1 – Мавзу. Ўқув жараёни ва ўқув – услубий фаолиятни модернизациялаш масалалари Режа



Download 146,55 Kb.
bet2/31
Sana25.02.2022
Hajmi146,55 Kb.
#464743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Маъруза-word

Бакалавриатихтисосликлар йўналиши бўйича ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган назарий ва амалий билим берувчи таянч олий таълим.
Магистратура – бакалавриат асосида ўқув муддати икки йилдан кам бўлмаган, муайян ихтисослик бўйича олий таълим.
Олий таълим университетларда, институтларда ва академияларда амалга оширилади. Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш умумий ўрта, ўрта махсус, ўрта касб-ҳунар ўқув муассасаларининг туридан қатъи назар, ўрта маълумот манбаи асосида амалга оширилади.
Университет :
- олий ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейинги таълим-касб дастурини таълимнинг турли соҳалари ва тайёрлашнинг йўналишлари бўйича амалга оширади;
- иқтисодиёт турли соҳаларининг мутахассислари, олий таълим муаассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар педагог ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширади;
- фан турли соҳалари бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар олиб боради;
- фанларнинг тегишли соҳаларида илмий ва методик марказ ҳисобланади.
Академия : - фаннинг муайян соҳалари ва тайёрлов йўналишлари бўйича олий ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейинги таълим-касб дастурини амалга оширади;
- билимнинг муайян соҳалари ва тайёрлов йўналишлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади;
- фан, техника ёки санъатнинг бирор соҳасида назарий ва амалий тадқиқотлар олиб боради;
- ўз фаолиятини соҳасида етакчи илмий ва методик марказ ҳисобланади.
Институт:
- олий ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейинги таълим-касб дастурини, қоидага кўра билимнинг бир соҳасидаги тайёрлов йўналиши бўйича амалга оширади;
- иқтисодиётнинг муайян соҳалари учун мутахассисларни қайта тайёрлайди ва малакасини оширади;
- амалий илмий тадқиқотлар ва тажриба конструкторлик ишлари олиб боради.
Фуқарорлар иккинчи олий маълумотни битим асосида олиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистонда 60 та олий ўқув юрти бор. Жумладан, 16 университет, 7 тиббиёт, 6 педагогика, 4 қишлоқ хўжалиги, 3 маданият, 1 темирйўл, 1 алоқа ва б.
1.1. Олий таълим бошқариш босқичлари.
Республикамиз мустақиллиги шароитида таълим бошқарувини такомиллаштириш ва уннинг самарадорлигини ошириш таълим тараққиётини хал қилувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун бошқарувни демократик, адолатли, изчил, таҳлилий олиб бориш диққат марказида туради.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ олий таълимни бошқаришни қуйидаги босқичлари кўзда тутилган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ваколати қуйидагиларни ўз ичига олади:
- олий таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради;
- таълимни бошқариш бўйича ваколатланган давлат идораларига, шу жумладан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ)га раҳбарлик қилиш;
- таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- таълим муассасаларини барпо этиш, қайта тузиш, тугатиш тартибини белгилаш;
- таълим муассасаларини аккредитациялаш, педагог ва илмий ходимларни аттестациялаш тартибини белгилаш;
- Ўзбекистон Республикасидаги бошқа давлатлар таълим муассасаларига таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олиши учун рухсат бериш;
- чет давлатларнинг таълим стандартларини тасдиқлаш;
- маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
- давлат гранти миқдорини ва таълим муассасаларига қабул тартибини белгилаш;
- давлат олий таълим муассасалари ректорларини тайинлаш;
- таълим олаётганларни аккредитацияланган бир таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартибини белгилаш;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.
2. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси (ОЎМТВ), унинг ваколатига қуйидагилар киради:
- таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- таълим ва бошқа муассасаларга методик раҳбарликни амалга ошириш ва раҳбарлик қилиш;
- давлат таълим стандартлари талаблари, таълим даражаси ва мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
- ўқув жараёнига ўқитишнинг илғор шаклларини янги педагогик технологиялар ва ўқитишнинг информацион воситаларини жорий этиш;
- ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратиш ва нашр этишни ташкил этиш;
- таълим олаётганларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги ва таълим муассасасидаги экстернет тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш;
- педагог ходимлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат олий таълим муассасасига ректор тайинлаш тўғрисида таклиф киритиш;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.
Олий таълим соҳасидаги бошқарув билан шуғулланувчи шахсларга юксак даражадаги маъсулиятлилик, ваколатлилик ҳамда тартиб, маъмурий қоидаларни ички ва ташқи воситалар ёрдамида мунтазам самарали баҳолаш қобилияти хос бўлиши лозим.

Download 146,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish