Репродуктив хулқ-атвор.
Репродуктив хулқ-атвор-оилада аниқ миқдорда фарзандлар дунёга келишига қаратилган ҳаракат ва муносабатлар тизимидир.
Туғилиш даражаси (у ёки бу ҳудудда, шахарда ,регионда, минтақада)демографик кўрсаткичлар орқали ўлчанади (туғи-лишнинг умумий ва суммар коэффициенти,туғилишнинг махсус коэф-ти).Уларнинг бири демографик структура(аҳолининг жинси ,ёши, никоҳ ҳолати ва бошқа кўрсаткичлар),бошқаси- репродуктив хулқ-атвор-унга кўра оиладаги фарзандларнинг ўртача сони ёки аёлнинг ҳаёти давомида кўрган фарзандларининг ўртача сони.
Ҳосилдорлик деганда аёл ва эркакнинг фарзандларни дунёга келтира олиш қобилияти назарда тутилади.Тадқиқотлар кўрсатишича,ҳосилдорликнинг назарий диапозони кенг,у бепуштлик ва 35тагача туғиш оралиғини ўз ичига олади.Лекин реал воқеликда инсоннинг ўртача ҳосилдрлиги ҳаёти давомида 15-16 туғилишдан ошмайди.
Бепуштлик-етук организмнинг фарзанд кўришга қобилият-сизлиги,одатда 3 йилгача фарзанд кўрмаган (контрацепциясиз ) оилалар бепушт ҳисобланади.
Бепуштлик-туғилишнинг мавжуд эмаслиги,яъни инфертил-ликнинг,яъни туғиш мавжуд эмаслигининг омилларидан бири.Инфертиллик ,шунингдек бола ташлаш(аборт), бутун репродуктив даврда жинсий алоқанинг бўлмаслиги,фарзандларнинг ўлими,никоҳ жуфтларининг баъзи омилларга кўра бир-биридан ажралиши натижаси бўлиши мумкин.
Репродуктив жараён-оиланинг ёки индивиднинг фарзандлар туғилиши Билан боғлиқ бўлган ҳодиса ва ҳаракатлар кетма-кетлигидир.
Репродуктив цикл-асосий репродуктив ҳодисаларнинг (жинсий алоқа-ҳомила-туғиш) такрорланувчи кетма-кетлиги.
№. 7 Мавзу: Оила ва тарбия масаласини социологик ўрганиш
Оила социологияси-социологиянинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу фан оилани никоҳ асосида ташкил топган, жамият тараққиётида муҳим ижтимоий вазифаларни бажарувчи социал институт сифатида ўрганилмоқда.
Оила социологиясининг алоҳида ўз вазифалари мавжуддир. Уларга жамият тараққиёти давомида оиланинг моҳияти ва фаолияти ўзгариб боришини аниқлаш, никоҳ ва оила эвалюциясини ўрганиш, оилани ташкил топиши ва тараққиёти авлодларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш, оила тарбияси, оиланинг реактив фаолиятининг ва оила ҳуқуқининг ижтимоий моҳиятини очиб бериш, меҳнат тақсимотида оила ўрнини ўрганишга киради.
Оила социологияси оиланинг табиий, биологик, никоҳ, қариндошлик, маънавий иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар асосида инсонларни бириктирувчи энг кичик бир бўлаги сифатида ўрганилар эди, унинг жамият билан ўзаро боьлиқлигига асосий эътиборни қаратади. Чунки, жамият ташкил топишида унинг давомийлигини таъминлашда оила ижтимоий демографик манба ҳисобланади. Инсоннинг дунёга келиши, янги авлод пайдо бўлиши, авлодлар алмашинуви асосан оилада содир бўлади. Фарзанд туғилиб, камолга етиб, шахс сифатида шакллангунга қадар лозим бўлган барча таълим-тарбия оила муҳитида берилади. Инсоннинг ота-она, қариндош уруьига, қарияларга, атроф-муҳитга ва табиатга бўлган муносабатлари дастлаб оилада бошланади. Шу билан бирга оила урф-одатларини авлоддан-авлодга етказувчи социал институт ҳисобланади.
Оила асосини эркак билан аёл ўртасида никоҳ бирлиги ташкил этади. Оила фақат эркак билан аёл муносабатини эмас, балки эр билан хотин, ота-оналар билан болалар муносабатини ифодалайди.
Оила жамият бағрида ташкил топади, тараққиё этиб борар экан, ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, оила тараққиётига таъсир этади. Оилада таълим-тарбия хусусиятлари эса жамиятда ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам, оила ва жамият ўзаро боғлиқ ҳолда тараққий этиб ривожланади. Оила тараққиётини уч йўналишда танлаш мақсадга мувофиқдир.
Оиланинг демографик тараққиёти
Оиланинг ижтимоий тараққиёти.
Оиланинг иқтисодий тараққиёти.
Оиланинг демографик тараққиёти деганда оиланинг миқдори, шакланиши ва демографик таркиби маълум даврларда ўзгариб бориши тушунилади. Оиланинг ижтимоий тараққиёти эса оила аъзоларининг маълумотлилиги даражаси, ижтимоий мавқеи саломатлиги борасида ўзгариш ҳамда уларнинг таълим-тарбия, урф-одат, фан ва маданият табиатда ва жамиятда бўлган муносабатларини такомиллашиб боришидир. Оиланинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқа яшаш учун бўлган нарсалар билан таъминланиши даражасининг ўзгариб бориши унинг иқтисодий тараққиётини белгилайди. Кўриниб турибдики, оила ўз моҳиятин билан жамият ҳаётида турли қирраларни акс эттиради. Шунинг учун ҳам оила қатор фанларни ўрганиш мавзусидир. Буларга этнография, демография, тарих ва социология фанлари киради, улар оила вазифаларини ва тараққиёт йўналишларини алоҳида томонларини ўрганади. Масалан, иқтисодиёт оилани жамият тараққиётида истеъмолчи гуруҳ сифатида ўрганса, этнография оиладаги урф-одат, қадриятларни этник кўламда ўрганади, демография эса асосий эътиборини оиланинг энг муҳим вазифаси бўлиши авлод давомийлигини таъминлашга қаратади. Оила пайдо бўлганидан то ҳозирги даврларга қадар унинг турлари ва ижтимоий-демографик таркиби мунтазам ўзгариб бормоқда. Оила турлари ва таркибида содир бўлган ўзгаришлар ва уларга таъсир этувчи омилларни жамият тараққиётиннг ҳар бир босқичлари учун алоҳида ўрганиш ҳам оила социологиясини асосий йўналишларидан бири оиланинг моҳияти ва фаолиятини ўрганишдир. Оила моҳияти учун фаолияти, яъни у бажараётган вазифалар билан белгиланган. Оиланинг энг муҳим вазифаси - бу фарзандларнинг туьилиши, яъни жамият давомийлигини таъминловчи янги авлод яратишдир. Оила бугунги шаклида оила аъзолари бир-бирлари билан умумий турмуш, иқтисодий-мулкий, маънавий-мулкий, психологик муносабатлар, ўзаро жавобгарлик ҳис-туйғулари билан боғланиб турадилар. Оилада ҳар бир оила аъзоларининг ўз ижтимоий ўрни бордир. Оила пайдо бўлиб то тугагунга қадар бир қанча босқичларда ўтади. Улар оиланинг ташкил топиши (никоҳга кириш) биринчи фарзанди туғилиши (фарзанд кўриш фаолиятининг бошланиши) охирги фарзанд туғилиши, охирги фарзанднинг оилада бўлиши, оиласини ташкил этган эр ёки хотиннинг дунёдан кўз юмуши. Юқорида келтирадиган жараёнлар оиланинг ҳаёти даврлари бўлиб, оила давомийлигига мунтазам қайтарилиб туради.
Ушбу даврларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятлари ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуддир. Оила тарбияси масалаларини ўрганиш ҳам оила социологиясидан кенг ўрин олгандир. Оила тарбияи оилада ота-оналар, катта кишилар томонидан болаларни тарбиялаш бўлиб, ёш авлодни ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Оила тарбиясида оилавий тартиб, оила аъзоларининг бир-бирига муносабати, ота-она ва катта кишиларнинг хулқ-атвори, маданий ва сиёсий савияси, оила бюджети асосий омил ҳисобланади.
Боланинг гармоник тарбиясини оилавий тарбиясиз амалга ошириш мумкин эмас. Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан бирга қўшиб олиб борилиши ва у билан мустаҳкамланиши лозим, тарбиянинг ҳар икки шаклини бир-бирига қарама-қарши қўйиш асло мумкин эмас.
Зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да ҳам оила эрки, эр-хотин муносабати, хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, оанинг хонадондаги мавқеи масалалари турли ўринларда ҳар хил муносабатлар билан махсус қайт этилган. Изоҳланган «Авесто» нинг жуда кўп ўринларида бевосита аёллар мадҳини учратамиз. Жумладан: «Биз аёлларни ҳамиша ҳурмат қилганмиз» дейилади. Зардушт бўлса «Аёл ҳуқуқини тахқир этмоқ ёмон амалдир, у нодонлик белгисидир» дейди. Яштларда яна ўқиймиз: «Ўғил болаларга нисбатан қиз болалар илму дониш ўрганишга киришсинлар. Зероки, улар ота-она манзилида бўлган вақтларида ота хонадонини тартибга солиб, зийнат бериб юрсалар, жуфти халоли манзилига боргач, бола тарбияси, келажак насли таълими билан машхур бўлмоқлари лозим бўлади». Авестода оила бутунлигини сақлаш никоҳ тартиблари, эр-хотиннинг мажбурияти, никоҳни бекор қилиниши сабаби ва шартлари хийла батавсил баён этилган. Уйлантирмоқчи, оила қурмоқчи бўлган ҳар бир кишига йўл кўрсатмоқ ва моддий ёрдам ҳам мазхабларнинг вазифасидир.
Зардушт дейди: «Эй оила қураётганлар, яъни йигит, қизлар, Сизларни огоҳлантириб шуни айтмоқчиманки, ҳар бирингиз покиза ҳаёт йўлида ғайрат қилингиз». Авестода оила қуриш жуфти-халол танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик, ота-она, кексалар маслахатига қулоқ тутиш хусусида ҳам диққатга молик мулоҳазалар мавжуд. Яхшибилан ёмонни фикрларшга диққат қилинг. Хуллас, зардуштийлик диннинг муқаддас китоби «Авесто»да аждодларимизнинг оила ва хотин-қизларни мукаррам тутиш ҳақида пешқадам фикрларни ўз ифодасини топган. Энг муҳим зардуштийлик эътиқодидаги боболаримиз оилани жамиятнинг муқаддас бўлган бўлаги деб билиб, унинг ривожи, равнақи, мустаҳкамлиги учун тизимларнинг ўрганиш социологияни махсус йўналишлари ҳисобланади. Социал институт низом, қоидалар ёки уларни тўплашни, маҳкама, муассасаларни билдиради.
Социал институтлари ижтимоий ҳаётни ташкил этишнинг идора этишнинг (бошқаришнинг регуляция қилишнинг) барқарор шаклларини ўргатувчи соҳадир. Социал институт қисқача таърифда, одамлар социал ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларни англатади. Социал инститлар хатти-ҳаракатини нисбатан барқарор шакллар намуналарини авлоддан-авлодга ўтувчи анъаналар, одатларни қайта такрор хосил қилишини ҳам таъминлайди. Жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий ва халқаро соҳаларга хос бўлган социал институтларини ажратиб кўрсатиш мумкин. сиёсий институтлар муайян ҳокимиятни мавжудлигини, иқтисодий институтлар эса моддий неъматларини ишлаб чиқаришнинг тақсимланишини таъминлайди. Жамиятнинг муҳим институтларидан бири оила ҳисобланади. Унинг фаолияти (ота-оналар ва болалар ўртасидаги тарбия усуллари) ҳуқуқий ва ижтимоий нормалар билан белгиланади.
Бундан ташқари жамиятда бир қатор ижтимоий-маданий институтлар (маориф, солиқни сақлаш тизимлари, маданий-тарбиявий муакссасалар, фан институтлар) амал қилинади.
Социл институтлар социал муҳит билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу ўзаро таъсир нормал тарзда, шунингдек, норманинг бузилиши шароитида ҳам бўлиши мумкин. амал қилиш доираси ва вазифаларига қараб социал институларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Релецион институтлари-бу институтлар жинс ва ёшдан тортиб то касб машғулот тури ва қобилияти мезонларига асосланиб жамиятнинг ролига оид таркибини аниқлаб беради...
Регулиатив (идора этиш) социал институтлар. Бу институтлар шахсий мақсадларининг жамиятда амал қилиб турган нормаларига дахлсиз ҳолда амалга ошириш чегараларини ва бу чегаралардан чиқиб келганда қўлланиладиган санкциялар белгилаб туради.
Интегратив (уйғунлашувчи) социал институтлар. Бу институтлар бир бутун тузимга жамият манфаатларини қондиришга масъул бўлган социал ролни ифодалайди...
Анъанавий социал институт. Бу институтлар одат, маросимлар (норма билан боғлиқдир) ва қариндош-уруьчилик томонидан қатъий белгиланган норма билан боғлиқдир.
Маданий социал институтлар. Дин, санъат, адабиёт билан боғлиқ.
Ҳозирги замон цивилизация томон қадам ташлаётган мустақил мамлакатимизда янги маконга монанд бўлган социал институтлар шаклланиши жараёни рўй бермоқда. Булар иқтисодий соҳада демократик ҳокимиятнинг турли бўғинлари фаолиятини таъмирловчи социал институтлардир. Президент И.А.Каримовнинг ички тадбиқ қилаётган концепциясига мувофиқ янги социал институтлар анъанавий социал институтларга мутлоқ қарама-қарши қўйилмасдан балки жамиятимизнинг ўтмиши, ҳозирги ва келажаги ворислигини таъминлашга хизмат қиладиган жамиятдан бегоналашмаган, мамлакатимиз минтақасига мос келадиган социал институтлар фаолиятига йўл очиб бери лмоқда. Демократик тамойиллар, қадириятлар ва институтлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига тобора кўпроқ кириб бормоқда. Ўзбекистоннинг ва минтақанинг мавжуд шароитларидан ўз мазмунига эга бўлмоқда. Жамиятнинг ижтиьмоий-сиёсий соҳасида демократик институтларни шакллантириш сиёсий тизимидан ислох қилишига ва ижтимоий ҳаётни демократиялаш жараёнларига жўшқинлик бахш этишга қаратилгандир. Яъни, муҳими-бу иш ислохотларнинг олға босишга йўналтирилганлигидир. Биринчи навбатда, жамиятда мавжуд манфаатлари ва муносабатларининг мужассам ҳолда ифодаловчи ижтимоий-сиёсий институт бўлмоьи лозим бўлган демократик, ҳуқуқий давлатнинг қарор топиши жараёнининг кўрсатиб ўтиш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |