1-мавзу: Таълим тарбия жараёнида педаг


Педагогик маҳоратни шакллантириш ва такомиллаштириш



Download 100,72 Kb.
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi100,72 Kb.
#263668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1- мавзу Microsoft Word

1.2. Педагогик маҳоратни шакллантириш ва такомиллаштириш


Билимни гўзал тарзда ўитиш –илоҳий саньат!
А.Франс
Ўқитувчида педагогик маҳоратни шакллантириш учун аввало, ишни илмий асосда ташкил қилиш лозим. Бунинг учун ўқитувчининг истак ва қизиқишларини ҳисобга олиш, унинг интилиши ва бошқа ташқи омилларини бир – бирига уйғунлаштириб, касби ва шахсининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фаоллигини оширишни назарда тутиш керак. Бу ҳол тинмай изланишлар, кузатишлар, тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш лозимлигини талаб қилади. Илмий педагогик таълимот, ўтмиш аждодларимизнинг тажрибаси ва таълим муассасаси амалий фаолияти шундан далолат бермоқдаки, касбий моҳирлик, мунтазам илм олиш билан шуғулланиш, машқ қилиш, такрорлаш, хулосалар чиқариш, чиқарилган хулосалар асосида иш олиб бориш орқали қўлга киритилади… Педагогик маҳорат аввало фалсафий, педагогик, психологик, методик билимлар, ўқув предмети бўйича кенг ва чуқур маълумотларга эга бўлиши ва уларни такомиллаштириб бориши орқали қўлга киритилади. Миллий Мустақиллик, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» таълим – тарбия жараёнининг ташкилотчиси ва ижрочиси ўқитувчида касб маҳоратини тарбиялаш, таълим муассасасида таълим – тарбия самарадорлигини оширишнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлар экан, аввало, ўқитувчилар касб маҳоратини шакллантириш – бу педагогик жараённинг муҳим таркибий қисми деб қаралиши лозимлигини алоҳида қайд қилади.

«Педагогик маҳорат» фани педагогик – фанлар тизимида касбий тайёргарликни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш фани сифатида кўзга ташланади. Зеро, «Педагогик маҳорат» - бу педагогик фаолиятни усталик билан бошқариш тўғрисидаги фандир. Шундай экан, педагогик – психологик тайёргарликда, ўқитувчи – тарбиячининг таълим, тарбия, маълумот тушунчаларининг моҳият – мазмуни, шахс психологиясини, яъни шахснинг биологик шартланган хусусиятлари (нерв тизими, темперамент, лаёқат (қобилият), характерларни, билиш жараёнлари (сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур, хаёллар)ни, эмоционал иродавий хусусиятлар (ҳиссиёт, эмоция, иродалари)ни, ижтимоий шартланган хусусиятлар (эҳтиёж, қизиқиш)ни, орттирилган хусусиятлар (билим, кўникма, малака, одатлар) ни ўрганиб, англаб олишни назарда тутади. Педагогик маҳорат курси бўлса уларни ўз ўрни, ўз хусусиятидан келиб чиқиб қўллаш йўлларини ўргатади. Шу асосда таълим – тарбия жараёнини тўғри аниқ ташкил қилиш, ўзлаштириш имкониятларидан аниқ фойдаланиш, шарт – шароитларини яратиш лозим бўлади. Шу нуқтаи назардан педагогик маҳорат талабаларда, мутахассислик касбини тез ва осон эгаллаш йўлини англатади. Зеро, педагог маҳорати бу мақсаднинг аниқлиги, субъект ва объект узвийлигини таъминловчи ҳосиладир. Аммо, унинг шаклланиши ва такомиллашуви, мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади. Бу жараён ўқитувчи – тарбиячидан педагогик – психологик назария ва методик тайёргарликни чуқур эгаллаган бўлишини, педагогик ахборотларни қунт билан мунтазам ўқиб бориш лозимлигини, мавжуд назарий - амалий педагогик ютуқларни ўз фаолиятида қўллаб боришни тақозо этади.
Педагогик маҳоратни эгаллаш ва такомиллаштиришда фаолият етакчи омилдир. Зеро, меҳнат, билиш, маҳорат, ижод… Инсон ҳаётининг бош мезони. Бу мезон фаолият орқали амалга оширилади – меҳнат қилиш, изланиш жараёнида, яъни амалиёт жараёнида ютуқлар қўлга киритилади, маҳоратга эришилади. Касбий маҳорат сирларини ўрганишга ҳаракат қилувчи ҳар бир ўқитувчи, аввало, эгаллаши лозим бўлган педагогик билим ва ахборотларга эга бўлишга интилиши, қилаётган ишининг барча қирраларини аниқ тасаввур этишга ҳаракат қилиши ва натижаларини баҳолаши, йўл қўйган хато ва камчиликларининг моҳиятини тушуниб боришга ҳаракат қилиши лозим. Бу ҳолатлар, албатта, фаолият орқали амалга оширилади. Педагогик маҳоратни эгаллашда ҳам ўқитувчининг педагогик фаолияти асосий рол ўйнайди. Педагогик маҳорат ва педагогик фаолият узвий боғлиқдир. Шунинг учун педагогик маҳорат тушунчасининг моҳиятини очиб чиқишдан олдин, биз маълум даражада педагогик фаолият хусусида фикр юритишни лозим деб билдик. Чунки, ўқитувчининг касбий маҳорати меҳнат орқали қўлга киритилади, меҳнат эса, фаолиятнинг таркибий қисмларидан (ўқиш, ижтимоий иш, ўйин, спорт машғулотлари ва ҳ. к.) биридир. Шу асосда педагогик фаолият ўқитувчи меҳнатининг истиқболи, технологияси, вазифалари ва таъсир кўрсатиш йўлларининг мажмуидир.
Ўзбекистон Энциклопедиясида қайд қилинишича «Фаолият – атрофдаги оламга нисбатан инсоннинг ўзига хос актив муносабат шакли. Оламни мақсадга мувофиқ ва қайта ўзгартириш фаолиятининг мазмунини ташкил қилади… Ҳар қандай фаолият мақсад, усул, натижа ва жараёнлардан иборат». Фаолият турлари, шакллари хилма – хилдир. Ҳар қандай фаолият сингари ўқитувчилик фаолияти ҳам мақсад, усул, восита, объект ва субъектдан иборат. Педагогик мақсад ўқитиш, тарбиялаш ва шу асосда талабалар шахсини шакллантиришдан иборат. Усул эса тарбияланувчилар обрўсини эгаллаш, ҳурматига сазовор бўлиш ва таъсир кўрсатишдир. Педагогик меҳнатнинг объекти сифатида – ўқитувчи шахси туради, унинг характери, иродаси, онги, ақли, одоб - ахлоқининг асоси. Педагогик фаолият субъекти эса – тарбияланувчига таъсир кўрсатувчи – педагогнинг ўзи. Чунки, у талабаларга табиат, жамият, тафаккур қонунлари тўғрисида маълумот бериш учун аввало, уларни ўз фаолиятининг объектига айлантиради. Шу тариқа билимлар ўзлаштирилади, ўзлаштирилган билимлар талабаларга етказилади.
Педагогик фаолият, психология фанлари доктори, профессор А.К.Маркова таъкидлаганидек «… ўқитувчи меҳнатининг умумий стратегияси, технологияси, вазифалари, таъсир кўрсатиш ва ўзи меҳнатини таҳлил қилиш усули»дир. Педагогик фаолият талаба – ёшларга таълим тарбия бериш жараёнида уларга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Натижада талабаларга билим берилади, уларнинг шахсий сифатлари тарбияланади, психологик хусусиятлари ривожлантирилади. Натижада талаба “Шахс” сифатида камол топа боради. Шунинг учун касбий фаолият жараёнида педагог – яъни ўқитувчи, тарбиячи, ташкил қилувчи, йўл – йўриқ кўрсатувчи, тарғибот – ташфиқот юритувчи, маълумот – ахборот тўпловчи ва етказувчи, шахсий хусусиятларини ва маҳоратини такомиллаштирувчи шахс сифатида иштирок этади. Буларнинг барчаси бевосита ва билвосита педагогик маҳоратни шаклланишига таъсир кўрсатади. Педагогик фаолият аниқ кўринишда бўлса, унда ўқитувчи ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш вазифаларини аниқ кўра олади ва уларни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Бу жараёнда фаолият ақлий руҳий жиҳатдан тайёрланади, таъсир кўрсатиш воситалари белгиланади, натижаларни назорат қилиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва янги вазифалар белгилаш билан чегараланади. Билимларни ўзлаштириш воситасида шахснинг ўсиши таъминланади, натижада жамият талаби ва вазифалари бажарилади. Бунинг учун ўқитувчи, аввало, вазиятни тушуниши, ҳар бир талабанинг ўзлаштириш жараёни, ривожланиб шахс сифатида шаклланиш даражаларининг мезонини аниқ кўра билиш имкониятига эга бўлмоғи даркор. Бу ўз навбатида ўқитувчидан катта билим, тажрибаларни талаб этади. Бу фақат касбий маҳоратга эга бўлиш орқали амалга ошади. Шунинг учун ҳам таълим таълим муассасаси олдидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш учун ўқитувчига маҳорат зарурдир.
Юқорида қайд этилган фикрларга асосланиб, педагогик маҳорат, фаолият жараёнида шаклланади ва такомиллашиб боради деб айтиш мумкин. У ишбилармонлик, зукколик, лаёқат ва зеҳн воситасида ривожланади. Шунга кўра, «Фаолият дунёни ўзлаштиришнинг биринчи шартидир”. Кўриб ўтганимиздек педагогик маҳоратнинг асосий объекти – инсон, унинг ақл – идроки, иродаси, ишончи, тафаккури, шууридир. Булар юксак даражада бўлиши, илмга, уни эгаллаганлик даражасига боғлиқ. Илм эса тинимсиз меҳнат, машаққат ва азоб – уқубатлар орқали қўлга киритилади. Шунга кўра маҳорат ҳам меҳнатни, ўз малакаси устида муттасил ишлаш орқали қўлга киритилади. Шундай экан, «Педагогик маҳорат» фанининг педагогик – психологик таълим тизимида мавқеи баланд. Зеро, педагогик маҳоратсиз таълим – тарбия, яъни педагогик жараён муваффақиятини таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун педагогик маҳоратни эгаллаш, ҳар бир талаба, ўқитувчи, тарбиячи учун шарт.
Ўқитувчилик касбидаги педагогик фаолиятнинг хусусиятлари, қирраларини тадқиқ қилган А.Н. Шербаков, Н.В.Кузмина, В.А. Сластёнинлар “Педагогик фаолият қирралари”ни қуйидагича белгилайдилар:
Педагогик фаолият қирралари.


  1. Download 100,72 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish