Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси



Download 0,65 Mb.
bet18/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Биринчи йўналиш - ишлаб чиқариш жараёнлари ва тадбиркорлик таркибларини бошқариш. Тадбиркорлик фаолиятининг ушбу йўналиши менежмент тамойилларининг тури сифатида мустақил ривожланади. Тадбиркор менежментнинг асосий тамойилларини яхши ўзлаштирган бўлиши ва замонавий менежер булмоҒи лозим.
Ишлаб чиқаришни бошқариш ҳеч қачон тадбиркорнинг бошқа йўналишларидан ажратилган ҳолда олиб борилиши мумкин эмас: у ишлаб чиқаришни фақат истеъмолчилар учун ташкил қилади. Шунинг учун ҳам тадбиркор фаолиятининг иккинчи йўналиши бозорни ҳар томонлама ўрганишдир. Бозорда булаётган жараёнларни таҳлил қилмасдан туриб тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш мумкин эмас.
Шериклар билан буладиган алоқаларни яхши йулга қуйиш тадбиркорлик фаолиятининг учинчи йўналишидир. Бунда тадбиркорликни янада ривожлантириш йулида шериклик муносабатларини янги босқичга кутариш ва эски муносабатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида зикр этилган илмий асослар, тамойиллар Ўзбекистонда тадбиркорлик, унинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан боҒлиқ бўлган жараёнларни тизимли таҳлил қилиш, башоратлаш ҳамда қарор қабул қилишга асос булади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Тадбиркорлик мухитига таъриф беринг.

  2. Тадбиркорлик мухитига қандай омиллар таъсир этади?

  3. Тадбиркорлик фаолиятидаги ташқи омиллар?

  4. Тадбиркорлик фаолиятидаги ички омиллар?

  5. Тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омиллаларнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

7-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИКНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚУЛЛАБ-
КУВВАТЛАШ

Режа:

  1. Тадбиркорликни давлат томонидан қуллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.

  2. К,ишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қуллаб-қувватланадиган фаолият турлари ва раҒбатлантириш усуллари.

  3. К,ишлоқ хўжалигида тадбиркорликни давлат томонидан қуллаш-қувватлаш чора- тадбирлари ва уни амалга ошириш.

  4. Тадбиркорни қуллаб қувватлаш ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали агробизнесни ташкил этишни ривожлантириш.

Юртимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини химоя қилишнинг хуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустахкамлаш, уларни давлат томонидан қуллаб- қувватлашнинг янги воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, шу асосда янги иш уринларини ташкил этишни раҒбатлантириш ва республика банк-молия тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 17 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қуллаб- қувватлаш давлат жамҒармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Хдракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда хусусий мулк манфаатларини ишончли химоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай имкониятлар яратиш, давлатнинг иқтисодиётиётдаги иштирокини кискартириш борасида аник чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Юқоридаги қарорга асосан ташкил этилган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-кувватлаш давлат жамҒармаси (кейинги уринда жамҒарма) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кумак бериш мақсадида қатор вазифаларни амалга ошириб келмокда.
Ушбу жамҒарма ташкил этилгунга кадар тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан жойларда тадбиркорларнинг муаммолари урганилди. Жойлардаги учрашувлар давомида уларнинг таклифлари олинди, тусикларни бартараф этиш усуллари устида бош котирилди. Натижада хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг янги механизмлари ишлаб чикилди.
Хусусан, тадбиркорлар томонидан банклардан кредит олиш пайтида гаров таъминоти етишмаслиги, тижорат банкларидаги кредитлар фоизи юкорилиги муаммо сифатида таъкидланди.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида махсус жамҒарма ташкил этиш зарурати туҒилди. Бугунги кунда ушбу тизим фаолияти амалиётга жорий этилиб, тадбиркорларга кафиллик ва компенсақиялар такдим этиб келинмокда.
Албатта, юртимизда тадбиркорлик ривожланса, бундан аввало давлат ва жамият фойда куради. Чунки ҳар бир тадбиркор фаолиятининг негизида янги иш уринлари яратиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кўпрок фойда олиш масалалари ётади. Бу эса жамиятда ишсизлик муаммосини бартараф этиш, сифатли маусулот турларини кўпайтиришга хизмат килади уамда солик тушумлари ошишини таъминлайди.
ЖамҒарма тижорат банклари томонидан берилаётган кредит суммасининг 50 фоизигача (лекин 2,0 млрд. сумдан кўп бўлмаган микдорда) кафилликлар ажратмокда.
Шунингдек, жамҒарма томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли ҳаражатларни коплаш учун компенсақия бериш шаклида молиявий ёрдам курсатилиши кўзда тутилган.
Компенсақиялар қуйидаги йўналишдаги лойиуалар бўйича такдим этилади:

  • қишлоқ хўжалиги соуасида, биринчи навбатда, энергия тежамкорлиги юкори бўлган замонавий иссикхоналар куриш, чорвачилик, паррандачилик, баликчилик, куёнчилик, асаларичилик, ўзумчилик ва боҒдорчиликни, жумладан, интенсив боҒларни ривожлантириш;

  • қишлоқ хўжалиги маусулотларини, жумладан, интенсив боҒларда етиштирилган маусулотларни кайта ишлаш соуасида - ушбу маусулотларни саклаш бўйича инфратўзилма ва уларни ташиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш;

  • пилла етиштириш, уни кайта ишлаш, тутзорлар ташкил қилиш;

  • кўп каватли уйлар атрофидаги умумий фойдаланишга мулжалланган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш;

  • жамҒарманинг бошқариш бўйича Кенгаши белгилайдиган тадбиркорлик фаолиятининг бошқа йўналишлари учун.

Компенсақия - бу давлат томонидан тадбиркорларни қўллаб-кувватлаш учун беҒараз ёрдам. Нафакат Марказий Осиё давлатларида, уатто Мустакил давлатлар уамдустлигида уам давлат томонидан курсатиладиган бундай куринишдаги молиявий ёрдам мавжуд эмас.
Компенсақия маблағларининг асосий манбаи давлат бюджети маблаҒлари эканлигини инобатга олсак, бу тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланувчилар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-кувватланаётганлигига яккол мисолдир.
ЖамҒарманинг ишончли ресурс базасини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-кувватлашнинг ягона механизмини яратиш мақсадида давлат томонидан 50 миллион А1ҳШ доллари ва карийб 250 миллиард сум микдоридаги маблаҒлар ажратилди. Шунингдек, қарорда ҳар йили жамҒармага давлат бюджети уисобидан уамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик соф даромадининг бир қисми утказиб борилиши белгиланган.
Бундан ташқари, ҳалқаро молия муассасалари, хорижий хукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг жалб этиладиган грантлари ЖамҒарма ресурсларининг қушимча манбалари сифатида белгиланган.
Қабул қилинган ушбу қарор республика банк-молия тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий химоя қилиш ва кафолатларини таъминлаш, уларни давлат томонидан қуллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, бизнес субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиши имкониятларини кенгайтириш ва шу асосда янги иш уринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли хаёт даражасини оширишга хизмат қилади.
Айни пайтда жамҒарма томонидан тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ҳаражатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсақия бериш амалиёти жорий этилган:

  • миллий валютада, қиймати 8 миллиард сумдан кўп бўлмаган, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида - 5 фоизли пункт миқдорида;

  • миллий валютада, қиймати 8 миллиард сумдан кўп бўлмаган миқдорда, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 17 март ПК-2844-сон қарорига 2-иловада курсатилган туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун - 8 фоизли пункт миқдорида;

  • миллий валютада, қиймати 8 миллиард сумдан кўп бўлмаган миқдорда - ёш тадбиркорлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияси билан жамҒариб бориладиган пенсия тизими маблаҒлари хисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича - банклар ҳаражатларини қоплаш учун 3 фоизли пункт миқдорида;

  • хорижий валютада, қиймати эквивалентда 8 миллиард сумдан кўп бўлмаган миқдорда - тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

  • хорижий валютада - 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боҒлар яратиш ва совуткичлар қуриш учун ҳалқаро молия муассасалари кредит линиялари хисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича - белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.

Хориж тажрибаси
Тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш борасида хорижнинг етакчи давлатлари тажрибасини ўрганиш ҳамда амалиётда жорий этиш ўзининг ижобий самарасини беради.
Бу борада ўрганиш натижалари шуни курсатмоқдаки, жахоннинг кўплаб давлатларида кичик бизнес субъектлари учун кредит олишда гаров таъминотининг етишмаслиги ёки мавжуд эмаслиги асосий тусиқлардан биридир.
Жахоннинг аксарият давлатларида аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ҳамда кичик бизнес ривожланишини жадаллаштириш мақсадида уларни қуллаб- қувватловчи кафолатланган механизмлар амалиётга жорий этилган. Уларнинг асосий вазифаси кичик бизнес субъектлари томонидан олинадиган кредитлар бўйича зарурий таъминотни тақдим этиш ҳисобланади.
Мазкур тизим дунёнинг 100дан ортиқ давлатларида, шу жумладан, Корея Республикасида, Япония, Хитой, АқШ ва Европа Иттифоқи давлатларида ташкил этилган бўлиб, муваффақиятли фаолият юритмоқда. Кредит таъминотига кафилликларни тақдим этишдан ташқари, ушбу кафолат жамҒармалари консультатив ёрдам, бизнес бошқарувида амалий кумак бериш ва молиялаштириш билан боҒлиқ муаммолар ечимини топиш каби хизматларни кўрсатади.
Айрим давлатларда кафолат жамҒармалари томонидан бериладиган кафилликлар суммаси бир неча миллион долларни ташкил қилади, баъзиларида эса кафиллик суммаси олинадиган кредит суммасининг 50-90 фоизи доирасида булади.
Кафолат жамҒармалари томонидан кафилликлар туловлилик асосида берилиб, туловчи сифатида қоида тариқасида кичик бизнес субъектлари иштирок этади. Кафилликдан фойдаланиш учун тулов суммаси қатъий миқдорда ёки бериладиган кафиллик суммасига нисбатан фоизли тулов сифатида белгиланади.
Масалан, АқШда ушбу тулов миқдори олинаётган кафиллик суммасининг 2,0-3,5 фоизи, Корея Республикасида 0,5-2,0 фоизи, Хитойда эса 0,8-1,2 фоизини ташкил этади. Тулов суммаси кафиллик суммаси ва кафиллик бериладиган муддатга боҒлиқ булади.
Кафолат жамҒармалари томонидан бир қарздорга бериладиган кафилликнинг максимал миқдори Буюк Британияда 175 минг АқШ доллари, Корея Республикасида эса 10 млн. АқШ долларини ташкил этади.
Аксарият давлатларда мазкур кафолат жамҒармалари таъсисчиси сифатида давлат, маҳаллий бошқарув органлари, савдо-саноат палатаси ва банклар иштирок этади.
Юртимизда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қуллаб-қувватлаш давлат жамҒармаси ташкил этилгандан сунг тадбиркорлик субъектларига банклар орқали ресурс маблаҒлари, кафиллик ҳамда компенсақиялар ажратилишининг хуқуқий механизми яратилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида мазкур жамҒарма томонидан 1500га яқин тадбиркорга молиявий ёрдам курсатилди. Жумладан, 492 тадбиркорга кафиллик, 915 тадбиркорга компенсақия ҳамда 49 тадбиркорга ресурс маблаҒлари ажратилди (1-жадвалга қаранг).

ЖамҒарма томонидан 111та чорвачилик, 76та иссиқхона, 30та балиқчилик, 28та паррандачилик ва бошқа кўплаб лойиҳалар молиявий қуллаб-қувватланди. Натижада ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан 10 475 янги иш уринлари яратилиши кутилмоқда (2- жадвалга қаранг).




Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish