Ишлаб чиқаришнинг Кадрлар тайёрлаш миллий модели доирасидаги вазифа қуйидагича: иқтисод рақобатбардошлигини таъминлаш учун мутахассислар рўйхати, миқдори ва сифатини белгилаш; ўз тасарруфида мавжуд бўлган моддий-техникавий, ходимлар, молиявий ва бошқа ресурсларни бериб, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда узлуксиз таълим тизимига кўмаклашиш; турли шаклларда таълим ва фан уйғунлашишини ривожлантириш
Таълим стандарти таълимнинг мақсади, қиммати, унинг мазмуни ва натижаси (тайёрлов даражасига бўлган талаб), таълим-тарбия программавий хусусияти, таълим жараёнининг тузилиш тархи, унинг мақсадга эришиш даражасини босқичма-босқич ва якуний диагностикасига мўлжалланган кўлам ҳамда вақтини, таълим ва маълумотлилик даражасини белгилайди.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ ДТС ишлаб чиқиш тамойилларининг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
гуманитарлаш ва инсонпарварлаш;
назарийлаштириш (фундаментализация);
умумтаълимий ва касбий тайёрлов;
таълим – касбий программа долзарблиги;
талабаларнинг академик зарбдорлиги;
фанлар қисмлари ва гуруҳларнинг уйғунлиги;
мустақил давом эттириш имкониятларини кенгайтириш;
сифатнинг кўп босқичли назорати.
Таълимни гуманитарлаштириш таълим олувчиларда дунёни тўла тасаввур этиш, юксак маънавият, маданият ва жаҳон миқёсидаги тафаккурни шакллантиришга йўналтирилган. Кадрлар тайёрлаш миллий моделида қайд этилган вазифаларни бажариш, фақат фан, техника ва технологиядагина эмас, балки табиатшунослик, фалсафа, этика, эстетика, тарих, сиёсатшунослик, ҳуқуқ, иқтисод, экология ва ҳ.к.ларга замонавий ютуқлар асосида ДТСлар ишлаб чиқиш орқали кўзда тутилади. Ҳозирги замон мутахассиси кенг гуманитар билимга эга бўлиши лозим. Бу унинг маънавият ва маданиятини белгилайди.
Таълимни инсонпарварлаштириш инсонни олий ижтимоий қадрият бўлиб етишишига, унинг қобилиятини очиш, турли-туман таълимий эҳтиёжини қондириш, умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш, инсон ва атроф муҳит муносабатидаги уйғунликка эришишига йўналтирилган. Таъкид этилган масалаларни ҳал этиш ДТСларда инсон омилини ҳисобга олган ҳолда фанлар ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали ҳал этилади.
Таълимни назарийлаштириш олий маълумотли кадрлар табиатдаги барча жонивор ва нарсалар, жараён ва ҳодисалар ҳақидаги яхлит тасаввурлари билимнинг илмий усуллари ва тизимли ёндашиш асосида билимни яратиш, олға силжитиш ва ёйишлари мумкин. Мустахассис учун жиддий назарий тайёргарлик кўп илм талаб қилувчи ва информацион технологияларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва самарали тадбиқ этиш учун зарур.
Таълимнинг узлуксизлиги унинг ташкилий ва функционал маънодаги узлуксизлигининг асоси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |