Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш



Download 3,03 Mb.
bet115/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

4. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Цивилизацияси юқори даражада ривожланган жамият учун бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналиши зарур ҳолатдир. Бу инсон манфаати, ҳимояси, унинг турмуш даражаси муаммосидан келиб чиқиб, жамият бозор муносабатлари камчиликларига, улар юзага келтирган салбий оқибатларга бефарқ бўла олмайди. Бозор ривожининг ижтимоий йўналишда бўлиши, ҳозирги замон талаби бўлиб, бу соҳада, айниқса тараққий этган мамлакатлар тажрибаси катта.
Бундай иқтисодий тараққиёт даражасида инсонпарварлик тамойилларининг моддий асослари яратилган бўлиб, бойлар ва камбағаллар қарама–қаршилигини кескинлиги йўқолади. Иқтисодиётнинг демократик тамойили устунлиги таъминланиб, мулкдорлар кўпаяди. Ишчи кучи эгаларининг айни вақтда мулк эгаси бўлиш имконияти кўпаяди. Бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналиши икки томонлама амалга ошиб боради. Биринчидан, мулк эгаларининг фаолияти тадбиркорликнинг ривожланишидан иборат. Мулк турларидан қатъий назар, капиталми, иш кучими, ерми, пулми барибир ҳар бири ўз мулкидан фойдаланишни кўпайтиришга ҳаракат қилади, унинг унумдорлигини ошириб, самарасини кўпайтиради. Иккинчидан, давлат ортиқча даромадга эга бўлганларнинг бир қисм даромадларини марказлаштириб, қайта тақсимлайди ва уларнинг фаровонлигини таъминлаб бориши билан боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Умуман мулкдорлар ичида нуфузли бўлишга ҳаракат қилиш асосан инсонийликни таъминлаш, инсонпарвар бўлишга ундайди. Бу эса бозор иқтисодиётидаги ижтимоийликнинг энг муҳим омилларидандир. Демак, бозор иқтисодиётининг ўзи ижтимоий йўналишда бўлиб, фаровонликни таъминлаб боради.
Лекин даромадлардаги тафовутлар, турмуш даражасидаги паст–баландлик, муаммолари мавжуд бўлиб, доимо ижтимоий ҳимояни кўндаланг қилиб қўяди. Биз биламизки, бевосита меҳнатсиз даромад оладиганларнинг сони ҳам катта, булар асосан меҳнатга нолойиқ одамлардир. Буларнинг асосини нафақахўрлар ташкил этади. Иқтисодий нуқтаи назаридан ҳимояга муҳтож бўлганлар асосан шулардир, демак бозор иқтисодиёти шуларнинг турмуш даражасига таъсир кўрсатади. Цивилизация шароитида меҳнатга нолойиқ одамларни иқтисодий жиҳатдан қўллаш бозор таъсиридан ҳимоя қилиш ҳар бир давлатнинг бурчи бўлиб, замонавий нафақа тизимини амалга ошириш, унинг ўз фуқароларига муносабати ёки катталарни иқтисодий қарамликдан қутқариб, турмуш даражасини пасайишига йўл қўймаслиги давлатнинг ҳақиқий инсонпарварлик вазифасини адо этишлик даражасини белгилаб беради.
Республикада вояга етмаган фарзандлари бўлган давлат химоясига олинганлар 2007-2011 йиллар ичида 1591.5 мингта оиладан 2011 йилга келиб 1266.8 минг оилага камайди. Нафақа олувчи оилаларнинг бу давр ичида камайиши асосан ахолининг кам таъминланган оилаларнинг қисқаришидир.
Шу давр ичида ўртача ойлик нафақа 26.6 минг сўмдан 52.4 минг сўмга кўпайди.
Ишламаётган оналарга 2 ёшгача нафақа тўлаш 2007-2011 йиллар ичида 42.5 минг сўмдан 128.4 минг сўмга купайди.
Республикамизда иш ҳақи 20.2 фоизга, бюджет ташкилотларида иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар 26.5 фоизга, ахолининг реал даромадлари эса 23.1 фоизга кўпайган.
Энг паст ва энг юқори даромадлардаги фарқ кейинги ўн йил ичида 21.1 баробардан 8.3 баробарга камайди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида барча соҳаларда бўлганидек, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Маълумки, ишга яроқсизлар – ногиронлар, қариялар, кўп болали оилалар тўла давлат таъминотидадир. Ўзбекистонда нафақа тизими бир неча бор такомиллашиб, юзага келга оғир шароитларни эътиборга олган ҳолда ҳар томонлама замон талабига жавоб бера оладиган даражага етказилган. Нафақа даражаси турмуш даражасидан жуда кам фарқ қилади.
Кўп болали оналар фарзанд кўраётганлар болалигидан ногирон бўлиб меҳнат лаёқатини йўқотганлар ва шунга ўхшаганларнинг ҳаммаси тўла ижтимоий ҳимоя остига олинган. Нафақаларнинг энг паст миқдори белгиланган. Талабалар аскарлар ҳам тўла давлат ҳимоясидадир. Даромадга таъсир кўрсатувчи давлат томонидан қўлланиладиган чора тадбирлардан яна бир тури малум мутахассисларга белгиланган имтиёзлардир. Масалан уруш қатнашчилари, байналминалчилар, тиббиёт хизматчилар, аскарлар кабиларга бир қанча иқтисодий енгилликлар туғдирилди. Булар қаторига шахсий даромад солиғидан озод этиш ёки имтиёз бериш, уй–жой тўлови, коммунал хизмати ҳақи тўлаш билан боғлиқ имтиёзлар киради.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг энг асосий омиллари бу ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва муттасил ривожлантириш, давлат маблағлари билан меҳнат жамоалари, жамоат ва ҳайрия ташкилотлари жамғармаларининг маблағларидан кенг фойдаланиш, инсонларнинг куч қобилиятларидан тўла–тўкис фойдаланишни таъминлашга лойиқ бўлаган кучли бошқариш механизмини вужудга келтириш хисобланади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бозор иқтисодиётининг таркибий қисмига айланиб кетади. Шунинг учун ҳам ижтимоий ҳимоялаш асослари ўтиш давридаёқ шаклланмоғи зарур, бундаги кечикиш бозор соҳасидаги муваффақиятларга тескари таъсир кўрсатиши турган гап. Бунинг олдини олиб бориш айни вақтда бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштиради ва бундаги оғирлик, йўқотишларни камайтиради. Иқтисоди ривожланган кучли мамлакатлар тажрибалари бозорни бошланғич давридаёқ унинг ҳаракатига ижтимоий йўналиш мазмунини бериш маданиятли бозор иқтисодиётиини яратишдаги зарур шарт эканлигини кўрсатмоқда.
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда, зиммага олинган вазифаларни амалга оширишда аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини кучайтириш жуда муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish