8. Инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқларини бузганлик учун қандай маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган?
Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи маданий ҳуқуқларини амалга ошириш
23-МОДДА
1. Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга.
2. Ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
3. Ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга.
4. Ҳар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эга.
1. Инсоннинг мехнат қилиш ҳуқуқи тушунчаси?
ЎзР Конституциясининг 37-моддасида мустаҳкамлаб берилган фуқаро ҳуқуқларидан бири.
Меҳнат қилиш ҳуқуқи инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларининг асосийсидир.
Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат қилиш ҳуқуқи мустақиллик шарофати туфайли янги имтиёз ва қоидалар билан бойитилган. Ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш ва унинг натижаларидан фойдаланиш, шу жумладан унумли ва ижодий меҳнат учун ўз қобилиятини ишга солиш ҳуқуқига, ишни эркин танлаш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, давлат томонидан кафолатланган меҳнат ҳақи минимуми олиш ва ишсизликдан ҳимояланиш, тенг меҳнат учун ҳеч бир камситишсиз тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Ўзекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси: «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш адолатли меҳнат шароитида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади», деб Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ўзида ифода этади18.
2. Ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи тушунчаси?
Ўзекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи. Бу ҳуқуқни қуйидагича тушунмоқ керак: биринчидан, ходим асоссиз ишдан бўшатилиши мумкин эмас, иккинчидан, давлат инсон учун яратиб қўйган муҳофаза чоралари тизими мавжуд, яъни ҳар бир инсон ишга жойлашиш, янги касбни бепул ўқиб ўрганиш, малака ошириш, ишсизлик нафақасини олиш ва шу каби ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эгадир.
Бундан ташқари фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқининг асосий кафолатлари бевосита қонунлар билан мустаҳкамланган. Қаерда ишлаши ва қандай ишни бажаришидан қатъи назар барча ходимлар учун бу кафолатлар таъминланади. Фуқароларни ишдан бўшатиш фақат қонунда кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда ва белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Меҳнат кодекси бўйича ҳар бир фуқарога меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жумладан, суд орқали ҳимояланиш имкони берилади. Ходимни ишга тиклаш бўйича суднинг қарори маъмурият учун мажбурий бўлиб, у дарҳол ижро этилиши шарт. Бунда ходимнинг бузилган ҳуқуқи тикланибгина қолмай мажбуран ишга чиқмаган кунлари учун ҳақ ҳам ундирилади19.
Do'stlaringiz bilan baham: |