Амалий машғулот Безли эпителий тузилиши. Ташқи ва ички секреция безларининг тузилиши



Download 14,46 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi14,46 Kb.
#52602
Bog'liq
2-амалий машғулот


Амалий машғулот 2. Безли эпителий тузилиши. Ташқи ва ички
секреция безларининг тузилиши


Ўқув машғлулотининг мақсади: Без эпителийнинг тузилишини, жойлашишини, ундан препарат тайёрлаш усулини ўрганиш
Ўқув фаолияти натижалари (талаба): Без эпителийнинг тузилишини изоҳлайди улар ҳақида тушунчага эга бўлади.
Керакли жиҳозлар: Мавзуга доир таблицалар, микроскоп, доимий препаратлар

Ишнинг тартиби: Без ҳужайралари ўзида маҳсулот, яъни секрет чиқариш хусусияти билан бошқа ҳужайралардан фарқ қилади. Секресия ҳақида лексияларда етарли маълумотлар берилиши туфайли, бу ерда тўхталиб ўтирмаймиз. Препарат асосан, базал мембранада жойлашган без ҳужайраларидан ташкил топган. Ҳужайралар бир қатор жойлашган кубсимон ёки силиндрсимон шаклда бўлиб, ситоплазмаси пушти, ядроси тўқ бинафша рангга бўялган. Препарат катта объектив орқали кўрилганида без ҳужайралари сиоплазмасида майда пушти ранг секрет томчилари кўринади. Секрет кўпроқ хужайранинг апикал қисмига йиғилади. Ҳужайраларнинг чиқарув каналчалари томонига қараган апикал юзасида бўйи ҳар хил бўлиб, бўртиб турганича секретга тўла пуфакчаларни кўрамиз.
Айримлари ҳужайрадан ажралиб каналчалар бўшлиғида етилади ва ёрилиб секрети ташқарига чиқади. Ҳужайранинг пуфакча узилиб чиққан қисми сал ботиқ бўлиб турса-да, кейинроқ бориб текисланиб кетади. Яъни физиологик регенерасия просесси содир бўлади. Шундан сўнг мазкур ҳужайраларнинг секрет ишлаб чиқариш хусусияти қайта тикланади. Препаратда без ҳужайраларининг хар хил секрет ишлаб чиқариш стадияларини кўриш мумкин. Без ҳужайраларининг ораларида бириктирувчи тўқима бўлиб унда қон томир ва чиқарув каналчалари учрайди. Экзокрин безлар жойлашиши ва тузилишига кўра: бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали боиади.
Бир ҳужайрали (эндоепителиал) безлар. Буларга ичак, бурун, кекирдак ва бронхларнинг шиллиқ пардаси ҳужайралари оралигидаги қадаҳсимон ҳужайралар киради. қадаҳсимон ҳужайраларнинг апикал қисмида шиллиқ секрет тўпланади. Ядро эса ҳужайранинг базал қисмида жойлашади.
Кўп ҳужайрали экзоепителиал безлар оддий ва мураккаб хилларга боиинади. Оддий безларда секрет олиб чиқувчи най тармоқланмаган битта найдан иборат бойиб, унинг охирида секретор қисми жойлашади. Бунга ме’да туби бези ва бачадон бези киради. Ме’данинг пилорик безини оддий найсимон тармоқланган безга киритамиз. Безлар эпителий ҳужайраларидан тузилган боииб, атрофини бириктирувчи тўқима ва қон томирлар ўраб туради. Мураккаб безларнинг секрет олиб чиқарувчи найлари тармоқланган боииб, найчаларнинг охирги без пуфакчаларини ҳосил қилиб тугайди. Найлар ва безнинг охирги қисми эпителий ҳужайралардан ташкил топгандир. Барча ҳужайралар базал мембрана уцида ётади. Базал мембрана билан эпителий ҳужайралари орасида миоепителиал ҳужайралар жойлашади.
Секретнинг таркибига қараб оқсилли, шиллиқ ва аралаш секрет ишловчи турларга бойинади.
Без ҳужайраларида ишланган моддалар — гормонлар бевосита қонга ва лимфага сўрилиб ўтиб, орган ва тўқималарнинг ўсишини, такомиллашиш жараёнларини, модда алмашинувини бошқариш вазифаларини бажаради.
Секрет қай йўл билан чиқишига қараб безлар мерокрин, апокрин ва голокрин типдаги безларга боиинади.
Мерокрин типдаги безлар. Бу типдаги без ҳужайраларининг цитоплазмаси секрет ишлаб чиқаришда ҳеч қандай ўзгаришга учрамайди. Буларга: сўлак безлари, меъда ости бези ва бошқалар киради.
Апокрин типдаги безлар. Бу без ҳужайралари секрет ишлаб чиқариш жараёнида унинг бир қисми (апикал қисми) эриб секретга айланиб кетиши билан ифодаланади. Бунга сут безлари киради.
Голокрин типидаги безлар. Бу безларнинг ҳужайралари емирилиб, секретга айланади. Нобуд бўлган ҳужайралар ўрни без охирги бўлимининг базал мембранасида жойлашган камбиал (ёш) ҳужайраларнинг кўпайиши ҳисобига тўлдириб борилади. Ёғ безлари шу типдаги безларга мисол бўла олади.


Мустақил иш учун вазифа
1. Без ҳужайраларининг тузилишини ўрганиш.
2. Секрет ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш.
3. Безларнинг классификатсиясини ўрганиш.
4. Амалий машғулот юзасидан расмларни чизиш
Download 14,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish