1 – Мавзу. Ўқув жараёни ва ўқув – услубий фаолиятни модернизациялаш масалалари Режа



Download 146,55 Kb.
bet10/31
Sana25.02.2022
Hajmi146,55 Kb.
#464743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
Маъруза-word

ДТС ташкилий-бошқарув функцияси


Дтснинг ташкилий-бошқарув функцияси таълим тизимини сифат ва миқдор тавсифларини тартибга солиш, чегаралашдан иборат. Булар воситасида шахс, давлат, жамият, иш берувчи ва б.томонидан назорат этиш таъминланади.
Ҳар бир таълим хизматини талаб этувчининг таълимдан ўз мақсад ва қадрияти бор:
- шахс бундай таълимда ўзининг интеллектуал эҳтиёжларини қондириш ва имкониятларини намоён этишни кўзлайди;
- жамиятга таълимдан юқори даражадаги ижтимоий ва ахлоқий самара лозим;- давлат таълим тизимидан фуқароларни ўқитиш ва тарбиялашни, миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги асосида уларда маънавият ва ахлоқий мифатларни ривожлантиришни кутади;
- кадрларни талаб этувчилар таълимдан рақобатбардош товарлаш ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлашни кутади.
ДТС мувофиқлашган мужассам мақсадни излашга даъват этади. Шундан сўнг мезонлар ёрдамида стандартда кўзда тутилган мақсадга ва сифатга эришиш орқали ижтимоий тартибга солишни бошқариш ва таълимни бошқариш амалга оширилади.
Шахс таълимий хизмат истеъмолчилиги сифатида ДТСга мувофиқ танлов асосидаги курслар ва фанлар кўламида ўз таълимини бевосита бошқаради, булар ДТСнинг институционал таркибларини ташкил этади. Мазкур таркибнинг йўналиши, мазмуни ва тузилиши таълим муассасаси томонидан ўз анъаналари, илмий-педагог маданияти ҳисобига олган, атроф ижтимоий маданият ва иқтисодий муҳит билан бирга ҳаракат қилган ҳолда белгиланади.
Давлат бошқаруви таълимда ДТСнинг давлат компоненти - таълим умуммиллий меъёрлари билан белгиланади. Давлат шахс, жамият ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бакалавриат йўналиши ва магистратура ихтисосликлари бўйича кадрлар тайёрлаш мазмуни ва даражаси мажбурий минимумига талабаларни шакллантиради.
Бакалавриат таълим-касб дастурида давлат талабига кўра қуйидаги вазифаларни бажаради:
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми:
- миллий истиқлол ғояси ва демократияни, илмий дунёқарашни, юксак ахлоқ ва маданиятни, демократик, ҳуқуқий ва иқтисодий тафаккурни шакллантиради;
- таълимнинг миллий йўналиши; таълим ва тарбия бирлигини таъминлайди.
Математик ва табиий-илмий фанлар қисми:
- математик билимлар ва моделлаштириш, информацион технологиялар тўғрисида таасуротларни шакллантиради;
- табиий фанлар асоси бирлиги, замонавий табиий билимлар концепцияси, табиий фанлардан энг янги нашрлар ва фанда, техника, технологияда улардан фойдаланиш истиқболи тўғрисида, табиатдан ва инсон фаолиятидан одилона фойдаланиш экологик тамойиллари хусусидаги тасаввурларни шакллантиради;
- фан тегишли соҳалари учун зарур назарий фанларни ўрганишни чуқурлаштиришни таъминлайди.
Умумтаълим фанлар қисми:
- умумкасбий фанлар бўйича чуқур билимни шакллантиради;
- таълим йўналишлари бўйича махсус фанларни ўрганиш учун замин тайёрлайди;
- касбий фаолият малака ва кўникмаси ҳосил қилади.
Махсус фанлар қисми :
- таълим йўналишлари бўйича касбий фаолиятга доир билим, малака ва кўникмаларни шакллантиради;
- муайян ихтисослик бўйича кейинги таълимни онгли танлашни белгилайди;
- илмий-техникавий ютуқлар, таълим йўналиши муаммолари ва ривожланиши истиқболи ҳақида тасаввур беради.
Магистратура таълим-касб дастуридаги давлат қисмида икки асосий масала ҳал этилади: умумметодологик ва бакалавриат негизида юқори малакали кадрлар, етиштириш махсус тайёрлов.
Меҳнат бозори малакали талаблар воситасида, кадрлар касбий фаолияти соҳаси, объекти ва турларини, шунингдек, улар касбга кўникишини аниқлаб таълимни бошқаради.


Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, кадрлар тайёрлаш миллий модели Ўзбекистон иқтисодиётинниг рақобатбардошлигини таъминлашга асос бўлиб ҳисобланади. Таълимнинг мақсади ва қимматини, унинг мазмуни ва натижасини, таълим-касб дастурлари асосий хусусиятини, таълим жараёни шаклий тузумини, унинг мақсадга эришиш даражасини, босқичма-босқич ва якуний ташхислаш мўлжалланган кўламини ва вақт меъёрини, таълим ва маълумотлилик даражасини белгиловчи давлат таълим стандарти ҳисобланади.
ДТСнинг ташкилий-бошқарув вазифаси – таълим тизими сифати ва миқдорий тавсифини тартибга солиш ва чегаралашдан иборат. Булар ёрдамида корхона, давлат, жамият, иш берувчи ва ҳ.к.лар томонидан таълимни назорат қилиш таъминланади.

Ўз-ўзини назорат қилиш учун савол ва топшириқлар



    1. Олий таълим асосий вазифаларини айтиб беринг?

    2. Университет, академия ва институт қандай вазифани бажаради?

    3. Олий таълим бошқарувининг қандай босқичини биласиз, улар нималарни ҳал этади?

    4. Бошқарувнинг қандай тизимини биласиз, уларнинг моҳияти нимада?

    5. Кадрлар тайёрлаш миллий модели қандай қисмларни ўз ичига олади?

    6. Кадрлар тайёрлаш миллий модели таркибий қисмлари функциясини айтиб беринг.

    7. Давлат таълим стандарти нима?

    8. ДТС ишлаб чиқаришнинг қандай асосий тамойилларини биласиз?

    9. Таълим қандай вазифани бажаришга йўналтирилган?

    10. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат этишнинг қандай босқичини биласиз?

    11. ДТС ташкилий-бошқарув функцияси нимадан иборат?





Download 146,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish