Тошкент давлат техника университетида ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган



Download 48,56 Kb.
bet1/4
Sana02.04.2022
Hajmi48,56 Kb.
#524730
  1   2   3   4
Bog'liq
Рағбатлантириш тартиби (3)


ТошДТУ ректорининг
“____” ___________ 2020 йилдаги
№ _______________-сон буйруғига
4-илова


Тошкент давлат техника университетида
ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган,
иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга
муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш
ТАРТИБИ

Мазкур тартиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил


17 июндаги ПҚ-4359-сонли «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 февралдаги 97-сон буйруғи ҳамда мазкур ТАРТИБ»га мувофиқ олий таълим муассасаларида ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Тартиб қоидалари Олий таълим муассасаси – Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - университет) бакалавриат ва магистратура босқичларида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълимнинг кундузги бўлимида (иккинчи мутахассислик, қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётган ва хорижий талабалар бундан мустасно) таҳсил олаётган талабаларга нисбатан қўлланилади.


2. Мазкур Тартибга мувофиқ давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар университет талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, университетда жамоатчилик асосида ташкил этилган Рағбатлантириш кенгаши (кейинги ўринда - Кенгаш) қарорига мувофиқ моддий рағбатлантирилади.
3. Моддий рағбатлантириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи - 86 балл ва ундан юқори) бўлган тўлов-контракт асосида таълим олаётган (стипендияли ёки стипендиясиз шаклда эканлигидан қатъий назар) талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 20 фоиз миқдорида устамалар белгилаш орқали;
- тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси, жамоат ишларида фаол бўлган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга белгиланган стипендиялар миқдорига нисбатан 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилаш орқали;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилаш орқали;
- давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш белгилаш орқали;
- Университет Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам тўловини белгилаш орқали.
4. Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида қўшимча тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабалар қабул қилинган ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб моддий қўллаб-қувватланиш имтиёзига эга бўладилар.
5. Университетда иккинчи мутахассислик, қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётган ва хорижлик талабаларга мазкур Тартибда белгиланган моддий рағбатлантириш татбиқ этилмайди.
6. Университетда тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидорга эга, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш учун Ректор томонидан раҳбарлик қилинадиган, деканатлар, кафедра фаоллари, ОТМдаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзолари, Талабалар Кенгаши аъзолари, университет ходимлари Касаба уюшмаси аъзолари, жамоат ташкилотлари фаоллари, юристконсульт ва фаол талабалардан ташкил топган Кенгаш таркиби тасдиқланади.
7. Тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) бўлган, алоҳида қобилият ва иқтидорга эга, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш бўйича ишлар Кенгаш қарорига мувофиқ навбатдаги ўқув семестрининг биринчи ўн кунлигида ташкил этилади. Зарур ҳолларда Кенгаш ўқув йили семестрлари оралиғида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.
8. Мазкур Тартиб қоидалари фақатгина тегишли битта семестр мобайнида тадбиқ қилинади.

Download 48,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish