Шахсларга, таълим хизмати талабгори сифатида, давлат таълис стандартлари орқали сифатли таълим ва касбий тайёргарлик кафолатланади.
Шахс – таълим хизмати кўрсатувчи сифатида, тегишли даражада малака ҳосил қилиб ўқув-тарбия жараёнини амалга оширишда билим малака ва кўникмаларини шакллантиради ва бошқаларга беради.
Давлат ва жамият кафолатлайди: фуқаролар таълимга, касб танлаш ва малака оширишга бўлган ҳуқуқларини амалга оиширишини; академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқишга йўллашни танлаш ҳуқуқини мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус касб таълими олишни; давлат гранти ёки хақ тўлаш-контракт асосида олий ва ОТМни тугатгандан кейинги таълим олиш ҳуқуқини; давлат таълим муассасаларини молиялаш; ўқиётганларнинг ўқиш, яшаш ва дам олиш шароитларини таъминлаш бўйича масалаларини ечишда жамоатчилик бошқарувини ривожлантириш; таълим жараёни қатнашлиларини ижтимоий муҳофазалаш ва б.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсни шакллантирувчи ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинда боришлик учун зарур шароитлар яратади. Таълимнинг турлари: мактабгача, умумий ўрта, шрта махсус, касбий, олий, олий таълимдан кейинги, мактабдан ташқари, малака ошириш ва кадрлар қайта тайёрлаш.
Қуйидагилар узлуксиз таълимнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
- таълимнинг устуворлиги – уни ривожлантириш биринчи галдаги вазифалиги, билимнинг, маълумотликнинг ва юқори салоҳиятнинг қадрлилиги; - таълимни демократлаштириш – таълим ва тарбия усуслларини танлашда таълим муассасаси мустақиллигини кенгайтириш, таълимни бошқаришда давлат-жамоатчилик тизимига ўтиш; - таълимни инсонпарварлаштириш – инсон қобилиятини юзага чиқариш, унинг турли таълимга бшлган эҳтиёжларини қондириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш, шахс, жамият ва атроф муҳит муносабатини уйғунлаштириш;
- таълимни гуманитарлаштириш – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни,юқори аҳлоқийликни, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;
- таълимни миллий йўналганлиги – унинг миллат тарихи, халқ анъаналари ва урф-одатлари ҳамда Ўзбекистон халқлари маданиятини бойитиш, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан боғлиқлиги;
- таълим ва тарбиянинг ажралмаслиги;
- иқтидорли ёшлар билан ишлаш - уларга юқори савияда билим, кўникма ва малака олишлари, қобилиятларини ўстиришлари учун шароит яратиш. Фан Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасида: кадрлар тайёрлаш тизимида фойдаланиш учун табиат ва жамият ривожланишининг қонуниятлари тўғрисидаги ғояларни ўйғунлаштиради ва улар ҳақида янги назария ва амалий билимлар яратади; олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади; кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқий таъминлаш инфратузилмасини яратади; ахборот технологиялардан фойдаланиш учун билимнинг турли соҳаларига таалуқли маълумотлар жамғармасини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |