Маҳорат (араб. “моҳирлик”, “усталик”, “эпчиллик”) – 1) бирор иш, касб учун зарур ёки шу соҳада орттирилган усталик, санъат, моҳирлик; 2) бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш; 3) муайян иш, хатти-ҳаракат ёки касбий фаолиятнинг усталик, моҳирлик билан, санъаткорона ташкил этилишига имкон берадиган билим, кўникма ва малакалар мажмуи.
Педагогик маҳорат - ўкитувчининг шахсий-касбий фаолияти натижаси умумлашмаси бўлиб,муайян билим, кўникма, малакаларйиғиндисидан иборат.
Педагогик маҳорат - 1) касбийкўникмаларнинг юксак даражада ривожланиши; 2) шахснинг касбий сифатлари,лаёкат кобилиятлари мажмуи; 3) санъатдаражасидаги махорат; 4) педагогик моҳирлик,санъат ва билимдонликни ифодаловчиатама.(Педагогик энциклопедия 2017 й. 3 жилд.)
Педагогик маҳорат куйидаги муайян шаклларнинг йўналишларига эга:
Ўкув педагогик фаолият йуналиши. Бунда ўкитувчи ўзи дарс бераётган ўкув предмети, педагогика, психология, методика фанлариниилмий техникавий тараққиёт ва давр талаблари даражасида билиши зарурлигини назарда тутади.
Шахсий фаолият йўналиши. Бу йуналишда ўкитувчи ўзи, ўз иши, хамкасблари, ўкувчилари, уларнинг ота-оналарига бўлган муносабатини ифодалайди. Бу ўкитувчининг ўз мавкеини тушуниши, ўз-ўзига бахо бериши, ўз-ўзини англаши, мустакил билим олишга интилиши,касбий ривожланиши, ўз касбий фаолиятиниривожлаитириши, бунёдкорлик, ижодкорлик, тадбиркорлик лаёкати, янгилнкка мунтазам интилишида намоёнбўлади.
Ижтимоий педагогик фаолият йуналиши. У ўкитувчиларнинг таълим олувчилар жамоасини хисэта олиши, уларнинг туйғуларини англаши, қизиқиш ва эхтиёжлари, дуч келадиган қийинчиликларини билиб олиши;
ҳар бир таълим олувчининг индивидуал исихологик хусусиятларини илғай олиши;
дарсда ва дарсдан ташқари тарбиявий тадбирларни ташкил килиш буйича билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги;
турли ижтимоий фойдали ишларга ўкувчиларни жалб эта олиши;
фан. хаёт, санъат, ижтимоий фойдали мехнатга қизиқиш уйғота олишини ифодалайди.
4. Ахборот-коммуиикатив фаолият йуналиши. Уўкитувчининг маълумотахборотгаэга эканлиги; воқелик, педагогик жараёндагивоқеаходисалар туғрисидаги маълумотлар билан қуроллаганлиги, ахборот ва коммуникатив техникадан маълумотлар олабилиши, улар устида қайта фикрлаши,хамкасблари ва ўкувчиларгаетказа олиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади.
Қайд этиб ўтилган ҳамда тавсифланган педагогик маҳоратни эгаллашнинг мазкурйуналишлари ўкитувчи фаолиятининг асосини ташкил килади (Педагогик энциклопедия 2017 й. 3 жилд.)
Do'stlaringiz bilan baham: |