1945 йил Э.Берджес ва Х.Локкнинг «Оила – институтдан ҳам дўстликка» китоби чоп этилди. Чикаго мактабининг вакллари, оила ҳаётидаги ўзгаришлар институтлардан, (яъни) (оиланинг анъанавий шаклидан) ҳамдўстликка (оиланинг замонавий шакли) ўтиши муносабати билан рўй бераётганлигини исбот қилмоқчи бўлдилар. Оила ва никоҳ мустаҳкамлиги асосан эр-хотинларнинг психологик сай-ҳаракатларига боғлиқғлиқ. Бошқача қилиб айтганда оила ижтимоий институт сифатида ўзининг барча хусусиятларини йўқотганда, ўзинин хоҳиш ва эҳтиёжларини амалга ошириш ниятида ўзаро ҳаракатджаги шахсларнинг мустақил уюшмасига – ҳамдўстликка айланганда ўзгаради. Берджесс ва Локкнинг бу асари социологик жиҳатдан содда бўлган. Лекин оиланинг ўзгариши ҳақидаги фикрлар бошқа олимлар томонидан аҳамиятга олиниб ривожлантирилган. Бу даврни америка олими Кристенен «Пайдо бўлаётган фан даври» деб атади. Бу пайтда оила теориясида зарур бўлган масалалар: оиланинг шаклланиши, эр-хотинларнинг мослиги, никоҳ, қониқиш ва унинг муваффақияти, унинг мустаҳкамлиги ҳақидаги фикрлар жуда кўп учради. Олимлар кўпгина назарий концепциялар ишлаб чиқдилар.
ХХ асрнинг 2-ярмидан оила социологиясининг ривожланишида «Системали теория қурилиши даври» деб номланган давр бошланди. Айнан шу даврдан бошлаб, оила-никоҳ муносабатларига оид кўп сонли эмперик маълумотлар йиғиши бошланди. ЭХП нинг тез суратларда ривожланиши олинган маълумотларни янада чуқурроқ ва жиддийроқ ўрганишга имкон яратди. Бу даврда оила муаммоси – оила ва никоҳ барқарорлигининг бузилиши актуал ва муҳим масалага айланди. Никоҳ барқарорлигининг бузилиши жамиятда ўз аксини топади. Натижада оила ва никоҳни тадқиқ қилишга ижтимоий талаб ортди. Аввалига АқШ да, кейин Англия, Австрияда, Канадада, Финляндияда, Францияда ва бошқа Европа давлатларида кечроқ собиқ СССР ва Шарқий Европа давлатларида тадқиқот марказларининг сони ортиб борди.
Оилавий жараёнларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган тушунчаларни тартибга солишга интилиш, бу тушунчалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш муҳим бўлиб қолган. Бу жараёнда америкалик социолог Талкотт Парсонснинг (1902-1979) алоҳида ўрнини таъкидлашимиз лозим. 50-йилларда у маълум даражада фанларнинг ўзаро таъсири учун очиқ ва махсус масалаларни ечишда ярайдиган «ижтимоий ҳаракат тизими» ни ишлаб чиқиш. Бундан ташқари ижтимоий борлиқни тушунчавий, луғавий талқин этишига имкон яратди. Америка оиласини таҳлил қилишда Т.Парсонс маданий антропология ва этиографияда кенг тарқалган услуб, яъни - қариндошлик терминологиясини ўрганиш услубидан фойдаланган. Т.Парсонс ўз ҳамкасблари билан биргаликда жамиятда эр-хотиннинг ролини аниқлаш борасида биринчи бор тадқиқот ўтказди.
Оила социологияси бўйича бизнинг асрда (ХХ аср) чоп этилган барча адабиётларни олсак уларни ярмидан кўпи 1955 йилдан сўнг пайдо бўлган. 50% га яқин чоп этилган ишлар назария тузиш ғоясига эга. Таниқли совет социологи М. С. Мацковский берган маълумотларига кўра оила социологиясининг ривожланиш даврида 80-йилларнинг охирига қадар 3000 дан ортиқ шу соҳага оид ишлар чоп этишди. Аммо ҳозиргача оила ва никоҳ социологик теориясида ривожланишга эҳтиёж сезилиб турибди. Совет ва замонавий авторларнинг ишларида илмий тизимга мураккаб назарий тушунчалар киритилган, оилага боғлиқ ҳодиса ва жараёнларнинг типология ва классификациялари яратилган.
Оила социологиянинг назарий ишларидаги ютуқларга турли илмий соҳаларнинг умумлашувини далил қилиб кўрсатиш мумкин:
демографиянинг (айниқса туғилиш ва авлод яратиш анча ривожланган);
социал-психологиянинг (оилавий келишмовликларни ўрганиш ва оила ривожланиш динамикаси);
педагогиканинг (оиланинг тарбиявий вазифасини ўрганиш);
ҳуқуқнинг (никоҳ ва ажралишларнинг ҳаётий томонларини, оила аъзоларининг мавқеини);
иқтисоднинг (оила бюджети, оиланинг истеъмол, оилавий даромад, оиланинг ишлаб чиқиш фаолияти);
этнографиянинг (турли этник гуруҳлардаги оиланинг турмуши ва маданий хусусиятлари).
Собиқ СССР даги машҳур оила социологлари – А.Г.Харчёв, М.С.Мацковский, Н.Г.Юркевич, В.А.Сусенко, А.И.Антонов, С.И.Голод, Н.Я.Соловьев. Собиқ совет оила социологиясида А.Г.Харчёвнинг «СССР да никоҳ ва оила» ва М.С.Мацковскийнинг «Оила социологияси, назария, методология ва методика муаммолари» каби ишлари катта аҳамият касб этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |