Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


Назорат ва мухокама учун саволлар



Download 0,65 Mb.
bet15/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Назорат ва мухокама учун саволлар:

  1. Агрокластер тушунчаси?

  2. Агрокластерларни белгиловчи меъёрий хуқуқий хужжатлар?

  3. Агрокластерлар ва уларнинг фаолияти қандай ташкил этилади?

  4. Агрокластерлар бошлити қандай хуқуқларга эга?

  5. Агрокластерлар фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари нималардан иборат?


5-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕС ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Режа:

  1. Агробизнес фаолиятининг ҳуқуқий асослари.

  2. "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари myғpucuдa”ru қонуннинг мазмун-моҳияти.

  3. "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-кувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубДан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги фармони.

  4. Оилавий тадбиркорлик тўғрисида ” ги қонуннинг моҳияти.

  5. "Қишлок ва сув хўжалиги Давлат бошқаруви тизимини тубДан такомиллаштириш чора-таДбирлари тўғрисида”, "Фермер, Деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги каби меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни қабул қилиниши тўғрисида.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ru қонуннинг асосий вазифалари фукароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хукуклари ва қонуний манфаатларини химоя қилишдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун хужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга каратилган ташаббускор фаолият.
Давлат хокимияти ва бошқарув органлари (қонун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиши қонун хужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат курсатиш соҳасдаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ун киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
қуйидаги тармоқлардаги:
енгил ва Озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғOчсозлик, мебель саноати ҳамда курилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёкилҒи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш ва кайта ишлаш, курилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат курсатиш, транспорт, алока, хизмат курсатиш соҳалари (суҒурта компанияларидан ташкари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун хужжатларида белгиланган тартибда аникланади. Бунда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам хисобга олинади.
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот хажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.
Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун хужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳукуклар Юқорида санаб утилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солик, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳукуклар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳакида хабарнома такдим этган ҳолда килинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани такдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.
Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган такдирда, ошириб юборишга йул қуйидаги давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу коида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оширилганда. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лиқейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг укишни тугаллаган кунидан бошлаб уч йилдан ортик вақт ўтмаган такдирда йул қўйилади;
кичик корхона ўз уйида ишлаётган фукаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз оширилганда.
Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган такдирда, ошириб юборишга йул қуйидаги давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу коида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лиқейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оширилганда. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лиқейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг укишни тугаллаган кунидан бошлаб уч йилдан ортик вакт утмаган такдирда йул куйилади;
кичик корхона ўз уйида ишлаётган фукаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз оширилганда.
ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чикиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустакил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализақия қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ва (ёки) ижарага олиш, шу жумладан лизинг йули билан;
белгиланган тартибда ташки иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳукукларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд оркали талаб қилишга ҳакли.
Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида таркатилган булса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд булса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чакириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўзининг ишчанлик обрусига путур етказадиган маълумотлар таркатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг таркатилиши окибатида етказилган зарарнинг ўрни копланишини ва маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум эмаслиги, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслиги ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини мухофаза қилиш чораларини кураётганлиги туфайли хакикий ёки потенқиал тижорат кийматига эга бўлган холларда химоя килинади.
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан химоя қилиш хукуки бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат руйхатидан ўтказиш, гувохнома олиш ва хоказодан) катъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни химоя қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири була олмайдиган маълумотларга (давлат руйхатидан утказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган хукуклар ҳамда мол-мулк хусусида тўзилган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика хисоботи тарикасида такдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқа маълумотларга) нисбатан татбик этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқалган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик окибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини коплаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустакил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг хукукларидан катъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш,
инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай мухит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини химоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустахкамлаш соҳасда кенг қўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, солик тизими тубдан ислоҳ килинди, рухсат берувчи хужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий- хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор килинди.
2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 16,4 трлн сум хажмда кредитлар ажратилди, иқтисодиётиётда инвестицияларни ўзлаштириш хажмлари 1,3 бараварга, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга усди.
Шу билан бирга, таҳлил Ҳозирги вактда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгрок ва фаол жалб этишга тускинлик килувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулокот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир канча салбий омиллар сакланаётганлигини кўрсатади. Хусусан:
биринчидан, тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмас, бу эса юзага келаётган масалаларни тулик камраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаяпти, тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ҳал этишга юзаки муносабатда бўлиш холатлари мавжуд;
иккинчидан, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга оширилмаслиги аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва ишбилармонлик мухитини яхшилаш масалаларини сифатли ҳал қилиш имконини бермаяпти;
учинчидан, тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиқия мухитини шакллантиришга тускинлик килувчи муҳим муаммоларни аниклаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас;
тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари рахбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулокот қилишга, шунингдек уларнинг қонуний талабларини аниклаш ва тезкорлик билан ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор берилмаяпти;
бешинчидан, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда, айникса жойларда бюрократик тусиклар ва ғовлар учраб турибди, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва урта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вактида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-кизларни жалб қилиш, барқарор янги иш уринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-кувватланмаяпти.
Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очик ва тўғридан- тўғри мулокотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали руёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини устириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳўзуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳукуклари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солик кўмитаси, Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини (кейинги ўринларда — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

  2. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференқалока воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш;
тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳукуклари ва қонуний манфаатларига риоя килинишини таъминлаш;
тадбиркорликни ривожлантиришга тускинлик килаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тусикларни бартараф этиш;
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тускинлик килаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали фаолият курсатишини таъминлаш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўзилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

  2. Куиидагидар:

қоракалпоҒистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тўзилмаси 2-иловага мувофиқ;
туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тўзилмаси 3- иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиклансин.

  1. Шундай тартиб урнатилсинки, унга мувофиқ:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан чет эллик инвесторларни қабул қилиш уокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кумаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солик инспекқияси, курилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг уудудий органлари вакиллари иштирокида тасдикланган жадвал бўйича ҳар куни амалга оширилади;
мурожаатда курсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида каноатлантириш имконияти булмаса, улар Коракалпотистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига юборилади;
республика даражасида уал этилиши керак бўлган тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти уўзуридаги Тадбиркорлик субъектларининг уукуклари ва қонуний манфаатларини уимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раубарлари ва бошқа ваколатли органлар иштирокида кўриб чиқиш учун Котибиятга юборилади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мурожаатлари ваколатли органлар томонидан уал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан чет эллик инвесторларни доимий асосда шахсан қабул килади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб этиладиган тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари Котибият томонидан унга кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун киритилади;
тадбиркорларнинг мурожаатларида курсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаган такдирда, Котибият томонидан қонун уужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилади;
Котибият Ўзбекистон Республикаси Президенти уўзуридаги Тадбиркорлик субъектларининг уукуклари ва қонуний манфаатларини уимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга тускинлик килаётган сабаблар ва шароитларни уудудлар ва соуалар кесимида доимий равишда таулил килади ва тизимлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ишбилармонлик мууитини яхшилаш бўйича ҳар чоракда аник таклифлар киритади.

  1. Белгилансинки:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат килувчи ва уукукни мууофаза килувчи тўзилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чикилади;
қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят килинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз топшириш такикланади;
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ўз фаолиятини ҳоракалпоҒистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаури, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кумаклашиш марказлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уўзуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг уудудий марказлари билан якин уамкорликда амалга оширади;
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари уудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда — секторлар), давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниклайдилар ва уларнинг уал этилишини таъминлайдилар;
Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раубарларининг тадбиркорлар ууқуқлари ва Қонунй манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли ҳалқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритадилар, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар рахбарларининг хисоботлари эшитилади.

  1. Қуйидаги уисобот тизими амалиётга жорий этилсин, унга мувофиқ:

  1. туманлар ва шаҳарлардаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳар ойнинг 5 санасигача Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги уисоботни уамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тусқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборотни киритадилар;

Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари раубарлари ҳар ойнинг 7 санасигача Котибиятга амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йетма-таулилий ахборотни уамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тусқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни киритадилар;
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти натижалари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг раислигида алоуида йэтилишларда, шу жумладан, видеоконференқалоқа орқали кўриб чиқилади;

  1. Котибият Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг қурилиши жараёни уақида ҳар уафтада ахборот киритади;

  2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Президентини:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар уамда уларнинг ууқуқлари ва Қонунй манфаатларини уимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик мууитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича курилаётган чора-тадбирлар уақида;
қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни раҒбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар тўғрисида хабардор қилади.

  1. қуйидагиларга:

адлия вазири Р. Давлетовга — Давлат хизматлари агентлиги булинмаларининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро уамкорлиги, қонун уужжатларидаги бушлиқлар ва камчиликларни уал этиш бўйича норматив-ууқуқий уужжатлар лойиуаларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари таъминланиши бўйича чоралар қурилиши учун;
Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамовга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан тадбиркорларнинг қабул қилинишини ташкил этишда ёрдам бериш, уудудлар ва бошқарув органлари кесимида тадбиркорликни ривожлантиришга тусқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, қонун уужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти уўзуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ууқуқлари ва Қонунй манфаатларини уимоя қилиш бўйича вакил Д. Қосимовга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар қурилиши уамда уларнинг ууқуқлари ва Қонунй манфаатлари бўзилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларининг жавобгарликка тортилиши учун;
инвестициялар ва ташки савдо вазири С. Умурзоковга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боглик муаммоларни ҳал этишда, шунингдек ташки савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг ташки бозорларга киришига кумаклашиш учун;
Ҳисоб палатаси раисига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган тадбиркорлар мурожаатларининг ваколатли органлар томонидан ўз вактида кўриб чиқилишини назорат қилиш, уларнинг мурожаатлари бўйича курилаётган чора-тадбирлар сифати ва Вазирлар Махкамасига айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилиши учун;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари рахбарларига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро ҳамкорлик килиниши, тадбиркорлар муаммоларининг холисона ва адолатли ҳал этилиши, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан, «business.gov.uz» ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда хабар берилиши учун шахсий масъулият юклансин.

  1. Белгилаб куйилсинки:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг штат бирлиги тегишли қоракалпоҒистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахри хокимликлари аппаратларининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиётиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солик кўмитаси ва Адлия вазирлиги хўзуридаги Давлат хизматлари агентлиги худудий булинмаларининг штат бирликларини 5-иловага мувофиқ кискартириш хисобига шакллантирилади;
қоракалпоҒистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари ва улар меҳнатига хак тулаш фонди таркиби 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ белгиланади;
қоракалпоҒистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва кушимча хак, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сакланиб колади;
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод килинадилар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини тегишли давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштириш юзасидан бир хафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун таклифлар киритсин.

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва реализақия қилиш учун ихтиёрий асосда, иштирокчиларнинг улушли ёки умумий мол- мулк, шунингдек иштирокчилардан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона фаолиятни факат юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади.
Ушбу корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун хужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз булмаслиги керак.
Оила бошлити, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга кобилиятли ёшга тулган бошқа кариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туҒишган ҳамда угай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоҒа ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Бундан ташкари, иштирокчиларнинг муомала лаёкати қонунга мувофиқ тартибда чекланган булмаслиги керак. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун хужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиши такикланган бошқа шахслар оилавий корхона иш бўлиши мумкин эмас.
Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вактнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси була олмайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблағлари, кимматли коғозлар, бошқа мол- мулк, жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий хукуклар ёки ўзга шахсга утказиладиган бошқа хукуклар хисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас. Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг устав фондига корхона таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда ўзлари киритадиган мол-мулкни мустакил равишда белгилайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди корхонани давлат руйхатидан ўтказиш учун хужжатлар такдим этиладиган санадаги қонун хужжатларида белгиланган энг кам иш хакининг ун баравари микдоридан кам булмаслиги керак.
Оилавий корхонанинг мол-мулки оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг устав фондига киритиладиган мол-мулкдан, карз маблағлари ва кредитлар хисобига олинган мол-мулкдан, товарларни реализақия қилишдан, ишлар бажаришдан, хизматлар курсатишдан олинган ва оилавий корхонани ривожлантиришга йўналтирилган даромадлардан, шунингдек бу даромадлар хисобига олинган мол-мулкдан, қонун хужжатларида такикланмаган бошқа маблаҒлардан таркиб топади.
Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини факат махсус рухсатнома (лиқензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
Оилавий корхона акқиз солети туланадиган махсулотни ишлаб чиқаришни ва ер каъридан фойдаланганлик учун солик солинадиган фойдали казилмалар кавлаб олишни, шунингдек юридик шахслар учун катъий белгиланган солик ёки ягона ер солети тулаш назарда тутилган фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Оилавий корхона фаолиятида заҳарли, радиоактив моддалар ва материаллардан, юкори босимли асбоб-ускуналардан ҳамда инсон ва атроф-мухит учун катта хавф туҒдирадиган бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланишга йул куйилмайди. Оилавий корхона фойдаланиши мумкин бўлмаган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг руйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдикланган.
Шунингдек, оилавий корхона томонидан саноат тусидаги фаолиятни кўп квартирали уйнинг турар жойларида амалга оширишга йул куйилмайди.
қонуннинг 22-моддасига биноан оилавий корхона:

  • иштирокчилар ва ёлланма ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини, ижтимоий мухофаза чораларини таъминлаши шарт ҳамда уларнинг ҳаётига ёки соҒлиҒига етказилган зарар учун жавобгар булади;

  • иштирокчилар ва ёлланма ходимлари учун қонун хужжатларида белгиланганига нисбатан имтиёзлирок меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни мустакил равишда белгилашга ҳақли.

  • иштирокчилар ва ёлланма ходимларнинг ишлаган вакти давлат ижтимоий cyҒypmacu бўйича бадаллар туланганлигини тасдикловчи хужжатлар ва қонун хужжатларидабелгиланган тартибда юритиладиган меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида меҳнат стажига кушилади;

  • иштирокчилари ва ёлланма ходимлари ҳаётига ёки соҒлиҒига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарнинг ўрнини коплаш бўйича ўз фукаролик жавобгарлигини иш берувчи сифатида қонун хужжатларида белгиланган шартлар ва тартиб асосида суғурталаши шарт.

Давлат оилавий корхонанинг хукукларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари химоя килинишини кафолатлайди.
Давлат органлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда:
фойдаланилмаётган яшаш учун мулжалланмаган жойлар уларда товарлар ишлаб чиқаришни (ишлар бажаришни, хизматлар курсатишни) ташкил этиш учун оилавий корхонага ижарага берилишини;
ишлаб чиқариш майдонлари куриш учун оилавий корхонага ер ажратилишини;
оилавий корхона ишлаб чиқариш объектларининг мухандислик-коммуникақия тармоқларига уланишини;
оилавий корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсулотни реализақия қилиш учун махсус жойлар берилишини таъминлайди.
Оилавий корхонанинг мол-мулки нақионализақия, мусодара ва реквизиқия килинмайди, қонунда назарда тутилган холлар бундан мустасно.
Оилавий корхона қонун хужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин ҳамда битимлар тўзишда эркиндир. Технологияларни, ишлаб чиқариладиган махсулотнинг ассортиментини танлашда, махсулот нархини ҳамда уни реализақия қилиш йўналишларини белгилашда давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йул куйилмайди.
Оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.Янги ташкил этилган оилавий корхонанинг молия- хўжалик фаолияти у давлат руйхатидан утказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан утказилмайди, бундан бюджет маблаҒларидан ва марказлаштирилган маблаҒлардан ҳамда ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар мустасно.
Оилавий корхона турар жойдан унда истикомат килган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун фойдаланган такдирда, коммунал инфратўзилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализақия, газ таъминоти ва иссиклик таъминоти) хакини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тулайди.
Коммунал хизмат курсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур коммуникақия тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга оширилаётган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish