1 МАЪРУЗА
Ассалому алейкум ҳурматли илмий кенгаш аъзолари, устозлар ва меҳмонлар! Рухсат берсангиз “Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш” деб номланган тадқиқот ишимни сизларга ҳавола қилсам.
Тадқиқот ишим 4-боб 14 параграфни ўз ичига олади. Унда жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштиришнинг назарий-ҳуқуқий асослари ва ҳалқаро тажриба таҳлили, жиноят процессининг умумий институтларини инсонпарварлаштиришнинг процессуал-ҳуқуқий масалалари, жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштиришнинг процессуал-ҳуқуқий масалалари, алоҳида тоифадаги жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш каби масалалар ёритилган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги қуйидагилардан иборат:
Назарий жиҳатдан бугунги кунда Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш, Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш тушунчаларига изоҳ берилмаган, жиноят процессуал принциплар орасида ушбу принцип мавжуд эмас яъни кодекс нормаларида инсонпарварлик асосий қоида сифатида эътироф этилмаган. Бундан ташқари жиноят ишларида инсонпарварлик институтига риоя қилиш механизмлари, инсонпарварлик шакллари, ушбу институтни ташкил қилувчи элементлар масаласи ёритилмаган.
Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш, процессуал мажбурлов, тергов ҳаракатлари ва судда жиноят ишини юритишда шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсизлигини таъминлаш, бунда иш юритишга инсонпарварлик мезонлари ва қадриятларини тўлиқ рўёбга чиқариш тенденциясига эътибор кучаймоқда.
Жаҳонда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларининг устуворлиги қатор қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, инсон ҳуқуқларига доир 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар мавжуд. Бу халқаро ҳужжатларда инсон ҳуқуқларига оид жаҳон андозалари белгилаб қўйилган ва уларнинг миллий қонунлардан устуворлиги тамойиллари давлатлар томонидан тан олинган. Албатта, мазкур ҳужжатларда инсонпарвар қадриятлар марказий ўринни эгаллайди. Хусусан, БМТ Низомининг55-моддасида “инсон ҳуқуқларига, кишиларнинг ирқи, жинси, тили ва динидаги тафовутларидан қатъи назар, ҳамманинг асосий эркинликларига ялпи ҳурмат билан қараш ва уларга риоя қилишга кўмаклашиш” зарурлиги мустаҳкамланган. Кўплаб хорижий давлатлар таҳлили уларда жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмлари жорий этилганлиги, жиноят суд иш юритувида тезлаштирилган ва соддалаштирилган иш юритиш тартиблари кенг қўлланилиши, жиноят процессининг тарбиявий функциясига алоҳида эътибор қаратилганлиги, жиноят процессида шахсларнинг иштирокида инсонийлик мезонлари устувор аҳамият касб этишини кўрсатмоқда.
Тадқиқиқот жараенида олиб борилган урганишларда аниқланишича.
Жиноят процессида инсон эркинликларини чекланишига сабаб бўлувчи чораларидан уй қамоғини прокуратура органлари томонидан 2015 йилда 72 та, 2016 йилда 77 та, 2017 йилда 63 та, 2018 йилда 88 тани, ички ишлар органлари томонидан эса, 2018 йилда 211 тани ташкил этган.
Жиноят содир этишда гумон қилиниб, прокуратура органлари терговчилари томонидан ушлаб турилган шахслар сони 2012 йилда 2401 та, 2013 йилда 2 313 та, 2014 йилда 2 113 та, 2015 йилда 1 827 та, 2016 йилда 2 061 та, 2017 йилда 1 776 та, 2018 йилда 1 639 тани ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |