3. Олий таълим муассасалари. Давлат ОТМ бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ректор томонидан бошқарилади. Давлатга алоқадорсиз ОТМда ректор таъсисчи (мулк эгаси) томонидан тайинланади.
Ректор “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таълим муассасасининг иш натижалари учун маъсулдир. У Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таълим муассасаси номидан фаолият кўрсатади, барча идоралар, муассасалар ва корхоналар билан уни намоён этади, мулкни тасарруф этади, шартномалар тузади, ишончнома беради, банкда таълим муассасанинг ҳисоб рақамини очади, кредитларни тақсим қилувчи ҳисобланади.
Ректор ўз ваколати доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
- барча ходимлар, талабалар ва бошқа таълим олувчилар учун буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- бош муҳосибни ишга тайинлайди ва ундан бўшатади;
- илмий-тадқиқот, тажриба-эксперимент ва бошқа таълим муассасаси таркибига кирувчи ташкилотлар, бўлинмалар ваколатини белгилайди;
- ишчи, хизматчилар, шунингдек илмий-педагог ходимларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни амалга оширади;
- таълим муассасаси ходимлари лавозим маошига устама ва қўшимчалар белгилайди;
- ички тартиб қоидаларини касаба уюшмаси ёки бошқа ваколатли орган ходимлари билан келишиб тасдиқлайди;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларини амалга оширади.
Таълим муассасаси фаолияти асосий масалаларини кўриб чиқиш учун унда Илмий кенгаш тузилади. Унинг таркиби, ваколати, шакллантириш тартиби ва фаолияти таълимни бошқариш бўйича давлат ваколатли идораси - ОЎМТВ тадиқланган “Илмий кенгаш тўғрисида”ги Низомда белгиланади.
ОТМда, жамоатчилик бошқаруви органи бўлмиш Мураббийлик кенгаши тузилади. Унинг такибига таъсисчи, ҳокимият маҳаллий органининг, ишбилармонлар доирасининг, бошқа таълим муассасаларининг, жамоат ташкилотларининг, фондларнинг, ҳомийларнинг вакиллари киради.
Талабалар ва илмий-педагог ходимлар манфаатини ёқлаш, уларни ҳимоя қилишни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси амалга оширади.
Олий таълим соҳасидаги раҳбарлик вазифаси жиддий ижтимоий маъсулиятдир. Унинг аҳамияти шу соҳадаги барча ҳамкорлар, шу жумладан ўқитувчи ва таълим олаётганлар барчаси билан эркин мулоқот йўли билан сезиларли даражада оширилиши мумкин.
Умумий манфаатлар, ўзаро ҳурмат ва ишонч асосидаги ҳамкорлик олий таълимни янгиланишнинг асосий усулидир. Ҳамкорлик таълим сиёсатини миллий ва тузилмавий миқёсда ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда маъсул шахслар ўртасида, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, ОТМ маъмурияти техник ходимлар, меҳнат соҳаси, ОТМлар, жамоатчи гуруҳлар ўртасида мавжуд бўлиши мумкин.
1.2. Олий таълимни бошқариш тизимлари.
Бошқаришнниг асосий мақсади олий таълим муассасаларининг тузилмавий вазифаси ўқитишнинг, олий кадрлар тайёрлашнинг ва илмий тадқиқотлар олий даражасини мустаҳкамлаш, шушингдек, жамиятга хизмат қилишдан иборат бўлиши керак.
Жаҳонда таълимни бошқаришнинг икки тизими шаклланган : марказлашган ва марказлашмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |