4. Валюта курси. Валюта курсини давлат томонидан тартиблаш.
Бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархи валюта курси деб аталади. Валюта курси айирбошлаш курси деб ҳам аталади. Бирор давлат валютаси баҳосининг бошқа валютага нисбатан пасайиши девальвация дейилади. Баҳосининг кўтарилиши эса револьвация дейилади. Валюта курси икки турга бўлинади:
қатъий ўзгармайдиган курс – валюталар нархи барқарор туради;
сузиб юрувчи курс – валюталар курси ўзгариб туради, аммо маълум чегарада юз беради, яъни курс чексиз ошиб ёки камайиб кетмайди.
Валюта курси таъсирида экспорт ёки импорт устиворлиги таъминланади. Бозор ўзгариб ресурслар оқими ҳам ўзгаради. Валюта курсининг ўзгаришлари бевосита иқтисодиётга тасир этганида уни ўзгартириш билан иқтисодиёт тартибга солинади. Валюта курси пул қадрини ифодалайди. Валюта курси деб чет эл валюта қиймати бирлигини миллий валюта бирлигини қийматига тенглаштиришга дейилади.
Валюта ҳарид қилиш қобилияти паритети назариясига ХХ аср бошларида швед иқтисодчиси Г.Кассел (1886–1945) асос солган. Бу назарияга асосланган ҳолда ҳалқаро иқтисодий тенглашувлар асосида, Ҳалқаро валюта фонди, Жаҳон банки иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотлари иш юритмоқдалар. Инфляция даврларида пулнинг жамғариш вазифаларини чет эл валюталари амалга оширади. Бу даврда чет эл валюталари қиймати ошади.
Валюта баҳоси ва валюта бозори депозитивлари валюта курсларига ва банкларга қўйилган валюталарга тўланадиган фоизларга боғлиқ бўлади. Валюта миграцияси капитал курсини ўзгартиришга олиб келади. Валюта курсининг ўзгариши иқтисодиётнинг турли соҳаларига ҳар хил таъсир қилади. Экспортга ишловчи корхоналарга валюта курсининг пасайиши қулай унинг ортиши эса зарар келтиради. Иқтисодиётда шундай қоида бор, миллий валютанинг курси ошганда импорт унинг курси пасайганда эса экспорт қулай бўлади.
Валюта муносабатларини давлат томонидан ва давлатлараро миқёсда тартибга солиш валюта сиёсати асосида амалга оширилади.
Валюта сиёсати – давлат муассасалари ва ҳуқуматлараро ташкилот томонидан қабул қилинган дастурга мувофиқ ўтказиладиган иқтисодий тадбирлар йиғиндисидан иборатдир. Валюта интервенцияси орқали миллий ички валюта курсини ушлаб туради. Валюта интервенцияси йирик давлатларнинг чет эл валюталарини сотиб олиш йўли билан валюта курсларини ошуви ёки камайишига таъсиридир. Давлат ўз валюта курсини ошишидан манфаатдор бўлса, у чет эл валюталарини сотиб миллий валюталарни сотиб олади ёки миллий валюта курсини тушириш учун чет эл валютасини сотиб олади. Валюта интервенциясини одатда, Марказий банклар амалга оширади. Давлат қатъий валюта курсини ўтказиш йўли билан ҳам валюта сиёсатини ўтказади, ёки маълум муддатга бошқарилувчи валюта курси сиёсатидан ҳам фойдаланилади.
Дисконт инглизча “discount” сўзидан олинган бўлиб (скидка) тушириб бериш маъносини ифодалайди. У қимматли қоғозни фонд биржасида сотиладиган нархи билан жорий биржа курси нархи ўртасидаги фарқда ифодаланади. Дисконтлаштириш банкларга қўйилган пул маблағлари, заҳиралар, суғурталар, амортизация фойдалилик даражаси молиявий битимларда хисобланади.
Валюта курсини тартибга солиш девальвацияга валюта курсини пасайишига ва ревальвацияга (валюта курсини кўтариш)га қаратилган бўлиши мумкин. Бу ушбу даврда ҳукумат олдига қўйилган мақсадлари ва мамлакат иқтисодиётидаги аҳволга боғлиқ бўлади. У валютани девальвацияга суяниб жами талабни экспорт имкониятларини ҳисобга оширишни ёки уни ревальвация билан чеклаш мумкин.
Мамлакатлар марказий банклари ўзларининг валюталарини ташқи бозорда сотиш ёки сотиб олиш йўли билан валюта интервенциясини амалга оширадилар. Валюта курсини девальвациясини амалга ошириш учун валюта бозорларида ўзини валютасини таклифини ошириш зарур. Бу пулни қўшимча эмиссия ҳисобига амалга ошириш мумкин. Агар валюта интервенцияси ревальвацияга қаратилган бўлса, унда мамлакат Марказий банки ўзининг миллий валютасини ўзининг ихтиёридаги чет эл валютаси ҳисобига иложи борича кўпроқ сотиб олиши мумкин. Бундай тадбирларни амалга ошириш учун мамлакат валюта резервларига эга бўлиши керак. Бунинг учун эса давлатларда махсус барқарорлаштириш фондлари ташкил этилади.
Валюта соҳасида давлат протекционистик сиёсатни ҳам қўллаши мумкин ёки валютавий чегаралашни амалга ошириши мумкин. Уни қўллаш натижасида давлат олтин ва валюта операцияларини устидан назорат ўрнатади. Миллий экспортерлар ўзларининг маҳсулотларини сотишдан олган валюталарини бозорда сота олмайдилар, уни ўрнатилган курс билан топширишлари ўрнига эса миллий валютани олишларига мажбур бўладилар.
Биз биламизки, валюта ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳукуматлар доирасида олиб борилади. Валютани тартибга солиш соҳасида Ҳалқаро валюта фонди (ХВФ), Ҳалқаро реконструкция ва тараққиёт банки (ХРТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ва бошқалар муҳим ўрин тутадилар.
ХВФ – ҳалқаро валюта фонди – кредит ташкилоти 1944 йили ташкил топган. Валюта фондининг икки асосий вазифаси бор: ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг валюта алоқаларини (валюта айирбошлаш валюта билан тўловларни амалга ошириш ва ҳ.к.) бошқариб туриш; умумий кредит маблағларидан аъзо мамлакатларга қарз бериб уларнинг тараққиётига кўмаклашиш.
ХРТБ – Ҳалқаро реконструкция ва тараққиёт банки 1945 йилда ташкил топган. Банк маблағлари унинг устав капиталидан (аъзолари қўшган пулдан), ўз облигациясини ҳалқаро бозорда сотишдан келган пулдан ва ниҳоят банкнинг ишлаб топган даромадидан ташкил топади. Ҳалқаро реконструкция ва тараққиёт банкига (ХРТБ) аъзо бўлган мамлакатларга уларни иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш мақсадида узоқ муддатли заёмлар беради.
ИҲТТ – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 1985 йили Эрон, Покистон, Туркия ҳамкорлигида тузилган. 1992 йил февралида Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон республикалари аъзо бўлиб кирди. Аъзо мамлакатлар ўртасида савдо иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади. Ташкилот идораси Теҳронда жойлашган.
Валюта харажатларини бошқариш давлатлараро даражада олиб борилади. Валютани тартибга солишда Ғарбнинг ривожланган саккиз мамлакатларни ҳар йилги йиғилишлари, Ҳалқаро валюта фонди (ХВФ) Ҳалқаро тиклаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, экспорт имкониятларини кенгайтиришни рағбатлантириш учун ташқи иқтисодий фаолиятларини эркинлаштиришни ҳуқуқий негизлари, аввало «ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида», «чет эл инвестициялари» ва хорижий сармоядорлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида қонунлар ва меъёрий хужжатлар қабул қилинди. Бу хужжатлар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун, ҳалқаро шартномалар учун ҳуқуқий шарт–шароитлар яратишга чет эл инвестицияларини республика иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган имкониятларни яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |