3-мавзу. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш
Маъруза режаси:
3.1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этишнинг мақсади ва мохияти.
3.2.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини ташкил
этиш» фанини ўрганиш услублари.
3.3.Ўзбекистон Республикасининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари тўғрисида Қонуни тахрири (янги таҳрири)
Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Маъмурий - буйруқбозлик ва марказлашган бюрократик тизим Советлар назоратидан чиққан ижроия хокимияти деб аталади.
Демократия ривожланган фуқаролик жамиятларида хокимиятнинг бўлиниш тамойилига асосланган хуқукий давлат қуришга ўтилган. Хокимият нисбатан мустакиллик асосида қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлинади.
Ўзбекистон Республикасининг пировард мақсади бозор иқтисодиётига асосланган, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган, ҳуқуқий, демократик давлатни ва фуқаролик жамиятни барпо этишдир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятлари- дан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одат лар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий, аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
3.1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этишнинг мақсади ва мохияти
Ўзбекистан Республикасидаги олий ўкув юртларининг ўкув дастур- лари бўйича «Давлат хокимиятининг вакиллик ва фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини ташкил этиш фанини ўқитиш мўлжалланган.
Ўзбекистон мустакилликка эришмасдан олдин мазкур фан «Совет
қурилиши» деб аталар эди. Советлар ишловчи корхоналар сифатида конун кабул килиш, бошкариш ва назорат бирлигини таъминлаши лозим эди. Бундан савол келиб чикиши табиий: сайлаб қўйиладиган вакиллик органи кандай килиб ҳам қонун қабул килиши, хам уни ижро этиши мумкин? Бу икки йўналишдаги ваколатларни амалга ошириш учун мутахассислар, профессионал аппарат керак. Қискаси, қонун кабул қилиш фаолиятини ижроия хокимияти билан қўшиб олиб бориш мумкин эмаслигини бизга якин тарихимиз исботлади. Конун чикарувчи хокимият расман Олий Советларда мужассамлашган бўлса хам, ижроия хокимияти конун чикарувчи органларга ўз эркини ўтказар ва советлар томонидан назорат килиниши хакида гап хам бўлиши мумкин эмас эди. Советлар назоратидан чиққан ижроия хокимияти кейинчалик маъмурий - буйруқбозлик ва марказлашган бюрократик тизим деб атала бошланди. Хуллас, Советлар ишловчи корпорациялар деган назариянинг заминида хам тажрибада хам ўзини окламаган экан, вакиллик органларининг такдири нима бўлади, деган савол туғилади. Бу масала, айникса, Ўзбекистон мустакилликка эришгандан сўнг долзарб муаммога айланди.
Демократия ривожланган фуқаролик жамиятларида хокимиятнинг бўлиниш тамойилига асосланган хуқукий давлат қуришга ўтилган. Хокимият нисбатан мустакиллик асосида қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлинади.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганидан кейин ўз олдига
Ўзбекистон Республикаси хукукий, демократик давлатни ва фукаролик жамиятни қуришни максад килиб кўйилди. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясида Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти- нинг тизими хокимиятнинг қонун чикарувчи, этувчи ва суд хокимиятига бўлиниш принципига асосланади, деб белгиланди. Республикадаги вакиллик органларининг тизими ана шу учта хокимиятдан бирига кўшилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясига мувофик вакиллик органларининг энг юқори босқичи - Олий Мажлис қонун чиқарувчи хокимиятни амалга оширади.
Республикада хокимиятнинг бўлиниш принцшшни изчил
амалга ошира бориб, давлат хркимияти тизимида чукур ислохотлар килинди. Ўзбекистон Республикасининг мустакилликка эришиши ва демократик хуқукий давлат барпо этиш жараёнидаги энг мухим вазифалардан бири бозор муносабатларига асосланган иктисодиётни барпо этиш бўлса, иккинчи мухим вазифа реепубликада давлат хокимиятининг вакиллик ва фукароларнинг ўзини-ўзи бошқарига органларининг янги мустакиллик шароитларига мос келадиган тизимини яратиш эди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов нинг янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг деган кўрсатмаларига амал килиб, вакиллик органларининг вилоят, туман ва шахар бўлимнлари сақлаб қолинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофик вилоятлар, туманлар ва шахарларда (туманга буйсунадиган шахдрлардан, шунингдек, шахар таркибига кирувчи туманлардан ташкари) хокимлар бошчилик киладиган халк депутатлари Кенгашлари хокимиятнинг вакиллик органларидир. Ресепубликада миллий давлатчилик анъаналарини тиклашни кўзда тутиб, хокимлик институти киритилди. Хокимлар конунга мувофик хам махаллий вакиллик органларига, хам ижроия хокимиятига рахбарлик киладилар. Хоким тегишли худудга олий мансабдор шахс хисобланади.
Ўзбекистон Республикасидаги давлат хокимияти вакиллик органлари нинг куйи боскичлари овул, кишлок, шахарча, туманга бўйсунувчи шахар ва шахарлардаги туманларда халк депутатлари советлари тугатилиб, уларнинг ўрнига ўзини ўзи бошқариш органлари жорий этилди. Фукаролик жамияги қуришнинг маъноси давлатчилик ривожлана борган сари бошкарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халкка тошириш, яъни ўзини ўзи бошқариш органларини янада ривожлантиришдир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов
ўзининг «Ўзбекистоннинг сиёсий - ижтимоий ва иктисодий истикболи нинг асосий тамойиллари» асарида ёзади: «Бошкарув вазифаларининг асосий кисмини марказдан вилоятларга, вилоятлардан шахар ва туманлардаги давлат хркимияти ва бошкарув идораларига ўгишини таъминлаш даркор. Шу тарика бу боскич аста-секин ўзини ўзи бошкариш жамоатчилик ташкилотларига хам етиб боради»1.
Ўзбекистон Республикасидаги давлат хокимиятининг вакиллик органлари тизимида ўтказилган ислохотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президента И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон иктисодий ислохатларни чукурлашгириш йўлида» асарида бир оғиз cÿз билан шундай белгиланади: «Инсонга хизмат қилмаган бирорта давлат тизими мавжуд бўлишга ҳақли эмас».
Баркарор бозор иктисодиёти, очик сиёсатга асосланган кучли демократии, хукукии давлат ва фукаролик жамияти барпо этиш провард максад бўлиб қолиши керак. Aнa шу максадни амалга оширишда давлат хркимиятининг вакиллик ва фукароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари алохида ўрин эгаллайдилар.
Ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини ташкил этиш фанининг мазмуни нимадан иборат? Бу фан Ўзбекистон Республикасида давлат хокимиятининг вакиллик органлари - халк депутатлари Кенгашлари ва фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларишшг вужудга келиши ва ривожланишини, ўзини ўзи бошқариш органлар фаолиятини ташкил этишни ўрганади.
Давлат хокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошкариш
органлари фаолиятини ташкил этиш фанининг мазмуни қуйидагиларни ўзида ифодалайди:
1. Халк депутатлари Кенгашларининг тизими – уларни ташкил этиш принциплари, Кенгашларининг турлари, уларнинг ўзаро ва бопща давлат органлари билан хдмда жамоат бирлашмалари билан муносабати.
2. Кенгашларнинг функциялари, яъни улар фаолиятининг асосий йўналишлари, уларнинг давлат, хўжалик ва ижтимоий - маданий қурилишга рахбарлиги.
3. Халк депутатлари Кенгапшарининг ички ташкилий тузилиши, ижроия органларининг тузилиши ва ички ташкилий қисмларининг узаро муносабати.
4. Халк депутатлари Кенгапшарининг фаолиятини уюштириш, яъни улар фаолиятининг ташкилий услуб ва шакллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |