1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга



Download 62,95 Kb.
bet1/14
Sana01.05.2023
Hajmi62,95 Kb.
#933703
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
deklaratsiya krill (Автосохраненный)


21-МОДДА
1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга.
2. Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга.
3. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим.
1. Мамлакатни вакил орқали бошқариш тушунчасига қандай таъриф берилади?
Вакиллик тушунчасига таъриф бериш унинг мазмун-моҳияти қайси томонлама изоҳланаётганлигига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Одатда вакиллик дейилганда айни бир жараён субъектининг бошқа бир шу жараён субъекти учун ёки унинг номидан махсус белгиланган қандайдир ҳаракатларни амалга оширишини тушунишимиз мумкин. Вакиллик тушунчаси аксарият ҳолатда юридик термин ҳисобланиб унга юридик луғатларда қуйидагича таъриф берилади.
Вакиллик — бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши. Вакиллик асосан бир шахс (вакил)нинг ваколат бўйича тузган битими; ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Мазкур ваколат ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Фуқаролар фуқароларга, юридик шахсларга Вакиллик қилишлари мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият характерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили бўлиши, муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битим тузишлари мумкин. Битим ўз характерига кўра факат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек, қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузади (ЎзР ФК, 129—131-моддалар)1.
Бошқа бир манбада эса вакиллик тушунчасига қуйидагича таъриф келтирилади: “Вакиллик – бир шахс(вакил)нинг бошқа бир шахс берган ваколати асосида унинг номидан битимлар тузиш ва бошқа юридик ҳаракатларни амалга оширишни белгиловчи тартиб. Вакиллик ишончнома, қонун(масалан, ота-она вояга етмаган фарзандлари номидан вакиллик қилиши), суд қарорига ёки ваколатли давлат идораси ҳужжати асосида вужудга келади. Вакиллик ваколатномасидаги юридик ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари ваколат берувчига тааллуқли бўлади. Ўз ҳарактерига кўра шахсан тузилиши мумкин бўлган битим(масалан, ишончнома бериш), шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа битимларни (масалан, васият) вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Вакиллик билан боғлиқ муносабатлар Фуқаролик кодексининг 10-бобида белгиланган қоидалар билан тартибга солинади2.”



Download 62,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish