Бошқаришнинг марказлашган тизими Франция ва собиқ иттифоқда яққол намоён бўлган. Мазкур тизимга мувофиқ таълим дастурлари ва ўқув режалари, педагог кадрларни тайинлаш, кўчириш ваишдан бўшатиш, таълим муассасасидаги тартиб ва бошқалар, Маориф вазирлигининг меъёрий ҳужжатлар, қарорлар, буйрқлар,фармойишлар ва йўриқномалари билан қатъий чегараланган.
Шундай марказлашган бошқарув муайян вақтгача французтаълим тизимининг афзаллиги бўлиб келган. Лекин, таълим муассасаларининг миқдори ошиши билан бошқарув тизими сезиларли даражада кенгаяди ва ходимларининг ташаббусини чеклаб қўяди. Шунинг учун ҳозирги пайтда бу тизим таълим муассасаларига эркинлик бериш, марказлашишдан четлашиш томон қайта қурилмоқда.
Марказлашмаган бошқарув тизими, АҚШ, Англия, Германия ва бошқа тараққий этган мамлакатларда барқарор шаклланган. Бу тизим таълим муассасаларига кенг имконият беришни кўзда тутади.
Германияда таълим тизими ҳар бир федерал ер тасаррувидадир. Лекин, федерал ерлар ўртасида таълимнниг турларини уйғунлаштиришни таъминлаш учун федерал орган – Ер таълим ва маданият вазирлиги конференцияси мавжуд. У таълим сиёсати бўйича келишув тавсиялари ишлаб чиқади. Бу тавсияларга қуйидагилар киради : касб таълими тизимидаги бир хил тартибга солувчи қонунлар (таълим муддати, ўқишга рухсат бериш, дипломлар); таълимдаги моддий таъминот; илмий тадқиқотлар ва инновация лойиҳаларини молиялаш; халқаро ҳамкорлик.
Германия ОТМлари ўқув жараёнини ташкил этиш ва таъминлаш борасида кенг имкониятга эга. Бир қолипдаги режа асосида , яъни фанлар рўйхатини ва улар меҳнат талаблигини белгиловчи режалар асосида профессорлар ўқув машғулотлари ва фан мазмунининг тузилишини ўзлари белгилайдилар.
АҚШда таълим муассасалари фаолиятига мактаблар округига ажралувчи Штатлар томонидан амалга оширилади. Округга Кўмита бошчилик қилади, унга, одатда, бизменсменлар, зиёлиларнинг барча – бюджет, ўқитувчиларни ишга олиш ва бўшатиш, уларнинг маоши, дарсликларни танлаш ва ва тавсия қилиш масалаларни ҳал этиш унинг вазифасига киради.
АҚШда таълим муассасалари кенг имкониятга эга ва бошқарув идораларидан муайян даражада мустақилликка эга. Шунга кўра улар таълим дастурлари тавсифи ва сифатига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шунга кўра таълим сифати таянч даражасини таъминлаш учун таълим муассасаларини аккредитациялашдан кенг фойдаланилади. Бу таълим муассасаларини, фойдаланилаётган таълим дастурларини ҳукуматга алоқадорсиз, эксперт текшируви ва назоратини амалга ошириш воситасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |