Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Жаҳон хўжалиги, унинг тузилиши ва моҳияти



Download 3,03 Mb.
bet117/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

2. Жаҳон хўжалиги, унинг тузилиши ва моҳияти.

Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларининг байналминаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай инфратузимасининг айрим таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга келаётган, жаҳон бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган эди. Ҳозирги замон хўжалиги инфратузилмаси кема, самолёт, поезд, автомобиль транспорти тизими, ҳалқаро газ, нефть маҳсулотлари қувурларини, электр энергиясини етказиб бериш, тармоқларга ахборот етказиб бериш коммуникациялари телефон, радио, телевидение, компьютер тизими ҳалқаро биржалар, молия марказлари, банклар тизимини ўз ичига олган. Ҳар бир юк ташиш тури, денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли учун ҳам уларнинг ишлаш шароитлари портлар пассажирлар ташиш ва ҳоказолар учун умумжаҳон ўлчовлари мавжуддир. Чунки бу масалаларни келишиб туриб, ҳал этишгина барча мамлакатларни жаҳон транспорти йўлларида фойдаланиш имконини беради.


Турли ҳалқаро даражада махсус маълумотлар босқичлари ташкил топмоқдаки, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча қисқартиради.
Шунингдек жаҳон инфратузилмаси турли зиддиятларни бартараф қилиш орқали ривожланмоқда, булардан бири транспорт, алоқа, ахборот тизимлари ўртасидаги рақобатлар, зиддиятлардир. Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти тўғрисидаги стратегик маълумотларни тайёрлаш, ҳисоблаш ишларини бирхиллашуви жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатлараро интеграция ишлаб чиқарувчи кучларнинг янги анча юқори даражада ривожланганлиги ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви натижасида юзага келган бўлиб, ўз навбатида ишлаб чиқариш ва капиталларнинг байналминаллашуви жараёнининг тезлаштиради. Мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимотини чуқурлаштиради, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўсишга ва самарадорлигини ортишига шароит яратмоқда. Интеграция қанчалик мувофиқ ривожланса, меҳнат тақсимоти шунчалик чуқурлашади ва айрим тармоқлар, айниқса монополистик бирлашмалар ўртасида ўзаро кооперация алоқалари шунчалик кенгаяди. Айнан юқори даражада меҳнат тақсимоти ва интеграция жараёнининг юқори кўриниши ривожланган регион Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада юзага келди.
Ҳозирги вақтда жаҳон хўжалиги АҚШ, Европа иттифоқи, Россия, Хитой, Япония таъсири ва уларнинг ўзаро пойгаси асосида шаклланиб, ривожланиб бормоқда. Ҳалқаро бозорни эгаллаш учун кўрашда ҳар қайси мамлакат жаҳон хўжалигидаги ўз ўрни ва имкониятига эга. АҚШ жуда йирик ишлаб чиқариш ва фан–техника потенциалларига эга. Шу билан бирга кўп табиий ресурслар билан ўзини–ўзи таъминлайди, мамлакат ташқарисида катта миқёсда капитал, бақувват ТМК асосида ташқи иқтисодиётда ҳаракат қилиб турибди.
Чуқур илмий тадқиқотларга асосланган ишлаб чиқариш соҳаларининг ривожланиши, эски материал сарфига асосланган тармоқлари чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш муаммосини келтириб чиқармоқда. Бу жараённинг зиддияти шундан иборатки, бир томондан анъанавий бўлган тармоқлар қора металлургия, енгил ва озиқ–овқат саноатларини сунъий равишда қўллаб туриш умуман ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини тўхтатиб қўяди. Бошқа томондан иқтисодиётнинг айнан шу соҳада паст малакали ишчи кучининг нисбатидан катта миқдори жамланган бўлиб, у тармоқларнинг кескин пасайиши ижтимоий келишмовчиликларни кескинлаштириши мумкин. Ривожланган давлатлардан келаётган тўқимачилик пойафзал, маиший электротехника товарлари Америка ва Ғарбий Европа бозорларини жуда тез эгалламоқда. Шу билан баробар техник жиҳатдан мураккаб бўлаган буюмларни етказиб берувчилар ўртасида ҳам рақобат кўраши кескинлашмоқда.
Хорижий сармояларни жалб этиш тадбирларини амалга оширишда қуйидаги тамойилларга асосланади:
- биринчидан — ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни қўзлаб сиёсат юритиш;
- иккинчидан — республика иқтисодиётига капитал маблағни кенг жалб этишни таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий–иқтисодий ва бошқа шарт–шароитларни тобора такомиллаштириш;
- учинчидан — республикага жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераётган, иқтисодиётни замонавий таркибини вужудга келтиришаётган хорижий сармоядорларга нисбатан эшикларини очиб қўйиш сиёсатини изчиллик билан ўтказиш;
тўртинчидан — маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устивор йўналишларда жамлаш»10, – деган эди.
Ҳалқаро иқтисодий муносабатлар системаси асосан ўз ичига:

  • ҳалқаро савдода товар ва хизматлар харакатини;

  • капитал харакатини ва чет эл инвестицияларини;

  • иш кучи миграциясини;

  • фан ва техника соҳасидаги ўзаро алоқаларни;

  • валюта кредит муносабатларини олади.

Капитал асосан четга чиқариш катта фойда олиш мақсадида амалга оширилади. Четга капитал чиқариш, агарда бу бошқа давлатларда юқори фойда нормасини таъминласа амалга оширилади. Бунга асосий сабаб:
а) агарда мамлакатларда капитал жамғариш даражаси ички талабга нисбатан юқори бўлса, бу капитал монопол фойда олиш учун ўз капиталларини унга муҳтож бўлган ва юқори монопол фойда берадиган давлатга чиқаради;
б) талаб ва таклифни жаҳон хўжалиги тараққиётига мос келмаслиги давлатларни нотекис иқтисодий тараққиётига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам капитални ўз иқтисодиётлари тараққиётига жалб қилувчи давлатлар иложи борича иқтисодга кириб келаётган капиталларга тўлиқ шарт–шароитлар яратадилар;
в) капитални импорт қилаётган давлатларда хом ашё, ишчи кучи арзон бўлса, истеъмол бозори мавжуд бўлса;
г) ишлаб чиқаришнинг интеграцияланишуви ҳам капиталларни четга чиқаришнинг асосий сабаби бўлади.
Капитални четга чиқариш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  1. Тўғри инвестиция ёки соҳибкорлик (яъни саноат, савдо ва бошқа корхоналар билан ҳамкорликда ишлаш);

  2. Портфелдаги инвестиция яъни чет элга облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозларда;

  3. Ўрта ва узоқ муддатли ҳалқаро кредитлар ёки савдо корпорациялари, банк ва бошқа молиявий ташкилотларга қарз ссуда капитал бериш шаклида.

Портфелдаги инвестиция йирик корпорациялар давлат ва хусусий банклар орқали чиқарилган облигациялари маблағ билан таъминлаш учун чет эл капиталини жалб этишнинг энг асосий манбаидир. Бунда йирик инвестиция банклари воситачилик қиладилар. Бу инвестицион облигацияларнинг ҳаракати (сотилиши) айрим мамлакатларнинг тўлаётган фоиз ставкаси нормасининг фарқига боғлиқ.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish