ва иккиламчи гуруҳларни фарқлаш. Бирламчи гуруҳ, Чарльз Кулига кўра, ўзаро муносабатларнинг яқинлиги, юзма-юзлиги Билан фарқланади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзига ҳос уникал хусусиятларига кўра баҳоланади. Бирламчи гуруҳ ҳисобланган оилада ўзаро муносабатларда инсонлар тенглиги тамойилини бузулиши Билан намоён бўлади.Уйда ҳудди ишдагидек ўзини тутиш қабул қилинмаган. Иккиламчилик тамойилига кўра эса ишхонада оилавий кодларга асосланган муносабат қуриш ўринли эмас. Лекин кўп ҳолда раҳбар қўлостида ишловчиларга раҳбар Билан уй ҳолатидагидек муносабат ўрнатиш манфаатлидир.Гуруҳлар «табиий» ва «сунъий» ҳолда тузилган бўлиши мумкин.Оила табиий тузилган гуруҳдир(қўшничилик, қишлоқ, маҳалла бирлиги).Одатда бундай гуруҳлар кўп функциялидир.Бундай гуруҳлар бир мАқсад ёки вазифа асосида тузилмайди(армия,мактаб,корхона,қамоқхона кабилардек).Оилавий динамика бир оилавий ҳодиса,воқеанинг бошқАси Билан алмашишини англатади.Шу ҳолда ҳодиса-воқеа деганда ҳар куни рўй берадиган миллионлаб оилавий ҳолатлар эмас,балки оиланинг структурасининг ўзгаришига таъсир этувчи оилавий вазият(ҳолатлар)назарда тутилади.Бу ҳодиса ва воқеаларнинг энг муҳимлари-оила аъзоларининг туғилишива ўлиши,у ёки бу инсоннинг мавжудлиги ёки йўқ бўлишидир.
Оилавий ҳодиса ва воқеаларнинг мажмуи оила ҳаёт циклининг асосий босқичларини вужудга келтиради. Оила социологияси бўйича дарсликларда оилавий ҳодисаларни шахс,оила учун аҳамиятлилигига,стрессогенлигига кўра баҳоланади.Шунда позитив воқеалар(фарзанд туғилиши) негатив воқеа ва ҳодисалар билан биргаликда юриши мумкин.
Социал стуктуранинг алоҳида страталаридаги оилавий воқеа ва ҳодисалар иерархияси оилавий ҳаёт қадрияти даражаси ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон беради.Социал статус,жинс,ёшга боғлиқ бўлган оилавий ролларнинг иерархиясини кўришимиз ҳам мумкин.Оила ҳаётий цикли турли мезонларга кўра белгиланиши мумкин,лекин уларни танлаб олаётганда айнан циклни,яъни Ҳодиса ва жараёнларнинг такрорланувчан ва регулярлиги қайд этилиши лозим. Оила ҳаётий цикли босқичлари воқеа ва ҳодисаларнинг оилага ҳослигини акс эттириши лозим(фақат индивидларга хос бўлган индивидуал ҳодисалар эмас,балкиникоҳ-ота-оналик-қориндошлик бирлигидан ажралмаган ҳодисалар)Бу талабларга айнан ота-оналик бир вақтда ҳам қон-қориндошлик муносабатлари ота-она(бува-буви)ва фарзандлар(набиралар)ўртасидаги муносабатлар сифатида юзага келувчи мезонларга мос келади.
Ота –оналик мезонига кўра 4 босқич-ота-она бўлишгача,ота-оналик,репрдуктив ва социализацион ота-оналикка бўлинади,шунингдек,5 асосий ҳодиса ва воқеа-оиланинг барпо бўлиши ва барбод бўлиши,!- ва охирги фарзанднинг туғилиши,фарзандларнинг бирини оила қуриши ёки биринчи набиранинг туғилиши.
Пол Глик фикрича, оила пайдо бўлишидан то барбод бўлгунига қадар бир қатор босқичларни босиб ўтади. Одатда, оила никоҳ қайд этилгандан пайдо бўлади ва ҳар бир фарзанднинг туғилиши билан оила ўсади. Охирги фарзанднинг туғилиши ва биринчи фарзанднинг ўз уйини тарк этишигача бўлган даврда оиланинг ҳолати ўзгармайди. Фарзандлар турмуш қуриб алоҳида яшашни бошлашлари билан оиланинг ҳажми камайиб боради ва асл ҳолига келади (2 киши). Никоҳ жуфтининг бир,кейинчалик иккинчисининг ўлими билан оилавий цикл тугайди. Лекин бу жараён турли тарихий даврларда патриархал, кўп болалик, нуклеар оилаларда турлича бўлиши мумкин. Пол Гликнинг юқорида айтилган фикри «оиланинг ҳаётий цикли» терминининг Социология ва демографиядаги замонавий талқинининг бошланиши ҳисобланади.П.Глик АҚШда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш (перепись населения) маълумотларига таянган ҳолда оилалардаги энг муҳим ҳодисаларни таҳлил қилган. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, бундай таҳлил анчадан буён маълум бўлган. М-н, П.Сорокин крестьян оила ҳаётининг 4 босқичини кўрсатган : 1. Оила пайдо бўлгандаги никоҳ жуфти. 2. Кичик (ёш)болали оила. 3. Ҳеч бўлмаса битта вояга етган фарзандли оила. 4.Барча фарзандларнинг ажралиб кетиши.
Демак, хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, оиланинг ҳаётий цикли қуйидагича аниқланади:
1.Никоҳ тузилганидан 1-фарзанднинг туғилишигача бўлган давр-ота-она бўлгунгача бўлган босқич.
2.1-фарзанднинг туғилишидан охирги фарзанднинг туғилишигача бўлган давр-репродуктив ота-оналик босқичи. Бу босқич қисман социализацион ота-оналик даври Билан кесишиб туради, ягона фарзандли оилаларда бутунлай йўқ бўлади.
3.1-набиранинг туғилиши ва буви-буванинг бирининг вафотигача бўлган давр.
Юқоридаги тавсифлаш оиланинг бутун циклига тегишли. Табиийки, бутун цикл у ёки бу босқичининг тушиб қолиши ёки ажралиш, шунингдек, никоҳ жуфтининг бевақт вафоти натижасида нотўлиқ бўлиб қолиши мумкин. Оиланинг ҳаётий циклитурли асосларга кўра ажратилиши мумкин ва турли босқичларга эга бўлиши мумкин ва бу босқичлар турли воқеа ва ҳодисаларни қамраб олиш мумкин.
№ 5. Мавзу: Оилавий ҳулқ-атвор социализация ва социализацион хулқ-атвор.
Социализация-жамият ва унинг тизимларида қадрият ва меъёрларни сингдириш жараёнидир. Кенг маънода социализация бутун умр давом этиши мумкин, тор маънода эса шахснинг вояга етишигача бўлган давр билан чекланади.
Оилавий социализация икки маънода тушунилади:1-томондан бўлажак оилавий ролларга тайёрланиш, 2-томондан оиланинг етук, социал жихатдан етук шахснинг шаклланиши жараёнига таъсири сифатида тушунилади.
Оила социал-психологик бутунлик сифатида норматив ва информацион таъсир воситаси сифатида шахсга ижтимоийлаштирувчи таъсир кўрсатади. Оила қанчалик жипслашган бўлса меъёрий таъсир кўрсатиш шунчалик самарали булади. Оилада жипслик ҳамкорликнинг йуқлиги унга оиладан ташқаридан таъсирларга таъсирчан бўлиб колади.
Меъёрий таъсирлар шу қаторда оилавий меъёрий таъсирлар меъёр-намуна хулқ-атвор моделлари ёрдамида амал қилади. Шу хулк-атвор моделларини билиш стандарт вазиятларда хар гал янги йулларни қидириш эмас, балки маълум социомаданий муҳитда қабул қилинган ва шахс томонидан ўзлаштирилган шаблонларга мос равишда ҳатти-харакатни амалга оширишни назарда тутади. Оилавий ритуаллар кўп холда меъёр-намуналар билан боғлик, чунки оилавий вазиятлар стандартлашган ва уларнинг такрорланувчанлик даражаси юқори булади.
Оиладаги меъёрий таъсир индивид томонидан ўзининг шахслараро мақомини сақлаб туриш ва атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлиш учун қабул қилинади. Оиланинг информацион таъсирида оламнинг оилавий суратини фарқлайди, уни ҳақиқат деб қабул килади, лекин атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлашларига муҳтож эмас.
«Анъанавий» ва «замонавий»оилалар меъёрий ва информацион таъсир ташувчиси сифатида эмас,балки уларнинг социализацион жараёндаги иштирокининг нисбатига кўра фаркланади.Оила жипслигининг сусайиши унинг меъёрий таъсирини камайтиради,шунингдек индивид учун информация манбаи сифатидаги ишончлилиги ва баркарорлигини йуқотади.Оиладаги социализация индивидуал эҳтиёжлар иерархиясининг шаклланиши сифатида талқин қилиниши мумкин.Эхтиёжларнинг асосийлари-физиологик,психологик ва ижтимоий ўзини саклаш (экзестенциал)каби эхтиёжлардан ҳар бири шахснинг у ёки бу хусусиятини ифодалайди.Шу билан бирга бу эҳтиёжларнинг кетма-кетлиги уларнинг бошланғич иерархиясини очиб беради-инсон борлиқ маъноси ва ўзгалар билан бўлган муносабатларда ўз «Мен»ини асраш ҳақида қайгуришдан,ўзгалар билан муносабатга киришишдан олдин унинг,яъни индивиднинг ҳеч бўлмаса қорни тўқ,эни бут бўлиши лозим.Шахснинг ижодий малакасини оширишида,унинг социал статусининг кўтарилиши ва сақланиб колишида,ижтимоий ўзини сақлашдаги аҳамиятини аниқлаб олиш муҳимдир.Парсонс фикрича,агар шахснинг ҳатти-харакати бутунлай биологик жиҳатдан шартланган бўлганда оилага ҳеч кандай эҳтиёж бўлмаган бўлар эди.Зеро,инсоний шахс туғилмайди,,балки социализация орқали «ясалади»,шунинг учун оила зарурият бўлиб қолади.
Фарзанднинг оилавий социализацияси оилавий эхтиёжларнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.Умумий оилавий муҳит фарзандлар томонидан оилавий ролларни қабул қилиши ва келажакда ўз оиласига эга бўлишга ҳохишнинг уйғонишига бевосита таъсир этади. Оилада ота-оналар ва фарзандлар ўртасида оилавий фаолиятнинг мавжуд бўлмаслиги истеъмолчилик ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳолатига олиб боради.Оила аъзоларининг уйдан ташқаридаги профессионал бандлиги оилавий ролларни ва эхтиёжларни «ташвишга» айлантиради.Афсуски,оилавий ва оиладан ташкари(аввало профессионал) ролларнинг нисбати кўпинча оилавий ролларни кайта тақсимлаш муаммоси, оилавий «ташвишларнинг» эр ва хотин ўртасида «адолатли» тақсимланиши орқали талқин этилади.Социализация жараёни индивиднинг бутун ҳаётий цикли давомида вақтга ва интенсивлигига кўра нотенг босқичларни таклиф этади:
1-босқич-индивиднинг ижтимоий мавжудот сифатида шаклланиши-инсон ҳаётининг 1/3 кисмини уз ичига олади.Бу боскичда куйидагилар амалга оширилади:
а) фарзанднинг бирламчи ва элементар социализацияси
б) ўсмирнинг меъёрий-фрагментар,маргинал социализацияси
в)ёшларнинг ўспиринликдан етукликка ўтиш давридаги (17-18 ёшдан 23-25 ёшгача) концептуал-бутунлик ва натижавий социализацияси.
2-босқич- шаклланган шахснинг жамиятдаги вазифаларини бажариши жараёнида ривожланиш босқичи.
№ 6. Мавзу: Оилавий хулқ-атвор: никоҳ, ўзини сақлаш репродуктив хулқ-атвор
Do'stlaringiz bilan baham: |