1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педаг



Download 100,72 Kb.
bet7/12
Sana25.02.2022
Hajmi100,72 Kb.
#263668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1- мавзу Microsoft Word

Тадқиқотчилик:

  • дарс, шунингдек ўқув-тарбия тадбирларини танқидий таҳлил қила олиши;

  • таълим-тарбияга оид унча мураккаб бўлмаган педагогик тажрибаларни ўтказиши ва ишлаб чиқиши;

  • бошқа ўқитувчиларнинг тажрибаларини таҳлил қилиш ва улардан танқидий фойдаланиши;

  • илмий ва педагогик ижодиётга қизиқиши;

  • мулоҳаза юритганда фикрлашнинг диалектик усулини қўллаши.

Кўриб ўтганимиздек педагогик фаолият муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳодиса. Уни аниқ ташкил қилиш, талаба-ёшлар билим олиш жараёнини, уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, мотивлари, мақсадлари, амалга ошириш шаклларини тўғри йўналтириш педагогик маҳоратнинг шаклланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай фаолият сингари, педагогик фаолият ҳам махсус тайёргарлик (маълумотлилик), тажриба, ихтисослик бўйича билимга эга бўлишини талаб этади.
Педагоглик фаолияти ўзининг тузилиши жиҳатидан бошқа соҳаларга қараганда кам ўрганилган. Лекин, бу соҳада баъзи бир тадқиқотлар ҳам қилинган. Санкт - Петербург университетининг профессори Н.В. Кузминанинг илмий ишларини педагогик маҳоратни шакллантириш учун фаолияти тўғрисида янги яратилган илмий ишлардан деб алоҳида кўрсатиб ўтиш зарур. Ўқитувчиларнинг фаолиятини узоқ вақт кузатиш, экспериментларни илмий асосда ишлаб чиқиш, таълим муассасаси раҳбарларининг ўқитувчилар ҳақидаги фикрларини синчиклаб ўрганишлари натижасида тадқиқотчи педагогик фаолият тузилмаси уч асосий соҳадан: 1) конструктив; 2) ташкилотчилик; 3) перцептив, яъни ўзаро ўқитувчи-талабалар муносабати бўлиб, педагогнинг иш соҳасида талабалар, уларнинг ота-оналари ва ҳамкасблари билан алоқасидан иборатлигини кўрсатиб берди.
Ўқитувчининг конструктив фаолияти талабаларга бериладиган материални танлаш, улардан энг асосийсини аниқлаб олиш ҳамда бу материални талабаларнинг ёши, индивидуал хусусиятларига мослаб қайта ишлаб чиқиш ва шу асосда дарс, суҳбат ташкил этиш, тарбиявий ишлар олиб бориш, талабалар шахси, билим савияси, дунёқарашини аниқлаш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Ўқитувчининг ташкилотчилик фаолияти ишни ташкил этиш ва талабаларнинг дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда ўзларига ҳамда меҳнатларига раҳбарлик қилиш, шу билан бирга ўз фаолиятини ташкил этишдан иборат.
Агар, ўқитувчи талабалар билан тўғри алоқа ўрната олса, унинг конструктив ва ташкилотчилик фаолияти ҳам муваффақиятли бўлади. Бу эса унинг педагогик сифат ва хислатларига, талабалар психологиясини тушунишига, талабалар билан ўзаро муносабатини, уларнинг ёши ҳамда индивидуал хусусиятларини эътиборга олишига, шунингдек талабаларга таъсир эта билишига боғлиқдир. Бу педагогик маҳоратни такомиллаштириш алоҳида эътиборни талаб этади.
Миллий мустақиллик масаласи кўпгина муаммоларни, жумладан, педагогик жараённинг мазмуни, шакли, усулларини инсонпарварлаштириш ва демократиялаштириш, тарбиянинг мақсади, шакли ва усулларини миллий асосда қайта қуришни тақозо қилмоқда. Бундай шароитда янгича фикрлайдиган, ўз ишининг устаси, ёшлар мураббийси чинакам фидоий, аввало, билимдон инсон ва ўқитувчи керак бўлади. Бундай ўқитувчи- педагоглар фаолият жараёнида шаклланади. Чунки, ҳар қандай олий педагогика таълим муассасаси бундай ўқитувчи чиқара олмайди, у фақат педагоглик касби, касбнинг йўналишлари, сирлари тўғрисида маълумот беради, холос. Чинакам педагоглик касбининг устаси таълим муассасасида, бевосита ва билвосита меҳнат жараёнида, ўз касбий малакаси устида тинмай ишлаш орқали қўлга киритилади. Зотан, «… малака, машқ қилиш, ўқув, билим, кўникма ва ақл ҳосиласидир.»7
Дарҳақиқат, таълим – тарбия жараёни мураккаб педагогик тизимдир. Унинг ўз олдига қўйилган вазифаларини оптимал ҳал этиш кўпгина омиллардан иборат, аммо, энг асосийси, ўқитувчининг касбий маҳоратидир. Касбий маҳорат изланишлар, кузатишлар, тинмай тажрибаларни ўрганиш, такрорлаш, ёзиш, фикрлаш маълум хулосаларга келиш орқали қўлга киритилади. Ўтмиш аждодларимизнинг тажрибаси, назарий маълумотлар, таълим муассасаси амалий фаолияти шундан далолат бермоқдаки, мунтазам илм олиш билан шуғулланиш, машқ қилиш, такрорлаш, хулосалар чиқариш, хулосаларни таҳлил қила олиш ҳар бир касб эгасини маҳорат пиллапоялари сари етаклайди.
Чунончи, бобокалонимиз Мир Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонидаги Баҳромнинг бир ўқ билан кийикни ҳам оёқларини тушовлаши, ҳам уни бўғизлаши, Ҳамид Олимжоннинг «Бунёд ва Семурғ» асаридаги Бунёднинг узукни аниқ нишонга олиши, дарахтни томири билан ердан қўпориши кўпгина машқлар орқали қўлга киритилгандир.
Хуллас, касбий маҳорат ҳар бир давр учун ҳам муҳим педагогик ҳодиса бўлган ва шундай бўлиб қолади. Педагогик маҳоратни такомиллаштиришнинг истиқболи, аввало, фалсафий, педагогик, психологик, физиологик билимларни эгаллаши, ўқув предмети бўйича кенг, чуқур ва мукаммал маълумотларга эга бўлиши, уларни ижодий ўрганиб ўз фаолиятига мунтазам тадбиқ этиш ҳамда назария билан амалиётнинг узвий боғлиқлигида олиб бориш орқали ҳал этилади. Чунончи, педагогик маҳорат маълум зарурий маълумотларни эгаллаш орқали такомиллашади. Дарҳақиқат, педагогик маҳоратни такомиллаштириш учун, аввало ўқув предметининг илмий – назарий асослари билан қуролланиш, унинг методологиясини эгаллашни, таълим тарбиянинг давр талабидаги мақсад ва вазифаларини тушуниш ва англаш, компьютер саводхонлигига эга бўлиш, мустақил билим олиш фаолиятини аниқ режалаштира олиш ва бошқа омиллар лозимдир. Педагогик фаолиятини бошлаётган ёш ўқитувчилар ўз касбий маҳоратларини шакллантириш ва такомиллаштиришда анча қийинчиликларга дуч келмоқдалар.
Аммо, ҳозирги давр, миллий мустақиллик шароитида ўқитувчи – тарбиячи ўз фаолияти жараёнида қуйидаги уч муҳим вазифани амалга ошириши лозим:
1. Ижтимоий буюртма сифатида. Таълим муассасаларида ўқув – тарбия ишларини ташкил этиш, амалга ошириш орқали, ақл – заковатли, билимдон, ишбилармон тадбиркорларни тайёрлаш ҳамда уларни давр техникаси ва унинг ишлаш технологияси билан яқиндан таништириш;
2.Таълим - тарбия ишларини амалга ошира бориб, талабаларни илмий билимлар билан қуроллантириш, эгалланган билимлар асосида талабаларга амалий кўникма, малакалар ҳосил қилиш ёрдамида уларни узлуксиз таълимга тайёрлаш;
3.Талабаларда қўлга киритилган маълумотлар асосида илмий дунёқарашни шакллантириш, маънавий – ахлоқий салоҳиятни юксалтириш орқали жамиятга эркин фикрловчи ва иродаси бақувват ёшларни етиштириш, уларда ўз - ўзини тарбиялаш, ўз – ўзини бошқариш масалаларини ҳосил қилиш, мустақил билим олишга ўргатиш, ғоявий – сиёсий эътиқоди, миллий – эстетик фазилатларини таркиб топтириш.
Бу вазифаларни ҳал этиш учун, ўқитувчидан билим, маҳорат, салоҳият талаб этилади. Улар эса, қуйидаги йўналишлардаги тайёргарликни қўлга киритиш ёрдамида амалга ошади:

Download 100,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish