1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педаг



Download 100,72 Kb.
bet1/12
Sana25.02.2022
Hajmi100,72 Kb.
#263668
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1- мавзу Microsoft Word


1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педагогик махорат асослари ва унинг амалий фаолиятдаги ўрни
(2 соат маъруза, 2 соат мустақил таьлим )



  1. Педагогик маҳоратнинг назарий –методологик асослари.

  2. Педагогик маҳоратни шакллантириш ва такомиллаштириш

  3. Педагогик техника-педагогик маҳоратнинг таркибий қисми сифатида.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек: «Биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнглаш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишни»1 - истаётган бир даврда яшаяпмиз. Бу истак эса, ёшлар таълим – тарбияси билан шуғулланаётган касб эгаларини юксак касбий тайёргарликка, ғоявий – сиёсий эътиқодга, ташкилотчилик ва бошқарувчилик малакаларига эга бўлиш лозимлигини тақозо қилмоқда. Чунончи, бу ҳол таълим тизими ва касб-ҳунар таълим муассасалари янгиланаётган, таълим - тарбиянинг мазмуни, шакли, усуллари, воситалари мажмуига, ўқув – тарбия жараёнига ўзбекона урф – одатлар фаол кириб бораётган бир шароитда юз бермоқда. Бу ўзгаришлар ҳар бир ўқитувчини янгича фикрлашга, шарқона иш юритишга, тадбиркорликка, ишбилармонликка, маънавий – маърифий ишларнинг фаол иштирокчиси бўлишга ундайди. Шунинг учун ҳам бугун ўтган даврдагидан кўпроқ педагогика фани олдида янгича фикр юритадиган ўқитувчи - тарбиячини тайёрлаш, унинг касбий маҳорати ва малакасини такомиллаштириш учун ўқитиш ва тарбиялашнинг замонавий шакл, усул, воситаларини ишлаб чиқиш жуда муҳимдир.
Дарҳақиқат, барча касб – корлар тизимида ўқитувчилик касби муҳим ижтимоий аҳамият касб этади. Зеро, ўқитувчи ёш қалблар камолотининг меъморидир. Бугун у ёшларни ғоявий – сиёсий жиҳатдан чиниқтириб, табиат, жамият, тафаккур тараққиёти, қонуниятларини ўргатади, уларни меҳнат фаолиятига тайёрлаб, касб – ҳунар эгаллашларида кўмаклашади ва жамият учун муҳим бўлган ижтимоий – иқтисодий вазиятни ҳал этади. Ана шу маъсулият ўқитувчидан ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, талабаларга тарбиявий таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантириш йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. Бунинг учун доимо ўқитувчининг касбий маҳорати устида ғамхўрлик қилиш, унга турли шарт – шароитлар яратиш, керакли моддий ва илмий – методик ёрдам кўрсатиш, ўқитувчининг ижодий ташаббускорлигини оширишига кўмаклашиш педагогика фанининг муҳим вазифаларидан биридир.
Шунга асосан, «Педагогик маҳорат» фани, ўқитувчи – тарбиячининг касбий фаолияти, моҳирлигини ўрганувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар берувчи фан бўлиб, педагогик маҳоратнинг моҳият мазмунини, касб малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг йўллари, воситалари, шаклларини ўрганади.
Педагогик маҳорат ўқитувчи – тарбиячига педагогик ижод, педагогик техника, таълим – тарбия жараёнида ўқитувчи – талаба ҳамкорлиги, муомаласи, маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий – маърифий тарбия ишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва бу жараёнда ўз хулқ – атворини, ҳиссиётини тартибга солиш хусусиятларини ўргатади ва ривожлантирувчи ишлар тизими тўғрисида маълумот беради. Мазкур фаннинг мазмунидан касбга доир топшириқ ва вазифаларни ечиш учун ўқув – тарбия жараёнини бошқариш ҳамда унга раҳбарлик қилишда педагогик – психологик таълимот нуқтаи – назаридан ёндашиш, таълим – тарбияни моделлаштириш, ўқув – тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этишда ўқитувчи маҳорати ҳақидаги маълумотлар ва уларни такомиллаштириш иш тизимлари ўрин олган.
Шунга кўра, «Педагогик маҳорат» фанининг мақсади, педагогларга касб–кор малакалари ва моҳирлигини ўқитувчиларда шакллантириш, ижодкорликни тарбиялаш, маҳорат, кўникма ва малакаларини эгаллаш учун, педагогик техника, педагогик ҳамкорлик, педагогик назокатни эгаллаш тўғрисида тушунча беришни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсад ўқитувчи олдида қуйидаги вазифаларни ечиш орқали амалга ошади:
1. Талаба ёшларни педагогик маҳоратнинг назарий - методологик асослари билан қуроллантириш.
2. Педагогик маҳоратнинг педагогик техника, педагогик ҳамкорлик (мулоқот), педагогик назокат, педагогик қобилият, тарбиячи маҳорати, ўқув – тарбия жараёнини бошқариш, педагогик маданият, педагогик ижод каби таркибий қисмлари тўғрисидаги билимлар тизими бўйича талабаларга тушунча бериш.
3. Педагогик маҳоратни мустақил эгаллашга эҳтиёж ва ҳавасни тарбиялаш.
4. Эгалланган педагогик – психологик ва методик билимлар, кўникма, малака ва маълумотлар асосида ҳар бир талабада шахсий педагогик маҳоратни яратиш .
5. Ўқув – тарбия жараёнини ташкил этиш, бошқариш ва амалга оширишнинг назарий – амалий асослари билан талабаларни яқиндан таништириш.
6. Ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш учун шахсий – ижодий малака оширишнинг шакл, усул ва воситаларини эгаллашга талабаларни йўллаш.
7. Тарбиячи маҳоратининг моҳияти, функцияси, тузилиши тўғрисида талабаларга маълумот бериш.
Бу мақсад ва вазифаларнинг ҳал этилиши ўқитувчи – тарбиячини замон билан ҳамнафас бўлиш, ёшларни тарбиялаш дарди билан яшаш ва келажакни аниқ кўришга ўргатади. Ҳар бир педагог шахсида жамиятнинг долзарб муаммоларини, мақсад ва вазифаларини тасаввур қилиш, виждон элагидан ўтказиш ва уларни аниқ бажариш учун бор имконияти, билими, тажрибаларини ишга солишга ўргатади, ҳамда фаолиятга ижодий ёндошиш малакаларига эга бўлишни тарбиялайди.
Хўш, педагогик маҳоратнинг ўзи нима? Уни қандай эгаллаш мумкин? Педагогик маҳорат - бу ўқитувчи – тарбиячининг шундай шахсий (болажонлиги, хайриҳоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, эрудицияси ва ҳ.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятки, у ўз фанини чуқур ва атрофлича билишида, педагогик – психологик ва методик тайёргарлигида, талаба – ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топиб, амалий фаолиятида намоён бўлади.
Шундай қилиб, педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўқитувчи ўз ўқув предметини давр талаблари асосида билиши, педагогика, психология, методика фанларини ўзлаштириши ҳамда инсонийлик, изланувчанлик ва фидойиликни ўзида таркиб топтириши лозим.
Шуни алоҳида қайд қилиб ўтмоқ зарурки, ўқитувчилик касби мураккаб ва маъсулиятлидир. Ушбу касбнинг шарафлилиги ва мураккаблиги шу билан белгиланадики, у доимо онгнинг ягона соҳиби бўлган инсон билан мулоқотда бўлади. Онгли ва тирик жонзот эса, ақлий, руҳий, ҳамда жисмоний жиҳатдан доимо ривожланишда бўлади. Шунинг учун, ўқувчи билан доимо мулоқотда бўлиш, унга таъсир кўрсатиш учун мунтазам равишда у психология, тарбия назариясини мукаммал ўрганиб, ўз устида муттасил ишлаб бориши керак. Бу ўқитувчидан педагогик – психологик ва методик тайёргарликка эга бўлиш лозимлигини алоҳида талаб қилади.
Педагогик маҳорат - педагогик фаолият замирида таркиб топади. Фаолият касбий ва шахсий тайёргарликдан иборат бўлиб, келажак авлодни меҳнатга, ҳаётга тайёрлаш учун давлат, келажак олдида жавоб берадиган кишилар касбидан иборатдир. Шунинг учун, педагог шахсий ва касбий фазилатлар эгаси бўлиши лозим. Педагогнинг шахсий фазилатлари сирасига иймон – эътиқоди, дунёқараши, ижтимоий эҳтиёж ва фаоллиги, одоб – ахлоқи, фуқаролик бурчларини ҳис қилиши, маънавияти, дилкашлиги, талабчанлиги, қатъийлиги ва мақсадга интилиши, инсонпарварлиги, ҳуқуқий билимдонлиги ва ҳ.к. лар киради. Шу билан бирга касбий хусусиятларни ўзида тарбиялаб бориши лозим.
Педагогнинг касбий хусусиятларига: ўз касбини, талабаларни севиши, зийраклиги, ҳозиржавоблиги, вазминлиги, педагогик назокати, тасаввури, қобилияти, ташкилотчилиги, чуқур ва кенг илмий савияси, касбий лаёқатлилиги, маънавий эҳтиёжи ва қизиқиши, интеллекти, янгиликни англай ва қўллай олиши, касбий маълумотни мунтазам оширишга интилиши ва бошқа фазилатлари киради.
Юқорида қайд этилганларга кўра, касбий педагогик тайёргарликни шартли равишда қуйидаги йўналишларга бўлиш мумкин:
1) педагогнинг шахсий фазилатлар бўйича тайёргарлиги;
2) педагогнинг руҳий – педагогик тайёргарлиги;
3) педагогнинг ижтимоий - педагогик ва илмий – назарий тайёргарлиги;
4) педагогнинг махсус ва ихтисосга оид услубий тайёргарлиги.
Педагогик маҳорат – ўқитувчи – тарбиячи шахсий ва касбий сифатларининг йиғиндиси бўлиб, унинг педагогик – психологик, методик билимлари асосини ташкил этади. Юксак педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун аввало:
а) ихтисослик бўйича ўқув предметини, замон, илм – фан, техника тараққиёти даражасида мукаммал билиши, унинг кесимидаги ўқув фанлари билан боғлиқлигини таъминлаш малакасига эга бўлиши;
б) ўқув – тарбия жараёнини аниқ ташкил қилиш учун асосий педагогик – психологик, методик маълумотга эга бўлиши;
в) талабани, жамоани «кўра билиш», талабалар қизиқиши, интилишлари, улар учрайдиган қийинчиликларни тушуниш ва ўз вақтида англай олиш, зукколик билан ҳар бир боланинг характер хусусияти, қобилияти, иродасини тушуна билиш ҳамда уларга муваффақиятли таъсир кўрсатишнинг шакл, усул, воситаларидан хабардор бўлиш;
г) ўз шахсий сифатлари (товуши, ташкилотчилик қобилияти, бадиий эҳтиёжи, диди ва ҳ.к.) ни такомиллаштириш малакасига эга бўлиши керак.
Мустақил Республикамизнинг ўқитувчиси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да қайд этилганидек, юксак маънавий – ахлоқий фазилат, хулқ маданияти ва миллий истиқлол мафкурасини мукаммал эгаллаши лозим. Зеро, ўқитувчи – тарбиячи юксак маънавият, ахлоқий одоб, хулқ маданиятига эга бўлсагина, талабаларга инсоний нуқтаи - назардан меҳрибон, саховатли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. Бунинг учун ақл – заковатли, сахий, қатъий, иродали, кўнгли очиқ бўлиши, ўзига ва талабаларга нисбатан талабчан, меҳрибон ва хайрихоҳ, ўз шахсига танқидий нуқтаи назардан ёндаша оладиган бўлиши керак.
Шуни эътироф этиб ўтиш жоизки, педагогик маҳорат – ўқитувчи тарбиячи касбий ва шахсий маҳорати тўғрисидаги фандир. Дарҳақиқат, ўқитувчи касбий маҳоратини шакллантиришнинг илмий – назарий, методологик ва амалий йўналишларини асослаб берган Ю.П. Азаров, Т.И. Гоноболин, А.К. Кузмина, О.А. Абдулина, А.В. Мудрик, Н.В. Кухарев, В.А. Сластёнин, В.А. Кан – Калик, Н.Д. Никандров, А.В. Петровский, В.А. Замахшарий, Бурхониддин Зарнуджий, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, М.Очилов, К.Зарипов, В.А. Крутецкий, Ж.Г. Йўлдошев, Э. Ғозиев, У. Маҳкамов, А. Холиқов ва бошқалар ўқитувчи ўз фанининг билимдони бўлиши билан бирга, инсонпарвар, демократ бўлиши, миллий тарбия тарғиботчиси ҳамда комил инсон сифатида ўзида шахсий – касбий сифатларни таркиб топдирган бўлишлари лозимдир деб уқтириб ўтадилар.
Ижтимоий қиймат ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий психологик ҳодисалар, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳозирги давр билан уйғунлаштириш ҳамда аждодлар билан авлодлар ворислигини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
Машҳур Нақшбанд тариқатида шундай ҳикмат бор “... Адаб бу хулқни чиройли қилиш, сўзни ва феълни соз қилишдир. Хизмат одоби улуғ бахтдан яхшироқ, унинг белгиси амалнинг қабули, туғён эса амалнинг бузуқлигидир. Адабни сақлаш – муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахти, яна муҳаббат уруғи ҳамдир”.
Юртдошимиз Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил шаҳар кишиларининг ахлоқий қарашлари”, “Руҳ маданияти ҳақида рисола” каби тарбиявий қудратга эга бўлган асарларни қолдирган. Абу Наср Форобий: “... Табиий бошланғичлар таъсири остида комил инсонга айланишгина кифоя қилмайди, чунки, инсон бўлиб, инсоний камолотга эришуви учун сўзлаш ва касб ҳунарга муҳтождир”, - деганида у ҳақ эди. Шунингдек, жаҳон фани ва маданиятига ўзининг бой илмий мероси, кўп қиррали илмий фаолияти билан маълум ва машҳур олим Абу Райҳон Берунийнинг ижодида ҳам инсоннинг таълим-тарбияси, камолоти бош масала бўлган. У “ўқувчини ҳамма нарсага ўргатиш” санъатига, табиат кўрсатмаларига асосланишга, унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олишга чақирган эди.
Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарининг биринчи китобида таълим-тарбиянинг алоҳида гуруҳлар билан суҳбат усулини тавсия қилади. Ибн Сино шу ва шунга ўхшаш усуллар ҳақида фикр юритар экан ўқитувчилик – тарбиячилик касбининг имкониятларини очиб берган.
Ўқитувчилик касбининг педагогик, психологик қирраларини тадқиқ қилган Ф.Н. Гоноболин ўзининг “Ўқитувчи ҳақида қисса” рисоласида ўқитувчи Вера Александровна Рауш номидан фикр юритиб маҳоратли ўқитувчини қуйидагича таърифлайди. “Менимча яхши ўқитувчи бўлиб етишиш учун, энг аввал, ҳақиқий ҳаёт кечириш, муайян мақсадга йўналтирилган, тўла қонли ҳаётга интилиш керак. Табиатни ўрганиб, унинг қонуниятларини кузатиб бориш, китоб мутоала қилиш, мусиқа тинглаш, театрларга бориш, сайёҳатга чиқиш сингари ишлар билан шуғулланиш керак. Кейинчалик бошқаларга улашиш учун педагогнинг қалби жуда кўп нарсани ўзида сингдириши зарур. Шунинг учун мен узлуксиз равишда китобга мурожаат қиламан, табиатдан ўрганаман, доимо ўқийман, астойдил ўқийман.”2
Демак, ўз касбининг моҳир эгаси бўлиш учун ўқитувчи мунтазам ўз устида ишлаши, табиатдан, санъатдан, ҳаётдан, фандан баҳра олиб, ўрганиб мукаммаллашиб боргандагина мақсадга эришади. Инсон психологиясининг моҳир устаси Ф.Н. Гоноболин таъкидлаганидек, ўқитувчи ўзининг бутун куч – қувватини, иродасини, билимини, ўзида бор ҳамма нарсаларни ўз талабаларига, халққа беради. Аммо, у ўзида бор нарсаларнинг ҳаммасини бугун – эртага, индинга берса-ю, ўз билимини, кучини, қувватини яна ва яна тўлдириб бормаса, у ҳолда ўзида ҳеч нарса қолмайди. Ўқитувчи бир томондан ўзида борини беради, иккинчи томондан булут сингари, ҳаётдан, фандан, нимаики яхши нарсалар бўлса олишга одатланмоғи, халқнинг энг илғор кишилари билан ҳамкорликда ишламоғи лозим. Ана шундай бўлганда, у ўз талабаларига қанча кўп нарса бермасин, агар халқдан, ҳаётдан, фандан озиқланса, энг яхши хислатларни ўқий олса, у ҳолда, унда ўз талабалари учун бундай ризқли ширалар ҳамиша ортиғи билан мавжуд бўлади. 3
Бинобарин, буюк немис педагоги Адольф Дистерверг ўқитувчининг мунтазам равишда фан билан шуғулланиши ҳақида гапириб, шундай деган эди: - “Ўқитувчи мунтазам равишда фан билан шуғулланмоғи лозим. Акс ҳолда, у қуриган дарахт ва тошга ўхшаб қолади. Қуриган дарахт ва тош мева бера олмаганидек, келажакда бу ўқитувчидан ҳеч натижа кутиб бўлмайди”.
Ҳозирги фан ва техника жадал равишда ривожланаётган, ахборотлар кескин ошган бир даврда ўқитувчи педагогик маҳоратини тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Агар, илгари фаннинг бирор соҳасида рўй бераётган йирик кашфиёт қарийиб ўн, ўн беш йиллик самарали ва киши зўрға ишонадиган воқеа ҳисобланган бўлса, ҳозир ҳар йили, ҳатто, ҳар ой ичида фан, техника соҳасида янги - янги кашфиётлар рўй бермоқда, билимларнинг илгари номаълум бўлган янги йўналишлари майдонга келмоқда. Кишиларда, энг аввал, ёшларда, билимга бўлган интилиш беқиёс даражада ўсиб бораётир. Шунинг учун ҳозир ўқитувчи фақат ўз фани бўйича эмас, балки ўз фанига яқин бўлган соҳалардаги янгиликларни билиши талаб этилади. Чунки, адабиёт дарсларида талабаларни – нисбийлик назарияси, молекуляр биология, кибернетикага доир масалалар қизиқтириб қолади. Қизиқувчан талаба – ёшларни фаннинг бу соҳалари бўйича саволларга жавоб бера оладиган ўқитувчигина севимли ўқитувчи бўла олади. Бунинг учун маҳорат зарур. Шундай вақтларда ўқитувчи ва ёш ўқитувчиларга: “Изланинг, ўқинг, иложи борича яна кўпроқ ўқинг!”, дегинг келади. Менинг фикримча, бадиий адабиётни етарли ўқимаган ўқитувчи тарихдан, физикадан, математикадан яхши дарс бера олмайди.
Ўқитувчининг педагогик қобилиятини тадқиқ қилган Н.В. Кузьмина шундай ёзади: - “Таълим – тарбияда рўй берадиган кўпгина камчиликлар ўқитувчи педагогик қобилиятининг амалий йўналишини яхши билмаслик, истеъдоднинг ўқитувчида йўқлигидир”.
Ўқитувчилик иши учун истеъдод зарурми? У нима ва қандай пайдо бўлади? Истеъдод - инсоннинг муайян бир фаолият тури билан шуғулланиб мувоффақиятга эришиш имкониятидир. Фаолиятга интилиш ҳар бир кишида жуда барвақт пайдо бўлади ва амалиёт давомида такомиллашиб боради, инсонга қониқиш, мамнуният бағишлаб, касбнинг ҳақиқий эгаси ва мафтункори бўлишга замин яратади. Истеъдоднинг фаолиятга бўлган йўналиши учун мотив ва мақсад зарур. Зеро, истеъдод мотив ва мақсад асосида шаклланади. Мотив – инсонни ҳаракатга, интилишга ундовчи ҳолат. Мақсад эса ана шу ҳаракат, интилиш орқали эришилган натижа.
Мотив инсон эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлади. Эҳтиёж мотивнинг пайдо бўлиши учун турткидир. Маълумки, мотивлар эҳтиёжни рўёбга чиқаришга кўмак беради. Эҳтиёжлар моддий, маънавий, маданий (санъатга бўлган эҳтиёж) ва меҳнатга бўлган турларга ажратилади. Меҳнат эҳтиёжи маълум фаолият юзасидан истеъдодни намойиш қилишда асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Муайян меҳнатга бўлган эҳтиёж асосида таркиб топган мотив инсонни ўз олдига аниқ мақсад қўйиш ва унга интилишини таъминлайди. Масалан, ўқитувчилик касбига бўлган эҳтиёж, уни талабалар билан ишлаш учун, уни маълум маълумотларни эгаллаш мақсади сари етаклайди. Ўқитувчи фаолиятининг мақсади шу касб учун зарур бўлган назарий – методик, амалий маълумотларни эгаллаш мотивига асосланади. Мотив, мақсад ўқитувчини маҳорат сари етаклайди.

Download 100,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish