2. Савдо сиёсати: назария ва амалий савдо сиёсати воситалари.
Бозор иқтисодиёти шароитида ташқи иқтисодий алоқалар, савдо фаолияти давлат томонидан бошқарилади. Бошқариш ҳуқуқий асосларни вужудга келтириш асосида амалга оширилади. Бу жараён республикамиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эгаҲалқаро савдо, ҳалқаро савдо сиёсатини амалга оширишни тақозо этади. Ҳалқаро савдо сиёсати, миллий сиёсатдан даражаси ва характери жиҳатидан тубдан фарқ қилади.
Давлат ташқи иқтисодий савдо алоқаларини амалга ошириш масадида очиқ савдо сиёсати (фритредерлик) ва ёпиқ савдо сиёсатини (протекционизм)ни амалга оширади.
Очиқ савдо сиёсати (фритедерлик) миллий иқтисодни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш мақсадида амалга оширилади. Ёпиқ савдо сиёсати (протекционизм) меркантилизмнинг илк ривожланиши даврида вужудга келган бўлиб, давлат бюджетининг даромад қисмининг катта қисми бож солиғи ҳисобида таркиб топган. Протекционизм сиёсати чет эл товарларига ҳар хил тўсиқлар қўйиш ёрдамида амалга оширилади. Тўсиқлар турли кўринишларда бўлади:
Божхона тарифлари: Тарифлар импортга солинадиган солиқлардир. Тарифларнинг икки хил тури мавжуд. Чет элдан келаётган товарлардан даромад олиш учун ҳамда ички бозорни чет эл товарлари кириб келишидан маълум даражада ҳимоялаш учун акциз солиғи ҳисобланади. Фискал тарифлар давлат томонидан пул маблағлари оқиб келишини кўпайтириш мақсадида қўлланилади.
Квоталар: Муайян номдаги ва турдаги импорт қилинадиган товарлар миқдорини чегаралаб қўйиш ҳисобланади.
Демпинг – ўзга давлат товарларини сотишга тўсқинлик қилиш мақсадида миллий маҳсулотлар баҳосини тушириш.
Келаётган импорт товарларга олган лицензиясини талаб қилиш.
Ҳалқаро иқтисодий алоқаларнинг олий шакли бу жаҳон хўжалигидаги интеграция алоқаларидир. Иқтисодий интеграция ғоя мураккаб жараён бўлганидан унга хос ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда уни баҳолаш мумкин.
Жаҳон хўжалигидаги иқтисодий интеграция миллий бозорлар ва мамлакатлар миллий хўжаликлари ўртасида узвий боғлиқ ҳамжиҳат ривожланишини таъминлаш турли мамлакатлар, доирасида ресурсларнинг эркин ҳаракат қилиши, ягона умумий бозор ташкил қилиш мақсадида бирлашувидир.
Миллий мудофаа хавфсизлигини таъминлаш, иш билан бандлик даражасини ошириш, бошқа мамлакатлар томонидан иқтисодиётдаги барқарорликни бузиш, ҳали ўзи тиклаб олмаган ёш тармоқларни ҳимоя этиш, миллий бозорни чет эл фирмаларининг демпинг (товарни фойда кўрмаса ҳам бозорни эгаллаш мақсадида арзонлаштириб сотиш) сиёсатидан чет элдан арзон иш кучини кириб келишидан ҳимоя этишдир.
1994 йилда давлатлар ўртасида келишмовчилик бўлиши натижасида ташкилот инқирозга юз тута бошлади. Уганда раундида 1994 йилдан бошлаб, ташкилотнинг номи (ГАТТ) Ҳалқаро савдо ташкилоти (ХСТ), деб номланади.
Натижада давлатлар ўртасида тарифлар эркин савдо зоналарини аниқлаш ўзаро савдо–сотиқ юзасидан олиб бориладиган қонун қоидалар давлатларнинг манфаатларини ҳимоялаш мақсадида қайтадан кўтарила бошлади. Римда Ҳалқаро Европа иқтисодий уюшмаси (ЕИУ) ташкил топди. Бу уюшмага 13 та давлат аъзо бўлиб у «умумий бозор» номини олди. Умумий бозор уюшмасининг асосий мақсади шу уюшмага аъзо бўлмаган давлатлар товарлари учун умумий бож тизимини жорий этиш, умумий бозор уюшмасига аъзо бўлган давлатлар ўртасида ишчи кучи ва капитални эркин ҳаракат қилишини таъминлаш, иқтисодий соҳада ўзаро манфаатдор бўлган умумий сиёсатни ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
Ҳар бир давлат маълум вақт давомида иқтисодий алоқаларнинг бориши ҳақида маълумотларни тўплайди. Ташқи савдонинг чет давлатларда қандай аҳволда олиб борилаётганлигини ифодалайдиган маълумотлардан бири тўлов баланси ҳисобланади. Агарда мамлакатга кириб келётган маблағлар нисбий бўлса, тўлов баланси салбий бўлади.
Тўлов баланси салбий бўлганда, камоммад чет давлатларга қимматбаҳо қоғозлар (заём) сотиш ёки Марказий банк заҳираларидан қоплаш ҳисобига тўлатилади. Хар қандай давлатнинг расмий валюта заҳиралари чегаралангандир. Шунинг учун тўлов балансининг узоқ, муддат камомадли ҳолда бўлиши давлатнинг валюталарини беҳудага сарфланишига, исроф бўлишига сабаб бўлади.
Бундай давлат тўлов балансини мувозанатли ҳолга кетиришга ҳаракат қилиши керак. Давлатлар тўлов балансларини Ҳалқаро валюта фондининг (ХВФ) тавсиялари асосида тузишлари керак. Бу мураккаб ҳужжат юздан ортиқ бўлимлардан иборат. Тўлов баланси божхона хизматчиларининг маълумотлари асосида тузилади.
Чунки, ҳалқаро савдодаги товарлар ҳаракатининг реал кўриниши божхоналардан ўтади.
2011 йилнинг январ – декабрида республика ташқи савдо айланмаси қуйидагича ифодаланади:
1–жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |