1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга


Касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқи масаласида минтақавий ҳужжатларда қандай тартиб қоидалар белгиланган?



Download 62,95 Kb.
bet12/14
Sana01.05.2023
Hajmi62,95 Kb.
#933703
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
deklaratsiya krill (Автосохраненный)

7. Касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқи масаласида минтақавий ҳужжатларда қандай тартиб қоидалар белгиланган?
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотининг 1995 йил 26 май, Минск Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенциясининг 12-моддасида қуйидагича қоидалар келтирилади:
“1. Ҳар бир инсон тинч йиғилишлар ўтказиш ва бошқалар билан бирлашиш эркинлиги, шу жумладан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида касаба уюшмаларини тузиш ва уларга қўшилиш ҳуқуқига эга
2. Ушбу ҳуқуқларни амалга оширишда қонунда назарда тутилган ва демократик жамиятда миллий хавфсизлик, жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлиги ёки ахлоқи, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чекловлардан бошқа ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди. бошқаларнинг эркинликлари. Ушбу модда давлатнинг қуролли кучлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки маъмурий органлари таркибига кирувчи шахслар учун ушбу ҳуқуқларни амалга оширишда қонуний чекловлар ўрнатилишини истисно этмайди25.”
8. Касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқи масаласида миллий ҳуқуқий ҳужжатларда қандай тартиб қоидалар белгиланган?
Меҳнат қилиш ҳуқуқининг кафолатлари масаласида Ўзбекистон Песпубликасининг Меҳнат кодекси 58-моддасида қуйидаги қоидалар келтирилади Давлат:
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонунчиликка мувофиқ компенсация тўлашни;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
Иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади26.
Ўзбекистонда Касаба уюшмаларининг ҳуқуқий мақоми Ўзекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1992 й. 2 июль) ва бошқалар билан белгиланади. Касаба уюшмаларига меҳнат, унга ҳақ тўлаш ва тайин масалаларни ҳал қилиш соҳасида ҳуқуқлар берилган. Касаба уюшмаларининг уставлари «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Барча Касаба уюшмалари тенг ҳуқуклардан фойдаланадилар. Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат бошқарув идораларидан, хўжалик идораларидан, сиёсий партиялардан мустақил, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди (қонун хужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). Касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини чеклайдиган ёки шу ҳуқуқларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган тарздаги ҳар қандай аралашув ман этилади. Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг Касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра, халқаро ва бошқа Касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эга.
Касаба уюшмаларининг тузилиши федерализмга асосланган. Қуйидан юқоригача барча органлар Касаба уюшмалари аъзолари томонидан сайланган вакилларнинг йиғилишлари, конференциялари ва қурултойларида сайланади ва улар олдида ҳисоб беради. Касаба уюшмалари ҳар бир аъзоси сайлаши ва Касаба уюшмалари органларига сайланиши, йиғилишлар, матбуот ва бошқа воситалар орқали Касаба уюшмалари ҳамда маъмурий органлар фаолиятига тааллуқли масалаларни қўйиши мумкин. Касаба уюшмалари ишлаб чиқариш, тармоқ ва ҳудудий принциплар асосида ташкил этилади. Тармоқ ва ҳудудий Касаба уюшмалари аъзо ташкилотлар сифатида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясини ташкил этадилар.
Касаба уюшмаларининг асоси — бошланғич ташкилот бўлиб, касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши унинг олий органидир. Бошланғич ташкилот камида 3 аъзоси бўлган жойларда тузилади. Кундалик ишларни олиб бориш учун касаба уюшмасининг гуруҳларида гуруҳ ташкилотчиси, 15 тагача аъзони бирлаштирган бошланғич ташкилотда ташкилотчи ва унинг ўринбосари, 15 ва ундан кўп аъзони бирлаштирган бошланғич ташкилотда касаба қўмитаси сайланади.
Иқтисодий ислоҳотлар ва бозор муносабатлари шароитида Касаба уюшмаларини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, куч ва маблағларни бирлаштиришга эҳтиёж кучайди. Эндиликда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ўз фаолиятини ижтимоий шерикчилик асосига қурмоқда ва ҳукумат, вазирликлар, идоралар, вилоят ҳокимликлари билан икки томонлама ҳудудий ва тармоқ битимлари туза бошлади. Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш б-н таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, меҳнаткашларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масалалари билан шуғулланиш Касаба уюшмалари фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўлиб қолди27.

Download 62,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish