Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


-МАВЗУ. АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ



Download 0,65 Mb.
bet14/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

4-МАВЗУ. АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Режа:

  1. Агрокластер тушунчаси ва аҳамияти.

  2. Агрокластерлар фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари.

  3. Агрокластерларни белгиловчи меъёрий хуқуқий хужжатлар.

  4. Агрокластерларни ташкил этиш ва бошқариш.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий-техник базасини яхшилаш, хосилдорликни ошириш, маҳсулотларнинг ички ва жахон бозорида рақобатдошлигини таъминловчи инновақияларни қуллаш мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, тармоқ самарадорлигини ошириш, агросаноат истиқболлари, мева- сабзавотчиликда агрокластерларни ташкил этишда жахон тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Агрокластер - қишлоқ хўжалигининг давлат - илмий-тадқиқот - қайта ишлаш - бизнес каби субъектларнинг ўзаро бозор тамойилларига мос муносабатларини мужассамлаштирган субъект ҳисобланади.
Агрокластерлар уч хусусиятга асосланади, яъни:

  • қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича худудий ихтисослашув ва маҳаллийлаштириш;

  • тармоқнинг хўжалик юритувчи субъектлари уртасидаги ўзаро алоқалар;

  • турли тармоқлар уртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёр махсулот ишлаб чиқарувчи технологик ўзаро алокаларнинг шаклланганлиги.

Агрокластернинг маркази стратегик ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (фермер ва деҳқон хўжаликлари), илмий- тадқиқот муассасалари, турли хизмат курсатувчи инфратўзилма ташкилотлари, маҳсулотларни сотиш, реклама килувчи маркетинг хизматини ўз атрофида бирлаштирган кайта ишловчи корхоналар бўлиши мумкин.
Агрокластер маҳаллий давлат хокимияти ташкилотлари (туман хокимлиги), қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (туман фермерлар кенгаши ва деҳқонлар), кайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги ёки алоҳида ташаббуси бўйича ташкил этилади. Уни ташкил этишнинг муҳим жихатларидан бири иштирокчиларининг биргаликда қишлоқ хўжалиги махсулотларини - ишлаб чиқариш - кайта ишлаш - сотиш - илмий- тадқиқот жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш оркали бир-бирларига ишончларининг юкорилиги ҳисобланади.
Ўзбекистонда агрокластерларни барпо этиш заруриятидан келиб чиккан хориж тажрибасини ўрганиш талаб этилади. Масалан: Жанубий Кореядадаги машхур Сунчанг паста ишлаб чиқариш кластери маҳаллий хокимият томонидан бошқарилади. Ушбу кластер соя, калампир, қўлупнай, олхури кабилардан турли хилдаги махсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Корея хукуматининг қишлоқ худудларида демографик холатни яхшилаш (қишлоқ аҳолиси, асосан, ёшларнинг шаҳарга кетиб колишини камайтириш), тарихий анъаналар асосида ишлаб чиқаришни қўллаб-кувватлаш, қишлоқка саноат ва агротуризмни олиб кириш дастурлари асосида ташкил этилган.
Агрокластерда ишлаб чиқариш 9780 гектар экин майдонли, 5292 та фермер хўжалигида ишловчи 12331 нафар киши томонидан амалга оширилмокда. Шунингдек, илмий-тадқиқотнинг кластерда ута муҳимлиги бу ерда ўз аксини курсатмокда. Жами 30 минг аҳолиси бўлган ушбу худуднинг хозирда йиллик экспорти 1 млн АКШ долларини ташкил этмокда. Агротуризм ва мехмонхона сервисини ривожлантириш хисобига 2018 йилга бориб экспортни 3 млн АКШ долларга етказиш режалаштирилган. Ушбу кичик бир қишлоқка ҳар йили ўртача 12 000 сайёх ташриф буюради. Ўзбекистонда ушбу кластернинг тажрибасидан: қишлоқ худудларини ривожлантириш дастурларини қўллаб-кувватлаш, тарихий анъаналар асосида соя, калампир каби маҳсулотларни ферментақия қилишда оилавий корхоналарни ва уйларни аслича саклаб колиш ҳамда туризм объектига айлантириш, агротуризм (шаҳар аҳолиси ва болалар учун ўз қўллари билан мева- сабзавотларни ўзиш ёки уларни кайта ишлаб, тайёрлашда иштирок этиш), қишлоқда мехмонхона бизнесини йулга куйишда, фестивал ва турли тадбирлар ўтказишда фойдаланса булади. Шунингдек, фермерлар учун ахборот-маслахат ҳамда қишлоқ хўжалиги агрегатларидан биргаликда фойдаланиш тажрибалари ҳам мавжуд.
Гиёнгсангбукдо қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари марказининг Сангжудаги хурмо тажриба станқияси хурмога тегишли тадқиқотлар - уни етиштиришдан истеъмолчиларга етказишдаги жараёнларигача тадқиқ этадиган ягона станқия ҳисобланади. Ушбу станқия энг замонавий асбоб-ускуналар билан жихозланган. У ерда 27 киши, жумладан, 6 профессор, 2 оддий ишчи ва 4 техник ходим ҳамда 15 нафар бошқа мутахассислар фаолият юритади. Ер майдони 11 гектардан иборат. Станция уч йўналишда ишлайди: - янги хурмо навларини яратиш; - янги технология ва усулларни ишлаб чиқиш; - янги кайта ишлаш технологияларини жорий этиш.
Чунгдо хурмо-кластери эса 2009 йилда фермерлар ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу худудда Жанубий Кореядаги уруғсиз хурмонинг 65 % етиштирилади. Фермерлар томонидан биргаликда бошқариладиган ушбу кластер хурмодан йил давомида янги ўзилган, ярим куритилган, куритилган, ферментация қилинган, хурмо ёғи ва виноси, ранг ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Хурмо-ҳаракати: хурмо етиштириш - қайта ишлаш - нархини сақлаш - маркетинг ва рекламани ривожлантиришга қаратилган. Ушбу агрокластерда «бизнес - университет - илмий тадқиқот - давлат»нинг биргаликдаги ҳаракати ва бунда илмий тадқиқотлар асосий ўрин тутган.
Фермерлар агрокластерга қўшилиши натижасида оладиган даромадлари ошган. Мункиеонг олмани кайта ишлаш кластери бизнес корхоналари ҳаракати асосида тўзилган. У истеъмолчиларга олма билан боглик 100 дан зиёд махсулот ва хизматлар таклиф этади. Аввал ушбу худудда кумир казиб олинган экан. 1994 йилда кумир казиб олиш тугатилгач эса аҳолининг шаҳарга кетишининг олдини олиш мақсадида, олма кластери ва туризмни ташкил этиш учун давлат томонидан 50 миллион АКШ доллари микдорида инвестиқия киритилган. Ушбу олма кластери 2004 йилда 4 млн. АКШ доллари микдорида фойда олган булса, 2012 йилга келиб, махсулотлар микдорининг турли-туманлиги, кушимча хизматлар, агротуризм ва мехмонхона хизматини таклиф этиш оркали 90 млн АКШ доллари микдорида фойда олишга эришган.
Кореяда агрокластерларни ривожлантириш зарурияти асосан қуйидаги омиллар билан белгиланганлигини таъкидлаган ҳолда Ўзбекистон шароитида ҳам уларни инобатга олиш мумкин. Жумладан:

  • қишлоқ хўжалигига давлатнинг амалий ёрдами ва қўллаб-кувватлаши ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда етакчилиги;

  • тарихий ва миллий анъаналардан фойдаланиб, уларни саклаб колиш, замонавийлаштириш асосида янги йўналишлар масалан, агротуризм, мехмонхона хизмати кабиларни шакллантириш;

  • худудий ихтисослашув, қишлоқ хўжалиги махсулотларининг

ракобатбардошлигини ошириш ва ривожланиш барқарорлигини таъминлаш;

  • давлат - университет - илмий-тадқиқот - фермер - кайта ишлаш - бизнеснинг биргаликда фаолият юритишининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш механизми;

  • олимлар мавкеи ва илмий-тадқиқот натижаларининг самарали эканлиги ҳамда уларни қўллаб-кувватлашнинг давлат сиёсати даражасидаги мавкеининг юкорилиги;

  • юкори инновақияга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишга устуворлик берилиши ва уни давлат томонидан қўллаб-кувватлашнинг самарали механизмини шаклланганлиги;

  • маркетинг тизимини ривожланганлиги;

  • инсон капиталига муносабатнинг юкорилиги ва уни қишлоқда ривожлантиришга устуворлик берилиши.

Ушбу омиллардан Ўзбекистон шароитидан келиб чиккан ҳолда самарали, кенг камровли чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиккан ҳолда аник йўналишлар бўйича тажрибалардан фойдаланиш мумкин.
Жанубий Корея Миллий Қишлоқ хўжалиги Кооперативлари Федерақиянинг кўп тармоқли - ишлаб чиқариш-кайта ишлаш - сервис соҳаларини ўзида бирлаштириш.
Агрокластерларни ривожланиши мамлакатда йилнинг барча фаслларида қишлоқ хўжалиги махсулотлари нархларини бир хилда ушлаб туриш, экологик тоза махсулотлар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига имтиёзли кредитлар бериш, Озиқ-овқат марказларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини мунтазам равишда бизнесни амалга оширишларида манфаатлари ва хукукларини химоя қилиш мумкин.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини тавсия этиб, ишлаб чиқариш ҳаражатларини кискартириш ва қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга каратилган фермерларнинг бизнес ва турли таклифларини қўллаб-кувватлаш, ҳар хил молиявий хизматлар ва бошқаларни курсатиш борасидаги бозор тамойилларига мос механизмлардан Ўзбекистоннинг шароитига хос жихатларини республика фермерлар кенгаши томонидан фойдаланиш, республика ва худудлар даражасида деҳқонларнинг нодавлат ташкилотини шакллантиришда фойдаланиш мумкин.
Фермер хўжаликларига инновақион технологияларни қўллаб-кувватлашда амалий ёрдам курсатиш борасида молиявий, ташкилий агрокластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қуллаб-қувватлашда давлат билан ўзаро ҳамжихатликдаги фаолият олиб борилади. Республика фермерлар кенгаши фаолияти, Савдо-саноат палатаси ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳамда давлатнинг марказий ва маҳаллий хокимият вакилликлари билан мустахкам алоқа натижасида агрокластерлар ташкил этилади.
Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш билан шуҒулланадиган Ханора тақсимот марказининг экологик тоза махсулотлар ишлаб чиқариш, қишлоқ худудларида тайёрлов омборлари ташкил этиш, фермерларни озиқ-овқат талаблари асосида сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришга ургатиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги махсулотларини фермерлардан аввалдан тўзилган шартнома асосида сотиб олиб, уларни сифати, куриниши, хажми бўйича ажратиб, турли Оғирликларда қадоқлаб, марказнинг ўзида чакана савдога чиқариб сотиш ҳамда йирик ёки бошқа супермаркетларга уларнинг талабларига кура, улгуржи холатда етказиб бериш, ёш авлодга миллий махсулотларга нисбатан қизиқишини оширишда агрокластерларнинг роли катта эканлиги тажрибалар тасдиқлаган, бу тажрибаларини қуллаш республикада қишлоқ хўжалигини ривожланишида катта аҳамият касб этади.
Агрокластерларни қишлоқ хўжалик махсулотларини: фермер—марказ—магазин тизимида сотиб олиш ва сотиш, истеъмолчилар учун қулай холатда махсулотга айлантириш: ювиш, ярим тайёр махсулотлар, қадоқлашни бажариш, маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш устама ҳаражатларни паст даражада белгилаш тизими сифатида ташкил этиш натижасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга эришиш мумкин.
Ўзбекистон шароитида ҳам агрокластерларни Жанубий Корея Республикаси тажрибаси бўйича ташкил этилиши энг мақбул йул ҳисобланади. Шунинг учун ҳам агрокластерларни барпо этиш, авваламбор ушбу жараённинг қишлоқ хўжалигида янги институқионал тўзилма эканлигидан келиб чиққан ҳолда, унинг хуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари давлат томонидан шакллантирилмоқда
Россияда ташкил этилган «Фуд Сити» агрокластери сабзавот базасидан фарқли равишда бир қанча устунликларга эга бўлиб, кенг ассортиментдаги това ва хизматларни ўзида мужассам этган. Ҳар бир савдо булимигда ижарачилар учун 40 фоиз миқдорида чегирма(скидка ) белгиланган, маҳаллий фермерлар учун эса бошқа имтиёзлар ҳам курсатилиши белгиланган. Агрокластерда Туркия, Исроил, Азарбайжон, Белорусия ва Россиянинг барча худудларидаги ишлаб чиқарувчилар иштирок этган. Бу агрокластер ( улгуржи савдо комплекси) Франқиянинг «Ранжис», Испаниянинг «Мерка», Германиянинг «Берлинер Маркт» агрокластерлари тажрибалари асосида ташкил этилган. Умумий майдони 84,5 га, Европадаги энг йирик агрокластер мақомига эга булди.Кластернинг қурилишини «Киевская площадь» «Европейский» компаниялари, Radisson Royal («Украина») мехмонхонаси, «Электронный рай на Пражской», «Москва» савдо марказлари, «Садовод» бозори молиялаштирган. Бу агрокластернинг мақсади Россия ишлаб чиқаришини ривожлантириш.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish