Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet122/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Млн.АҚШ доллари

2010 й. январ-декабрига нисбатан фоиз хисобида

Ташқи савдо айланмаси

25537,1

115,0

МДҲ мамлакатлари

11110,1

118,6

Бошқа давлатлар

14427,0

112,4

Экспорт

15027,2

115,4

МДҲ мамлакатлари

6720,1

119,0

Бошқа давлатлар

8307,1

112,6

Импорт

10509,9

114,5

МДҲ мамлакатлари

4390,0

118,0

Бошқа давлатлар

6119,9

112,2

Қолдиқ

4517,3

х

МДҲ мамлакатлари

2330,1

х

Бошқа давлатлар

2187,2

х

2011 йилда республика бўйича савдо балансида активи пассивга нисбатан 4,8 фоизга кўпайган.
Тўлов баланси савдо балансига нисбатан кенг маънога эга. Тўлов балансида давлатлар ўртасида амалга ошириладиган туризм, иш кучи миграцияси, капитал алмашиш, ивестиция соҳасига тегишли бўлган маблағларнинг нисбати ҳам олинади.
Клиринг – деганда (инглизча аниқ, тозалаш) ўзаро товар алмашиши жараёнида вужудга келган фарқни ҳалқаро валюта ёрдамида тўлаш тушунилади. Банклараро клиринг ва ҳалқаро валюта клиринглари мавжуд/
Мамлакатларнинг ўзаро ва умумжаҳон миқёсидаги алоқаларининг чуқурлашуви, уларнинг шаклларини янгиланиб бориши инсониятнинг иқтисодий умумийлигини кучайтиради, жаҳон хўжалигини янги босқичга олиб чиқади.
3. Жаҳон валюта тизими, унинг тузилиши, фаолият қилиш сабаблари ва шаклланиш босқичлари.
Жаҳон хўжалиги алоқаларни яхши йўлга қўйилган валюта муносабатлари тизимисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Ҳалқаро валюта муносабатлари ҳалқаро тўлов айланмасида пулнинг ҳаракат қилиши бошланиши билан вужудга келган. Валюта муносабатлари тараққиёти ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, ҳалқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, жаҳон хўжалиги таркибининг ўзгариши билан боғлангандир.
Валюта муносабатлари – бу давлатлар ўртасида ташқи савдога капитал чиқариш, фойдани олиб чиқиш, заём ва субсидиялар олиш, фан ва техника соҳасида айирбош қилиш, туризм ва бошқа шунга ўхшаш хўжалик алоқаларига хизмат қиилувчи жаҳон пули амал қилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлардир.
Валюта муносабатлари тақсимот ва алмашув соҳасида амал қилади. Лекин нисбатан мустақил ҳолда тўлов баланси, валюта курси, кредит ва ҳисоб операциялари орқали жаҳон иқтисодиёти аҳволига, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш, айрим мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига, уларнинг ҳалқаро иқтисодий алоқаларини турли кўринишларига таъсир ўтказади.
Бунда давлатлар ўртасида ҳисоб–китоб бир маромда, силлиқ кўчмайди, ўзаро низолар ва келишмовчилик остида бўлади. Ҳозирги замон валюта муносабатларининг ижтимоий–иқтисодий вазифаси, жаҳон хўжалигининг самарали ривожланиши учун зарур бўлган шароитларини яратишдан иборат.
Ҳар бир миллий бозор ўзининг миллий валюта тизимига эга. Миллий валюта тизими мамлакатнинг пул тизимининг бир қисми бўлиб, унинг доирасида валюта ресурслари шакллантирилади ва фойдаланилади, ҳалқаро тўлов обороти амалга оширилади.
Унга қуйидаги асосий белгиларнинг бўлишлиги ҳосдир:

  • миллий валюта бирлиги;

  • расмий тилла валюта резерви;

  • пул бирликлари қийматининг олтин бараварида курс шаклланишининг тенглиги;

  • валютани қайтариш шарти;

  • валютага чеклашнинг бор ёки йўқлиги;

  • давлатнинг ташқи ҳисоб тартиби;

  • миллий валюта бозори ва олтин бозорини тартиби;

  • мамлакат валюта муносабатларини бошқаришни таъсис этувчи миллий ҳуқуқи.

Миллий валюта тизими пул тизимининг таркибий қисмидир. Унинг ўзига ҳослиги мамлакат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланганлик даражаси шароити билан белгиланади.
Жаҳон валюта тизими бу — жаҳон хўжалигининг ривожланиши ва давлатлараро келишувига мувофиқ ҳуқуқий мустаҳкамланган ҳалқаро валюта муносабатлари шаклидир. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан:

  • миллий ва жамоа валюта маблағи ва олтин резервининг таркиби ва тузилиши;

  • тенг валюта ва курс механизми;

  • ўзаро валютани қайтариш шарти;

  • валюта миқдорининг чекланиши;

  • ҳалқаро ҳисоб шакли;

  • ҳалқаро муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳалқаро кредит ташкилотининг ҳуқуқий ҳолатидан иборат.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳалқаро валюта тизими миллий валюта тизимлари асосида ҳаракат қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағларини, шу жумладан валютани алмаштириш ва сотиш йирик тижорат банклари воситасида амалга оширилади. Шу банклар бошқа мамлакатларда ўз фирмаларига эга ёки бошқа банклар билан шартномага эга бўладилар. Бу банклар орқали савдо ва бошқа ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш натижасида мижозлар ушбу банкка пул қўйиш ва уни бошқа мамлакатга бошқа турдаги валюта билан алмаштириш имкониятига эга бўладилар. Ҳалқаро валюта бозорининг йирик марказлари Токио, Нью–Йорк, Брюссел шаҳарлари ҳисобланади.
Ҳалқаро валюта тизими ўз тараққиётида уч босқични босиб ўтган. Ҳалқаро валюта тизимининг биринчи босқичи XIX аср оҳирида олтин андоза асосида юзага келган бўлиб, бунда айрим мамлакатнинг миллий валютаси бозорда олтинга эркин алмаштирилган. Бу валюта тизими ХХ аср бошларидаги буюк депрессия даврида барбод бўлди. Иккинчи босқичда 1944 йил АҚШда Бреттон–Вудс конференциясида расмийлаштирилган валюта курсининг олтин андозаси сақланиб қолинди. Лекин бунда АҚШ доллари олтин ва валюта алмашинувида бош воситачи қилиб белгиланди. Бу иккала воситада ҳам валюта курси ҳукумат томонидан олтинни жаҳон бозоридаги баҳосига кўра белгилаб қўйиш асосида амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда амал қилаётган ҳалқаро валюта механизмининг асосий кўринишлари қуйидагича. Валюта бирлигини олтинга боғлиқлиги йўқолди. Натижада ўзгармас баҳо белгилаш ҳам йўқ бўлди. Олтин нафақат ички, ҳатто жаҳон бозорида ҳам умум тўлов воситаси пул ролини бажаришдан тўхтади.
Шунинг учун жамоа валюта бирлигини яратишга эришилмаганлиги учун доллар валюта молия механизмида асос бўлиб қолмоқда ва халқаро муаммоларда кредит тўлови воситасини бажармоқда, бош валюта резерви ролини ўйнамоқда.
Бунинг учун Европа Марказий Банкини ташкил этиш ва Европа Давлатларининг Миллий Банклари унинг бўлимларига айланиши белгиланган. Осиё, Африка ва Лотин Америка давлатларида ҳам бир неча хил жамоа валютаси мавжуд бўлиб, унинг ҳисоб–китоби Араб валюта фондининг динорини, АНД пактининг АНД пессосида ва Африка давлатлари ва унинг доирасига кирувчилар Франция франкида ҳисоб–китоб юритадилар. Ҳалқаро валютанинг энг асосий хусусиятларидан бири уни конвертациялашувидир. Яъни миллий ички пул валютаси чет эл давлатлари валюталари билан алмашинувидир.
Валюталарни конвертациялашуви яъни алмашуви эркин, қисман ва алмашмайдиган валюталарга бўлинади. Эркин алмашувчи валюталар белгиланган ҳалқаро курсларда барча чет эл валюталари билан алмашинади. Масалан: АҚШ доллари, Канада доллари, Япония йени бунга мисол бўла олади. Айрим миллий ички валюталар чекланган даражада ҳалқаро муомалаларда бўлиши мумкин. Масалан: товар–пул муносабатларида фақат товар операцияларида конвертация бўлмайдиган миллий валюта фақат ички тўлов муомаласида қўлланилади. Миллий валюталарнинг конвертациялашуви ички ва ташқи конвертациялашувига бўлинади. Ташқи валюта конвертациялашувида чет элнинг юридик ва фуқаролик ҳуқуқига эга бўлган шахслар бемалол миллий валюта кўринишида тўловни амалга оширишлари ёки миллий валюта кўринишида активларга эга бўлишлари мумкин. Ички конвертацияда фақат чет эл валютасини давлатнинг ўзида ҳарид қилиш ва айрим тўлаш ҳисоб–китобларини амалга ошириш мумкин.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish