Ҳалқаро ссудакапитали — пул бозори ва капитал бозорига бўлинади. Пул бозори пул таклифи ва унга бўлган талаб фоиз ставкаси даражаси билан аниқланадиган бозор. Пулга талаб хўжалик фаолияти учун зарур пулга эҳтиёждир. Унинг шаклланишини асосий иккита сабаби мавжуд: а) инсонларга ҳар доим товар ва хизматларни сотиб олиш учун, корхоналарга эса ресурслар олиш учун пул зарур бўлади; б) инсонлар ўзларини пулларини ҳар хил (акция, облигация ва ҳ.к) шаклида сақлайдилар, демак активлар томонидан пулга талаб бўлади. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг бир–бирига тўғри келиши иқтисодиёт учун ўта муҳим масала ҳисобланади.
Демак пул бозори — бу асосан қисқа муддатли, яъни бир йилгача кредит беришда ифодаланади. Унинг ёрдамида корпорациялар вақтинчалик етишмаётган айланма маблағлар ўрнини тўлдирадилар.
Капитал бозори — икки йилдан ўн йилгача бўлган ўрта муддатли кредитлар ва ўн йилдан ортиқроқ, яъни узоқ муддатли қарзлардан иборат бўлиб, облигацияларни чиқариш ва сотиш шаклида бўлади.
Кейинги вақтларда ҳалқаро бозорда ссуда капиталининг анъанавий бўлмаган шакллари, яъни соҳибкорлик шерикчилик капиталига яқин бўлган айнан очиқ саноат лойиҳаси учун йўналтирилган усуллари қўлланилмоқда. Ҳалқаро кредит бозорининг тез суръатда ўсиши жаҳон хўжалигининг ривожланишига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан ҳалқаро иқтисодий алоқалар механизмини самарадорлигини ошириш ва капиталга ҳалқаро такрор ишлаб чиқаришни таъминламоқда. Бошқа томондан эса ҳалқаро миқёсида сохта капиталнинг жамғарилишидаги мавжуд жараён ўртасидаги фарқни орттириб иқтисодиётнинг зиддиятларини кескинлаштирмоқда. Капиталнинг назоратсиз ҳаракати тўлов баланси мувозанатини бузмоқда ва валюталар курсини беқарор бўлишига олиб келмоқда. Бу давлатнинг иқтисодиёти бошқа давлатнинг хўжалик иқтисодий ва сиёсий ҳолатига боғлиқлигини ҳалқаро ссуда капитали бозори эса давлатлр ўртасида рақобат ва пойгани кучайтирмоқда.
Хорижий сармояларни жалб этиш бўйича рағбатлантиришни кучайтириш кафолат ва имтиёзларни кенгайтириш, инвестиция фаолияти учун қулай муҳитни янада шакллантириш зарур. Шунга эришиш керакки, Ўзбекистон бозори мамлакатимизда ўз бизнесига эга бўлишини истаган ҳар бир киши учун жозибали бўлсин.
Ҳалқаро ишчи кучи миграцияси ҳам жаҳон хўжалиги миқёсида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. 90 йилларда жаҳонда банд бўлган ишчиларнинг 25 млн.га яқинроғи ишчи кучи миграциясини ташкил этиб, асосий ривожланаётган давлатлар ҳиссасига тўғри келган. Ишчи кучи миграцияси қонуний ва ноқонуний миграцияга бўлинади. 90 йилларда 5 млн. яқин ишчи кучлари ноқонуний равшда бир давлатдан иккинчи давлатга ўтганлар. Кейинги даврларда ривожланган мамлакатлар ўртасида ҳам ишчи кучи миграциясини кўриш мумкин. Айниқса, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига бўлган қизиқиш катта. Бу мамлакатлардан аҳолининг 65% четдан келган аҳолини ташкил этади. Масалан: қатор давлатларда ишчиларнинг 85% чет элликлар, Бирлашган Араб Амирлигида эса 90% ни ташкил этади. Собиқ Иттифоқ емирилгандан сўнг аҳолининг четга чиқиши собиқ иттифоқ республикаларида тезлашди. Ҳозир чет эл давлатларида 20 млн. яқин собиқ иттифоқ фуқаролари яшайдилар, шулардан 8% га яқин меҳнат қилиш шароитига эга эмаслар, гарчи аксарияти олий маълумотли, малакали мутахассислар бўлса ҳам. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг чет элларда якка тартибда фаолият қилишлари учун шароитлар яратилган.
Аҳолининг табиий ўсиши билан меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммоси келиб чиқмоқда. Иш жойларини қуриб, фойдаланишга топшириш аҳоли табиий ўсишидан сезиларли даражада орқада қола бошлади. Ишлаб чиқариш тармоқларининг ҳозирги холати меҳнатга яроқли аҳолини барчасини ўз бағрига олишга қодир эмас.
Иқтисодий ўсишнинг ҳозирги босқичи меҳнат ресурслари малакасини ошириш муаммосини кўндаланг қилиб қўяди. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан фан ва техника ривожининг ортиши ва айниқса вужудга келадиган янги тармоқлар махсус малакали билимни тақозо қилади. Айниқса, малакали миллий мутахассислардан иборат бўлган ишчи кучининг етишмаслиги кескин бўлиб қилмоқда. Унинг асосий сабаблари қилиб, республика умумтаълим даражасида етук мутахассислар тайёрлаш тизимининг ҳали етарли даражада мукаммал эмаслигини кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон индустрияси, ўтмишда асосан тайёр истеъмол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки хом ашёни дастлабки қайта ишлашга йўналтирган эди. Улар кейин республикадан ташқаридаги йирик корхоналарга юборилар эди. Ҳалқ истеъмол молларининг салмоғи саноат маҳсулоти умумий ҳажмда 25% дан ошмас эди. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон жуда бой моддий ва меҳнат ресурсларига эга, фақат бу бойликлардан фойдаланишни тўғри ташкил этиш керак.