Ўрта асрлар европа маданияти. Режа


Хиристанлик-Европа маданиятининг ўзаги



Download 77,67 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi77,67 Kb.
#127322
1   2   3   4
Bog'liq
2 5215632899272869541

2. Хиристанлик-Европа маданиятининг ўзаги

Ўрта аср Европа маданияти черков-диний ғоя билан яқиндан боғланган эди. Черков таъсири ўрта аср маданиятининг турли соҳаларида, чунончи, фанда, мактабда, адабиётда, санъатда акс этди.


Илм - фан у қадар рифожланмаган илк ўрта асрлар даврида, тахминан XI асрнинг иккинчи ярмигача ўрта аср жамиятига ғоявий раҳбарлик асосан черков тасарруфида бўлди: Кишиларнинг олам тўғрисидаги билимлари маҳаллий черков таълимоти доираси билан чекланарди. Бошқа мамлакатлар тўғрисида маълумотлар жуда оз бўлганлигидан, европаликлар анча вақтгача олис юртлар ҳақида ҳар қандай уйдирмаларни тиқишарди. Фан ва техника тараққиёти даражаси жуда паст бўлганлигидан, одамлар қурғоқчилик, тошқин ва касалликлар олдида ожиз эдилар.
Жисмоний эҳтиёжлар ва лаззатлар мутлоқлаштирилган Рим жамиятнинг аччиқ сабоқларига таяниб, хиристианлик инсондаги руҳиятга, унинг ички дунёсига асосий эътиборни қаратди. У инсонни ҳамма нарсадан ўзини тийишга, кўнгилли равишдаги жувонмардликка, ҳиссий, жисмоний туйғуларни синдиришга чақиради. Руҳиятнинг жисмоний камолатдан устунлигини эълон қилиб, хиристианлик кишининг чуқур маънавиятини шакллантиришга, уни аҳлоқан юксалтиришга катта ҳисса қўшди.
Бу даврда олий диний ҳокимиятни олий сиёсий ҳокимият билан ягона қўлда бирлаштиришга уриниш ғояси кузатилади. Бунга Рим папаларининг (Шарқда-Араб халифалиги) Европада ҳокимият жиловларини ўз қўлларига олишга интилишлари мисол бўла олади. Черковнинг қудратли таъсири ўлароқ, Рим папалари худонинг ердаги ноиблари ҳисобланганлар. XII асрга келиб эса, миллий, сиёсий ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш диний фаолият билан сиғиша олмайдиган ўзига хос соҳа эканлиги аён бўла борди.
Маълумки, табиат унсурлари, атроф-муҳитдаги жисмлар ўрта асрларда тирик мавжудодлар сифатида идрок этилган. Шу боисдан турли ёзув кучлар қуршовида бўлган инсон уларга қарши курашиш, ўзини ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлмоғи лозим эди. Натижада турли-туман туморлар, диний маросимларнинг хилма-хил шакллари ривожланиб боради. Масалан, Муқаддас Сувни истимол қилиш кишининг гуноҳларини ювиб, соғлигини яхшилаб қолмасдан, уни ёвуз кучлар ва жодулардан ҳам ҳимоя қилади, деб ҳисоблаганлар.
Диннинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларига бўлган таъсири бутун ўрта асрлар давомида салмоқли ўрин тутди. Бу таъсир айниқса бадиий маданият ва фан соҳасида жудда кучли намоён бўлди. Шу боисдан фаннинг воқеликка доимо шубҳа билан қараши, моҳиятан далиллар қидиришдан иборат бўлганлиги, ҳеч нарсани ҳақиқат сифатида қабул қила олмаслиги уни оғир аҳволга солиб қўйди. Фан соҳасидаги турғунлик ўрта асрлардаги руҳий асоснинг табиий, моддий асосдан устунлигининг ўрнатилиши қопланди. Айнан шу даврда ижтимоий мавқеи ва миллатидан қатъий назар, ҳар бир инсон ҳаёти қадр-қимматга эга, деган ақида тарқалди. Гладиаторлар жанглари ва одамларни қурбонлик қилишнинг тақиқланишини ҳам турли динларда инсонпарварлик ғояларининг устиворликка эриша бошлаганига мисол бўла олади.
Ўрта аср Европаси – бу цивилизация гуллаб яшнаган, натурал хўжалик ҳукмронлик қилган тарихий давр эди. Бундай турмуш тарзи инсон тафаккурининг тор манфаатлар доирасида қолиб кетишига ҳам олиб келди. Кейинроқ христиан черкови жамиятнинг барча томонларини сиёсий ташкилот шаклига келтиришнинг намунавий асосини яратди. Тобелик муносабатларига асосланган христиан феодал табақачилиги негизида черков иерархияси ётади (руҳонийлар- епископлар – кардиналлар –Рим папаси). Қирол- худонинг вассали, сарой аёнлари – қиролнинг вассали, деҳқон – сарой аёнининг, аёл – эркакнинг, уй ҳайвони – аёлнинг, тош ва ўсимликлар – уй ҳайвонининг вассали ва б. Тошдан худогача кенг тарқалган умумий вассаллик ҳақида ушбу ғоя ҳам черков мафаатига тўғри келарди.
Христиан черкови феодал жамиятнинг талабига жавоб берадиган кучли ташкилот сифатида шаклланди. Унинг энг қуйи поғонасида қишлоқ черкови руҳонийси турарди. Туман ва вилоятларда епископ ва кардиналлар черковни бошқарар эдилар. Энг юқори поғонада католик черкови раҳнамоси – Рим папаси турарди.
Дин ҳаётни муқаддас шаклда тасвирловчи ғояларни яратди: фалсафада-теология, адабиётда илоҳий, дидактик шакллар, мусиқада черков гимнлари – литургия ва месса, тасвирий санъатда христианлик сюжетлари (бу атама фикр сўқиш, догматизм, мазмунсиз, юзаки билимни англатган) эди. Илоҳиёт олам ва инсон ҳақидагиии ўз «илмий» манзарасини яратди. Коинот хусусидаги илмда Ер-Оламнинг Иерусалим – дунёнинг маркази, деган қараш ҳукмронлик қилди. Инсон мажозий тарзда микрокосмос, тана-ер, қон-сув, нафас-ҳаво, ҳарорат-олов, яъни у бошланғич ибтидодан иборат, деб қаралди.
Христиан черковни ўз мақсади ва мазмуни билан ҳукмрон табақа манфаатига хизмат қилса-да, унинг маориф, маданият ва маълум даражада, фанни ривожланишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этиш лозим. Дастлабки кутубхоналар монастирларда бўлган. Монах-хаттотлар, кўпинча диний мавзуда бўлса-да, китобларнинг янги нусхаларини яратганлар. Европада 10 асрга қадар мактаблар ҳам черковлар қошида ташкил этилган бўлиб, уларда ўрта асрларнинг барча буюк алломалари таълим олганлар. Христиан динининг халоскорлик кучига ишонган халқ кўпинча ўз хоҳиши билан, баъзида мажбуран ҳосилининг катта қисмини черков ва монастирлар ҳисобига ҳадия қилар эди. Бу борада черковнинг нақадар катта имкониятларга эга бўлганлигини Париж яқинидаги Сен-Жермен монастирига тегишли деҳқонлар сони 80 мингдан ортиқ бўлганлигидан ҳам билса бўлади.
Ўрта аср Европасида бой-бадавлат. Саводли- саводсиз, умуман жамиятнинг барча қатламлари иштирок этадиган оммавий тадбирлардан бири диний мавзудаги маърузалар эди. Воизлар инсоннинг ҳаётида, унинг турмуш тарзида, касбий фаолиятида амал қилиниши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида нутқ сўзлаб. Уларни эзгуликка, ўзаро ҳурматга чақирганлар. Масалан, 8 асрда Германияда машҳур воиз Бертольд Регенсбургский (1210-1272 й) шундай атоқли арбоблардан эди. Маълумотларга кўра, унинг насиҳатларини тинглаш учун 50 минглаб халқ йиғилган. 1250-1272 йиллар мобайнида ушбу воиз томонидан тайёрланган 60 тага қадар нутқ маълумдир. Б. Регенсбургский инсон худо олдида қуйидагилар учун жавоб беришини уқтиради:
ўзимиз (шахсларимиз) учун (барчамиз эзгуликка интилиб яшашимиз лозим)

    • истеъдодимиз (лавозим , хизмат тури ) учун (кандай бўлишидан қатъий назар , лавозимидан ҳеч ким нолимаслиги керак Агар хамма рицар, амалдор бўлса, ким озик –овкат, кийим –кечак тайёрлайди, бинолар барпо этади? Ўғрилик, қаллоблик,судхўрлик худо томонидан яратилган касб эмас. Демак улар билан шуғулланиш-яратганга шак келтиришдир.

Ўрта асрлар даври диний таълимотлар тараққиётида алоҳида ўрин тутган сиймо машҳур илоҳиётчи, файласуф олим, мулойимлиги туфайли «Фаришта доктор» лақабини олган, вафотидан сўнг авлиё деб эълон қилинган Фома Аквинский (1225-1274) эди. У худо борлигини тасдиқлаб, қуйидаги бешта исботни келтиради:

    • биринчиси – табиатда ҳаракат мажудлиги. Биринчи ҳаракатга солувчи куч-худодир.

    • Иккинчи – ўзаро таъсир қилувчи сабаблар мавжудлиги, яъни бирон нарса таъсир қилувчи сабабсиз юз бермайди. Бу сабаб – худодир.

    • Учинчиси – тасодиф ва заруриятнинг ўзаро муносабати. Тасодифий нарса зарурий нарсага боғлиқ. Бу зарурият – худодир.

    • Тўртинчиси- камолот даражаларининг мавжудлиги. Энг олий камолот даражаси – худодир.

    • Бешинчиси - ҳамма нарсаларнинг мақсадга мувофиқ яратилганлигидир. Шундай бир онгли моҳият борки, табиий нарсаларни мақсадга йўналтиради. Бу-худодир.

Фома Аквинский таълимоти аста-секин черковнинг расмий доктринасига айланди. Феодализмнинг инқирози билан заифлашиб қолган томизм 19 асрда неотомизм тобор кучайиб бораётган ишчилар ҳаракатини сусайтириш воситаси сифатида фойдаланилди.



Download 77,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish