Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet7/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Макроиқтисодий таҳлилда миллий иқтисодиётнинг ҳолати, фаолият қилиши ва натижалари тадқиқот қилинади. Иқтисодий ресурсларни тўлиқ банд қилиш, инфляцияни жиловлаш ва иқтисодий мувозанатликни таъминлаш орқали иқтисодий ўсишга эришиш муаммолари бу таҳлил объектидир. Қисқача айтганда, макроиқтисодий таҳлилда миллий хўжалик, унинг алоҳида секторлари (давлат, кооператив, хусусий) ва жаҳон хўжалиги ўрганилади.
Иқтисодий жараёнларни миқдорий таҳлил қилишда математик, статистик усуллар ва графиклардан кенг фойдаланилади. Математик усул иқтисодий ҳодиса ва жараённинг миқдорий ўлчамларини аниқлаш имконини берса, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Иқтисодий таҳлилда иқтисодий моделлардан ҳам фойдаланилади. Иқтисодий моделлар – бу реал воқелик, иқтисодиёт ва ундаги рўй берадиган ҳодиса ҳамда жараёнларнинг соддалаштирилган манзарасидир. Бунда иқтисодий моделларнинг иккита тури ўз ўрнига эга бўлади: мувозанатлашган ва оптималлашган моделлар.
– Мувозанатлашган моделлар иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ёки уларнинг натижалари миқдорий ўлчамлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. Масалан, ялпи талаб ва ялпи таклиф модели, товарлар миқдори ва пул массаси модели, даромадлар ва харажатлар модели ва ҳ.к.
– Оптималлашган моделлар – алоҳида олинган иқтисодий ҳодиса ёки унинг натижасидаги миқдорий ўзгаришларни ва ҳар бир даврдаги оптимал меъёрларини характерлайди. Масалан, нарх модели, харажатлар модели, даромадлар модели ва ҳ.к.
5. Ижтимоий муносабатлар ва иқтисодий қонунлар.
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий қонунларни ҳам ўрганади.
Иқтисодий қонунлар иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ички ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий қонунлар объектив амал қилаётган иқтисодий воқеаликнинг умумлашган назарий ифодаси бўлиб, у объектив реалликни илмий билиш натижасидир, яъни унинг инсон онгидаги инъикосидир. Иқтисодий қонунлар объектив характерга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши кишиларнинг онгига, уларнинг ҳохиш иродасига боғлиқ эмас. Маълум тарихий даврларда, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига, мавжуд иқтисодий тизимнинг характери ва шарт-шароитига мос келадиган иқтисодий қонунлар вужудга келади ва амал қила бошлайди. Лекин иқтисодий қонунлар кишиларнинг иқтисодий фаолиятидан ташқарида, улардан ажралган ҳолда мавжуд бўлмайди, балки айнан уларнинг фаолияти, хатти -ҳаракатлари, иқтисодий хулқ-атвори туфайли таркиб топади ва улар орқали намоён бўлади. Шунинг учун инсонлар иқтисодий қонунларнинг мазмунини билиб, уларнинг, талабларини ҳисобга олиб, улардан ўзларининг амалий фаолиятларида фойдаланишлари лозим бўлади. Бу иқтисодий қонунлар талабларига зид ҳар қандай қарор ва ҳатти-ҳаракатлар кишиларнинг хоҳиш иродасидан қатъий назар муқаррар равишда хўжалик фаолиятида қийинчиликларга, ресурслар исрофгарчилигига олиб келади.
Амал қилиш даврининг давомийлигига қараб иқтисодий қонунлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
1.Умумиқтисодий қонунлар-кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар характери ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар;
2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар-инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни ва таклиф қонуни, товар-пул муносабатлари мавжуд бўлган даврларда мавжуд бўлади.
3. Махсус ўзига хос иқтисодий қонунлар – алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодий жараёнларнинг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категорияларнинг мазмунини ҳам очиб беради.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish