Бошқарув тизими |
|
Марказлаштирилган тизим | Марказлаштирилмаган тизим |
1
|
2
|
-марказлаштирилган раҳбарият таълим муассасаларида узоқда (тўғри ва кўчма маънода)
|
-раҳбарлик ҳокимияти бошқарувнинг маҳаллий идоралари ва таълим муассасалари тақсимланган
|
-таълим сиёсати марказлаштирилган ва бевосита бажарувчилар билан камдан-кам ҳолда келишиб қабул қилинади
|
-таълим сиёсати минтақа, жамият ва зқув муассасасининг ривожланишини қаноатлантирувчи умумий қарор асосида қабул қилинади
|
-таълим сиёсати ҳамиша “раҳбар ҳар доим ҳақ ва бизга фармойиши бериши керак” қабилида олиб борилади
|
-таълим сиёсати маҳаллий миқёсдаги сиёсат бўлганлиги учун маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланишлиги туфайли ўз татбиқини топади.
|
-бўйсинувчи ташаббус кўрсатишдан қўрқади : боиси “гапирдим тегди бошимга таёқ”
|
-ташаббус ва экспериментлар маҳаллий миқёсда кенг қўллаб-қувватланади ва раҳбатлантиради
|
- раҳбар услуби автократик – юқоридан пастга
|
- раҳбарлик услуби демократик ваколатнинг бир қисми ҳодимларга қарор қабул қилишда бериб қўйилади
|
-самарасиз иш
|
-қарор қабул қилишда қатнашган ходим маъсулиятни ўз зиммасига олишга ва сарали ишлашга тайёр
|
-коммуникациянинг асосий тури: юқоридан пастга, қоидага кўра, раҳбар монологи
|
-кўпёқлама алоқа, касб бурчи ва самарали муҳокама
|
-хатти-ҳаракатнинг тажовузкор, қинғирлик ва сусткашлик тури кенг тарқалган. Кўпчилик бўйсинувчилар ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишдан қўрқадилар
|
-бўйсинувчиларнинг ўзини дадил тутиши. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга зарурат сифатида қараш
|
-ҳокимиятнинг бир қўлда тўпланиши бўйсинувчиларга нисбатан адолатсизликка, маҳаллийчилик ва ўзбошимчаликка, лавозимни суиистеъмол қилишга олиб келади.
|
-ҳокимиятнинг тақсимланиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бир хил имкониятлар бериш раҳбарият томонидан адолатсизлик, хзмат вазифасини суиистеъмол қилишликни бартараф этади
|
-бошқарув вазифаларни ҳал қилишда ягона кўрсатма
|
-бошқарув вазифасини ҳал қилиш бўйича таклифларнинг турли туманлиги ва улардан энг маъқулини танлаб олиш
|
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, олий таълим тизимининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларда белгиланган. Бу вазифалар университетлар, академиялар ва институларда ҳал этилади. Олий таълим соҳасидаги ўзгаришларни самарали бошқариш учун ҳам миллий, ҳам институционал миқёсда таълим сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маъсул бўлган шахслар ўртасида, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар, меҳнат соҳаси, ОТМлар ва жамият ўртасида яқиндан ҳамкорлик зарур. Бошқаришдан асосий мақсад олий таълим муассасаларининг институционал вазифасини таълим бериш, кадрлар тайёрлаш юқори даражасини таъминлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш йўли билан мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозим.