Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси



Download 0,65 Mb.
bet12/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Агрофирма, фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот махсулотлари ва ўзумни қайта ишлаш ҳамда сотиш бўйича асосий фаолиятга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Агросаноат корхонасининг Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2006-йил 9-январдаги “Мева-сабзавотчилик ва ўзумчилик соҳасда иқтисодий ислоҳотларни чуқур-лаштириш чора-тадбирлари тўғриси-да”ги 3709-сонли Фармони,ҳамда 11-январдаги “Мева-сабзавотчилик ва ўзумчилик сохасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора- тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева сабзавотчилик ва ўзумчилик соҳасда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006-йил 9-январдаги ПФ-3709 - сон Фармонига мувофиқ мева-сабзавотчилик ва ўзумчилик соҳасда агросаноат фирмалари (кейинги уринда Агрофирма деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йулга куйиш тартибини белгилайди.
Фермер хўжалиги махсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнида турли корхона ва ташкилотлар хизматидан фойдаланади. Уларнинг аксарияти техника, ўғит, ёнилҒи ва шу каби ресурслар етказиб берса, бошқалари махсулотни қайта ишлаш учун сотиб олади ва ижтимоий хизмат кўрсатади. Ана шу тоифадаги корхоналарни ягона бозорга бирлаштирувчи, уларнинг ўзаро бозор муносабатларини амалга оширувчи, уларга кумаклашувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш Ҳозирги замон талабидир.
Фермер хўжаликлари уюшмаси нодавлат, нотижорат, ўз —ўзини маблағ билан таъминловчи хўжалик хисобидаги, республика фермер хўжаликларини, қишлоқ хўжалик секторининг корхоналари, бирлашмалари, шунингдек Уюшманинг мақсад ва вазифаларини ҳамда Низомини тан олувчи бошқа жамоат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларни ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи ташкилот.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқда мулкдорлар синфининг урта қатлами - тадбиркор ва ишбилармон фермерлар шаклланди, фермер хўжаликлари мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий буҒинига айланди. Улар стратегик аҳамиятга молик бўлган Ғалла, пахта ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларга эга булди. Шу билан қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишга эришиш асоси таъминланди. Давлат фермерларни қуллаб-қувватлаш, улар ривожини раҒбатлантиришнинг молиявий-иқтисодий механизмларини жорий этди. Пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлашди, бу қишлоқ аҳолисининг даромадлари кўпайиши, турмуш фаровонлигини ошишига олиб келмоқда. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилаётган Деҳқончилик ҳамда чорвачилик махсулотлари самарадорлигини ошиши, фермерларга хизмат курсатувчи инфратўзилма ташкилотларининг кенгайиши, истиқболда ишлаб чиқариш кооперақиясига асосланган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга кенг йул очиб берди. Бу - молиявий- иқтисодий жиҳатдан бақувват, барқарор ривожланиш манбасига эга бўлган фермер хўжаликларини шаклланишини кафолатлайди.
Фермер хўжаликларининг мамлакатмиз иқтисодиётига қушаётган хиссалари кундан-кунга усиб бормоқда. Ҳозирги жараёндаги қишлоқ худудларининг ободлиги, қишлоқ аҳолиси бандлиги муаммосини ҳал қилиш каби мураккаб вазифани ечишда фермер хўжаликларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда юқоридир. Фермер хўжалигини тармоқда юзага келиши қишлоқ хўжалигида мулкчилик масаласига яъни, иқтисодий муносабатларга асос солди.
Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш оркали қишлоқка саноатнинг кириб келишини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги иқтисодий самарадорлигини янада оширишга замин яратилади. Бу орқали қишлоқдаги ортиқча ишчи кучини иш билан бандлигини таъминлашга, янги иш уринларининг кўпайишига шароит хозирланади.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган. Уларни ривожлантиришнинг меъёрий-хуқуқий асосларини яратиш ва уни доимий равишда такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар фермер хўжаликлари фаолиятининг хуқуқий асосларини шакллантириш ҳамда қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар эшигини очди.
Республикада фермер хўжаликларини ривожлантириш асослари кундан-кунга такомиллашиб бормокда.

  • Президентимизнинг 2008-йил 20-октябрдаги «Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 пил 26 мартдаги “Экспорт килувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва ракобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида кушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 8-августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-кувватлаш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-2022-сон қарори;

  • Президентимизнинг 2013-йил 13-мартдаги «2013-2015 йиллар давомида ўзумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори шулар жумласидандир.

Президентимиз фармонида белгилаб берилган барча масалалар қонун лойихасида кўз аксини топган. Асосий мақсад кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, фермерлар фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга каратилган ушбу қонун лойихасида фермер хўжаликлари устав фонди шакллантирилишининг мукаммал қоидалари, шунингдек, фаолият йўналишларини кенгайтириш, коммунал ва мухандислик тармоқларига уланиши борасида давлат ва маҳаллий хокимият органларининг амалий ёрдам курсатиши, ишлаб чиқаришга томчилатиб суғориш тизимини жорий этувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига солик имтиёзлари беришга оид ҳуқуқий нормалар ҳам киритилган. Бундай чоралар, шубхасиз, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати истикболини янада кенгайтиришга хизмат килади. Мазкур қонун лойихасининг қабул килиниши фермер хўжаликларининг жамиятдаги, ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги ўрнини янада мустахкамлаш йўлида улар учун қўшимча ҳуқуқий кафолати бўлиб ҳам хизмат қилади.
Фермер хўжаликларининг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш хисобига ишлаб чиқариш хажмлари муттасил ошиб боришини, фермер хўжаликлари самарадорлиги ва рентабеллиги ўсишини таъминлаш имконини берадиган моддий-техник базасини мустахкамлаш, уларнинг ер майдонларини макбуллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатаётган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратўзилмаси шакллантирилмокда.
2008-йилдан бугунги кунга кадар фермер хўжаликларининг ер участкаларини макбуллаштириш жараёни амалга оширилиб, уларни иқтисодий барқарор фаолият курсатишига замин яратилди. Аграр ислоҳотларнинг кейинги боскичида фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларининг хажми камлиги туфайли ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга тускинлик килаётгани инобатга олиб, ер майдонларни тулик инвентаризақиядан ўтказиш ва фермер хўжаликлари фаолиятини танкидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини мукобиллаштириш бўйича кенг қўламли, шу билан бирга, пухта уйланган чора-тадбирлар амалга оширилди. Дастлаб, фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган ер майдонларини макбуллаштириш оркали фермер хўжаликлари фаолиятини янада самарали юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 6-октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини макбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш тўғрисида”ги Ф-3077-сонли Фармойиши қабул килинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 28-ноябрдаги “Иқтисодиётни реал сектори корхоналарини қўллаб-кувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салохиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Ф-4058-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПК-1047- сонли “Озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тулдириш юзасидан кушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари қабул килинди.
Юртбошимизнинг фермер хўжаликлари қишлоқларимизнинг таянч устунидир, дея таърифлагани бежиз эмас. Бу борада кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш билан бирга, уларни чуқур кайта ишлаш, курилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат курсатиш каби йўналишларда самарали фаолият курсатмокда ва ўз истикболини топмокда.
Хўжалик юритишнинг энг самарали, тараккий этган давлатлар тажрибасида ўзини ҳар томонлама оклаган фермерлик ҳаракатига утилиши соха ривожида янги даврни бошлаб берди. Фермер хўжаликларининг ер-сув, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда раҒбатлантирувчи омиллар пайдо булди. Фермер хўжаликлари фаолиятини самарали йулга куйиш учун барча зарурий шарт-шароитларнинг яратилганлиги уларнинг қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши ва иқтисодий самарадорлик курсаткичларини мунтазам ортиб боришини таъминламокда.
3.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларини ривожлантириш боскичлари


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish