3. Инсоннинг ижтимоий ҳуқуқлари тушунчаси?
Ижтимоий ҳуқуқлар тушунчасига юридик атамалар қомусий луғатида қуйидагича таъриф берилади
Ижтимоий ҳуқуқлар – инсоннинг(ёки маълум бир давлат фуқаросининг) конституциявий ҳуқуқлари йиғиндиси, бу ҳуқуқлар унга давлатдан маълум бир шароитда белгиланган ижтимоий таъминот ва ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқини беради. Одатда, инсоннинг ижтимоий ҳуқуқлари жумласига қуйидагилар киради: ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи, ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи, таълим олиш ҳуқуқи, турар жой ҳуқуқи, илмий ва техникавий ижод эркинлигини ва маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Инсоннинг ижтимоий ҳуқуқлари барча давлатлар конституцияларида бир хил белгиланмаган14.
4. Инсоннинг маданий ҳуқуқлар тушунчаси?
Маданий ҳуқуқлар инсоннинг конституция ёки қонун билан кафолатланган ва инсоннинг маданий ҳамда илмий соҳада ўзини намоён қилиши учун имконият яратадиган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг махсус мажмуидир15.
Маданий ҳуқуқлар - бу санъат ва маданият билан боғлиқ ҳуқуқлар ҳисобланиб, иккаласи ҳам кенг маънода тушунилади. Ушбу ҳуқуқларнинг мақсади одамлар ва жамоаларнинг маданиятга эга бўлишини ва уларнинг сайлов маданиятида иштирок этишини кафолатлашдир. Маданий ҳуқуқлар - тенглик, инсон қадр-қиммати ва камситилмаслик шароитида маданият ва унинг таркибий қисмларидан фойдаланишни таъминлашга қаратилган инсон ҳуқуқларининг бир қисмидир. Улар тил билан боғлиқ ҳуқуқлар; маданий ва санъат ишлаб чиқариш; маданий ҳаётда иштирок этиш; маданий мерос; интеллектуал мулк ҳуқуқлари; муаллифлик ҳуқуқи; озчиликлар ҳуқуқи ва бошқаларни қамраб олади16.
5. Инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқини амалга ошириш масаласида халқаро ҳужжатларда қандай меёрлар белгиланган?
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 9-модасида қуйидагича келтирилади: Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг ижтимоий таъминланиш, жумладан, ижтимоий суғурта ҳуқуқини эътироф этади.
Шунингдек, 11-моддасининг 2-қисми а бандига кўра: a) техник ва илмий билимлардан кенг кўламда фойдаланиш, овқатланиш тамойиллари тўғрисидаги билимларни ёйиш, табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва ўзлаштириш учун аграр тизимни такомилаштириш ёки ислоҳ қилиш йўли билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш услубларини яхшилаш;
Бундан ташқари 15-моддаси
1. Мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар ҳар бир инсоннинг қуйидаги ҳуқуқларини эътироф этади:
a) маданий ҳаётда иштирок этиш;
b) илмий тараққиёт ва уни амалда қўллаш натижаларидан фойдаланиш;
с) ўзи муаллиф бўлган ҳар қандай илмий, адабий ёки бадиий меҳнат билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи моддий ва маънавий манфаатлар ҳимоясидан фойдаланиш.
2. Ушбу ҳуқукдарни тўла амалга ошириш учун мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар қабул қилиши керак бўлган тадбирлар фан ва маданият ютуқларини ҳимоялаш, ривожлантириш ва ёйиш учун зарур бўлганларини қамраб олади.
3. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар илмий-тадқиқот ва ижодий фаолият учун сўзсиз зарур бўлган эркинликни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади.
4. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар илмий ва маданий соҳаларда халқаро алоқаларни рағбатлантириш ва ривожлантириш орқасидан келадиган нафни тан олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |