1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга


Инсоннинг Касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқларини бузганлик учун қандай маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган?



Download 62,95 Kb.
bet13/14
Sana01.05.2023
Hajmi62,95 Kb.
#933703
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
deklaratsiya krill (Автосохраненный)

9. Инсоннинг Касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқларини бузганлик учун қандай маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб номланган 49-моддасида “Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно,—
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади28.”
Ўзбекистон Республикаси Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш деб номланган 148-моддасида Била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади29.


24-МОДДА
Ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақтга эга бўлиш, шу жумладан иш кунини оқилона чеклаш ҳуқуқи ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга.
1. Дам олиш ҳуқуқи тушунчаси?
Дам олиш, ҳордиқ чиқариш — чарчоқни ёзадиган, куч-қувватни аслига келтирадиган, иш қобилиятини тиклашга ёрдам берадиган фаолият ёки ором ҳолати30.
Дам олиш ҳуқуқи — ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасида фуқароларнинг Дам олиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Унга кўра: " Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар Дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. Дам олиш б-н боғлиқ меҳнат — ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофик, дам олиш вақти ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.
Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса бир дам олиш куни берилади. Умумий дам олиш куни якшанбадир. Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида холлардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш хақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади31.

Download 62,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish