Ўрта асрлар европа маданияти. Режа



Download 77,67 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi77,67 Kb.
#127322
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5215632899272869541


ЎРТА АСРЛАР ЕВРОПА МАДАНИЯТИ.


Режа:



  1. Ўрта асрлардаги дунё қиёфаси. Европа Ўрта асрлар маданияти мабаи.

  2. Христианлик-Европа маданиятининг ўзаги.

  3. Ўрта асрларда таълим тизими, меморчилик ва санъат.

Таянч сўз ва иборалар.

Ўрта асрлар. Иконография. Скрипторийлар. Роман услуби. Готика услуби. Жангавор шеърият. Буюк Карл. Бартольд Регенбургский. Фома Аквинский. Иоганн Гуттенберг. Томизм. Неотомизм. Кутубхоналар. Таълим тизими. Епископлик мактаби. Ўрта аср Европа олий таълим муассалари: Сарбонна, Оксфорд, Кембридж, Париж университетлари. Илмий даражалар. Китоб чоп этиш. Илм-фан. Ҳайкалтарошлик. Тасвирий санъат.




Асосий адабиётлар:



  1. Каримов И.А. тарихий хотирасиз келажак йўқ Асарлар, 7-том. –Т: Ўзбекистон, 1999 й. 132-155 бетлар.

  2. Ахмедова Э. Габидулин Р. Культурология. Мировая культура. –Т: Академия художеств Узбекистана, 2001 г. 35-54 стр.

  3. Гуревич А. Проблеми средневековой народной культури. –М: Исскуство, 1990 г. 4-38 стр.

  4. Ле Гофф Ж. Цивилизация средневекового Запада. –М: 1992 г.

  5. Любимов М. Исскуство Западной Европу. Средние века и Возрождение в Италии. –М: 1982 г.

  6. Гулметов Э. ва бошқалар. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. –Т: 2000 й. 82-93 бетлар.

  7. Силичев Д. А. Культурология. –М: Приор, 1998 г.



Қўшимча адабиётлар:



  1. Интернет: www.library.htm.

  2. Шапиро Ю. «По эрмитажу без экскурсовода». Л. 1980 г. 25-50 стр.

  3. Инжил. Стоголом, Библияни таржима қилиш институти. 1992 й.




  1. Ўрта асрлардаги дунё қиёфаси. Европа ўрта асрлар

маданияти манбаи

Ўрта асрлар тушунчаси Европада V– асрдан бошлаб то VII- асрнинг биринчи ярмига қадар бўлган даврни қамраб олади. Бу давр антик маданиятнинг инқирозини белгилаб берган Рим давлатининг қулаши билан бошланди ва Европа Уйғониши (Ренессанс) даврига келиб якунланди. Ана шу антик ва Уйғониш даврлари ўртасида зулмат даври (икки юксалиш даври оралиғи) деб ном олган. У фанда ўрта асрлар даври деб атала бошлади.


Европада ўрта асрларни қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
1. Илк ўрта аср – V-VII асрлар.
Бу давр феодал муносабатларга ўтиш, феодаллар табақасининг шаклланиши, католик черкови таъсирининг кучайиши, олий таълим муассасалари – университетларнинг пайдо бўлиш давридир.

  1. Мумтоз (Классаик) ўрта аср - XI асрдан XVI аср ўрталаригача бўлган давр.

Ушбу даврга хос хусусиятлар шундаки, қишлоқдаги ишлаб чиқариш ривожланибгина қолмасдан, қаҳарларда ҳам ҳунармандчилик цехлари пайдо
бўлди, шаҳар инфротузилмаси яратилди, марказлашган йирик давлатлар ташкил топди. Қирол ҳокимияти кучайиб, унинг жамият равнақига таъсири ортиб борди. Китоб нашр этиш йўлга қўйилди, фаннинг қатор тармоқларига асос солинди.

  1. Сўнгги ўрта аср- XVI аср – XVII асрнинг биринчи ярми. Бу даврда илм-фан ва техника ривожланди. Инсон турмуш дарзида буюк ўзгаришлар юз берди, янги қитъалар кашф этилди. Капиталистик муносабатларга асос солинди. Демократик тамойиллар шаклланди.

V-VII асрларда Рим империяси ерларида асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи германларнинг дастлабки давлатлари ташкил топди. Маданият равнақи бўйизидан юқори бўлган халқлар устидан ҳукумронлик қилиш ҳунлар ҳужумлари натижасида 476 йилда Рим империяси қулаган эди.) Германларни бошқарув тизимини янги тартибга мослаштиришга мажбур этди.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жиҳатидан бу давр феодализм босқичига тўғри келади. Аммо ўрта асрлар тушунчасининг асосий мазмуни муайян даврнинг вақт чегараларини аниқлаштириш билангина кифояланиб қолмасдан, балки бу даврни маданият инқирози палласи сифатида қабул қилишидадир. Шу маънода ўрта асрлар антик даврга нисбатан сўзсиз йўқотишлар даври деб қаралар эди. Ўрта асрлар маданиятига паст назар билан қараш кўпинча антик давр маданиятига ҳайрихохлик билан қаровчи тадқиқотчилар орасида тарқалган эди. Албатта, бу - субъектив ва бир ёқлама ёндашувдан бошқа нарса эмас.
Ўрта асрларнинг «зулмат дунёси» тимсолига айланишида ушбу давр намоёндалари бўлган ёзувчилар, шоирлар, тарихчилар, диний уламолар ва давлат арбобларининг ҳам «ҳиссаси» бор, албатта. Чунки улар ўз ижодида асосан замонавий ҳаётнинг мураккаб жаҳатларини акс эттирганлар. Бундай асарларда келажакка ишончсизлик, ҳаётдан норозилик туйғуси сезилиб туради. Шу боисдан ҳам бу муаммолардан ҳалос бўлиш имкони сифатида ажал, ўлим мавзуси марказий ўрин тутган. Улар назарида ўрта асрлар бекорга сарфланган давр, беҳуда кетган юзлаб йиллар сифатида гавдаланган. Ўрта асрларни фақат бузғунчиликдан иборат, антик давр маданияти ютуқларини чиппакка чиқарган давр, дегувчилар ҳам кўплаб топилар эди.
Ғарбий, «христианлар дунёси» «Рим дунёси» нинг таназзули оқибатида эмас, балки Рим ва варварлар дунёларнинг ўзаро мувофиқлашуви, бирикиши натижасида юзага келди.Аммо у ҳақиқатдан ҳам емирилиш, зўравонлик ва шавқатсизлик, антик дунё маданияти ва цивилизациясининг кўплаб ютуқларидан бемаҳра қолиш каби жиддий тўсиқларни бошдан кечирди. Кўплаб антик давр шаҳарлари катта талофат кўрди: айримлари бузиб ташланди, бошқалари (савдо йўлари ўз йўналишини ўзгартириши муносабати билан) таназзулга юз тутди. Шунга қарамасдан , илк ўрта асрлардаёқ айрим соҳаларда ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Қулликнинг бекор қилиниши ижтимоий тараққиётда туб ўзгаришлар ясади.
Антик даврда асосий энергия манбаи, бу қулларнинг жисмоний кучи бўлиб, ушбу манба йўқолгач, бошқа имкониятлар қидирила бошланди. Агар антик даврда назарий билимлар муваффақиятли ривожланган бўлса, ўрта асрлар машина ва техника воситаларидан кенг фойдаланиш учун кенг, ва равон қўллап очди. Бу қулликни бекор қилинишининг бевосита натижасидир. Антик давр руҳан ва жисманан ўзаро мувозанатда бўлган инсон тимсолини кўрсатишга интилди. Аммо, Рим маданиятида бу ғояни амалга оширишда кўпроқ жисмоний камолотни таъминлаш борасида муваффақият қозонилди. Шунингдек Демокрит, Платон, Аристотель каби антик давр мутафаккирларини ижтимоий – сиёсий ва табиий-фалсафий қарашлариниг Жордано Бруно, Галилео Галилей, Томас Мор, Томазо Кампанелла каби ўрта аср назариётчи- олимлари томонидан илғор таълимотлар яратилишига кўрсатган бевосита таъсирини рад этиб бўлмайди. Масалан, Платон, Аристотеллар томонидан илгари сурилган идеал давлат тўғрисидаги ғоялар Томас Мор, Томазо Кампанеллаларининг утопик қарашларида айниқса яққол намоён бўлади. Айнан шу қарашлар асосида кейинчалик гуманизм, демократия тўғрисидаги янгидан – янги таълимотлар ривожланиб, бугунги кунда ҳам адолатли, фаровон жамият қуришда жаҳон халқларига дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Биргина шу мисолдан кўриниб турибдики халқлар, авлодлар ва даврлар ўртасидаги ворисийлик нафақат айрим ҳудудлар балки жаҳон цивилизацияси юксалишида асосий омил бўлиб хизмат қилган.Демак, ўрта асрлар маданияти бевосита антик давр маданияти, илм-фан ва санъати таъсирида юксалган ҳамда ўша даврда намоён бўла бошлаган ижтимоий-сиёсий ва маданий ходисаларни янада бойитган, кейинги Уйғониш даври учун мустаҳкам замин ҳозирлаган.



Download 77,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish