Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet1/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия


1-мавзу. «Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва услуби
Режа
1. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ва унинг турлари. Иқтисодий ресурслар.
2. Иқтисодиёт назариясининг фанининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари.
3. Фаннинг предмети ва методлари.
4. Фаннинг вазифалари, унинг миллий ва иқтисодий ғояларнинг ривожланишидаги роли.
5. Ижтимоий муносабатлар ва иқтисодий қонунлар.


1. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ва уларнинг турлари, иқтисодий ресурслар
Иқтисодиёт назарияси фанининг негизида икки нарса ётади: жамият аъзоларининг эҳтиёжларини чексизлиги ва шу эҳтиёжларни тўлароқ қондириш муаммоси.
Маълумки, эҳтиёжларни қондиришнинг ягона йўли ишлаб чиқариш. Бунинг учун эса турли-туман ресурслар керак.
Иқтисодий ресурслар деганда жамият (мамлакат, айрим корхона ва оила) ихтиёрида мавжуд бўлган ва товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ҳамда истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган табиий, моддий ва инсон ресурслари тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, ва бошқалар) ана шулар жумласидандир. Иқтисодий ресурслар таркибида унинг тўртта тури ажратилади.

  • Капитал – инсон томонидан вужудга келтирилган барча ишлаб чиқариш воситалари (бинолар, иншоотлар, машина ва механизмлар, асбоб ва ускуналар, хом ашё, материаллар ва ҳ.к.).

  • Ер – ишлаб чиқаришга жалб қилинган барча ерлар ва бошқа барча шартли ресурслар.

  • Ишчи кучи (меҳнат) – инсонда мавжуд бўлган жисмоний ва ақлий қобилиятлар. Ишчи кучининг сарфланиши меҳнат жараёнини ташкил қилади.

  • Тадбиркорлик лаёқати – айрим кишиларга хос бўлган, иқтисодий фаолият соҳаларидаги ноёб хислат.

Ресурсларнинг чекланганлиги эҳтиёжни қондиришнинг асоси бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чеклаб қўяди. Шу билан бирга, бу имкониятлар даражаси доимо бир хил бўлиб турмайди, янги техникалар ва технологияларнинг яратилиши ҳамда уларнинг ишлаб чиқаришга жалб қилиниши имкониятлар чегарасининг кенгайишига олиб келади. Янги техникалар ва технологиялар, бир томондан, меҳнат унумдорлигини, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, энергия, ёнилғи, меҳнат ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, иккинчи томондан, янги материал, хом ашё, энергия ва бошқа ресурслар манбаларини топиб, иқтисодий фаолиятга жалб этиш имконини беради. Бунга ернинг чуқур қатламларидаги бойликларни топиш ва ишга тушириш, жаҳон океанининг узоқ ва чуқур жойларидаги ресурсларидан, қуёш энергиясидан фойдаланиш ва шу кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Иқтисодий ресурслар миқдори ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва эҳтиёжларни қондириш даражаси ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Иқтисодий ресурслар, имкониятлар






Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш даражаси






Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси





2-чизма. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish