1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга


Тенг мехнат учун тенг ҳақ тушунчаси нимани англатади?



Download 62,95 Kb.
bet10/14
Sana01.05.2023
Hajmi62,95 Kb.
#933703
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
deklaratsiya krill (Автосохраненный)

3. Тенг мехнат учун тенг ҳақ тушунчаси нимани англатади?
Халқаро меҳнат ташкилотининг 1951 йил 29 июнь, “Тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Женева конвенциясининг 1-моддаси б бандида қуйидагича таъриф келтирилади: “тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш атамаси жинс асосида камситмай белгиланадиган ҳақ тўлаш миқдори маъносини англатади20.”
5. Касаба уюшмаси тушунчаси?
Касаба уюшмалари — меҳнаткашларни жинси, диний эътиқоди, ирқий ва миллий мансубликларидан қатъи назар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бирлаштирувчи оммавий жамоат ташкилотлари.
XVIII аср охирида Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда ўзаро ёрдам жамиятлари сифатида пайдо бўлган. Ривожланган мамлакатларда XIX асрда легаллашди. Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат шароити, иш ҳақи, турмуш, маданият ва шу каби соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилишга даъват этилган. 14 ёшга тўлган ва меҳнат (касб) фаолияти билан шуғулланаётган ҳар бир киши ўз хоҳишига кўра, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Касаба уюшмалари тузиш, уларга кириш, Касаба уюшмалари фаолияти билан шуғулланиш ва Касаба уюшмаларидан чиқиш ҳуқуқига эга. Энг йирик халқаро Касаба уюшмалари марказлари: Жаҳон Касаба уюшмалари федерацияси (1945 й. Парижда тузилган, 80 дан ортиқ мамлакат миллий касаба уюшма марказларини бирлаштиради, касаба уюшма умумий аъзоларининг сони 20-а. нинг 90-й. ларида 213 млн. дан ортиқ бўлган), Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси ва Жаҳон меҳнат конфедерацияси (1920 й. Ватикан ёрдамида Халқаро христиан Касаба уюшмалари конфедерацияси номи билан тузилган, 14 млн. дан ортиқ аъзоси бор, қароргоҳи Брюсселда)21.
Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-мартда кучга кирган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунида касаба уюушмаси тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: “Касаба уюшмаси — фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси.
Шунингдек, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи масаласида ушбу Қонуннинг 4-моддасида қуйидагича қоида келтирилади: “Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) ҳеч қандай тафовутсиз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир22.”

Download 62,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish