Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси



Download 0,65 Mb.
bet13/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Боскичлар

Боскичлар даври

Боскичларнинг номланиши

I-боскич

1991-1997 йиллар

Фермер хўжаликларини дастлабки вужудга келиши ва шаклланиши даври

П-боскич

1998-2001 йиллар

Фермер хўжаликлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш ва мустахкамлаш даври

Ш-боскич

2002-2007 йиллар

Сурункасига зарар кўриб ишлаган истикболсиз ширкат хўжаликларини тугатиш негизида фермер хўжаликларини кенг қўламда устивор ривожлантириш даври

IV-боскич

2008-2011 йиллар

Фермер хўжаликларининг хажмини оптималлаштириш ва иқтисодий самарадорлигини юксалтириш даври

V-боскич

2011 йилдан бошлаб

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш даври

Кейинги йилларда фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-кувватлаш, экин турларини худудлар тупрок-иклим шароитларини хисобга олган ҳолда, мамлакат эхтиёжлари ва бозор талаблари асосида жойлаштириш, тупрок унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ҳар бир гектар майдон хисобига олинадиган фойда микдорини кўпайтиришга каратилган самарали тизимлар жорий килинмокда. Давлат томонидан ишлаб чиқарувчиларга ҳар томонлама кумак ва имтиёзлар бериб келинмокда.


Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва улар фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган бу тадбирлар, фермер хўжаликларида етиштирилаётган махсулотлар ҳаражатларини камайтириш ва самарадорликни оширишга амалий ёрдам бермокда, даромадига даромад кушмокда.
Умуман, мамлакатимизда фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида 4 та кодекс, 10 га якин қонунлар, 15 га якин Президент фармон ва қарорлари, 20 га якин Вазирлар Махкамаси қарорлари қабул килинди.
Мамлакатимиз аграр тармоҒида фермер хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар даврини шартли равишда 5 боскичга бўлиш мумкин.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилган йирик тадбирлардан бири уларнинг ер майдонлари хажмини оптималлаштириш (макбуллаштириш) билан боғлиқ. Дастлаб ташкил топган аксарият фермер хўжаликларида ер майдонлари хажмининг кичиклиги махсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг усишига ва барқарор фойда олишга тускинлик килди. Иқтисодий ахволи ночор бўлган бундай фермер хўжаликлари ўзларини зарур техника воситалари ва айланма маблаҒ билан таъминлашга, банкдан кредит олиш учун гаров таъминоти куйишга имконияти етмади, олинган карз мажбуриятларини коплаш учун туловга кобиллик (ликвидлик) даражасига эга булмади. Энг муҳими, улар ўз ҳаражатларини ўзи коплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадларини муттасил ошириб бориш сингари бозор иқтисодиётиёти тамойилларига мос бўлиб тушмади. Шундан келиб чиккан ҳолда, хукуматимиз томонидан фермер хўжаликларининг ер майдонларини тулик инвентаризақиядан ўтказиш ва улар фаолиятини танкидий баҳолаш асосида фермерларга бириктирилган ер майдонларини макбуллаштириш бўйича кенг қўламли, шу билан бирга, пухта уйланган ишлар амалга оширилди.
Макбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини устиришга имкон яратувчи қуйидаги омиллар эътиборга олинди:

  • республикадаги мавжуд фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган ер майдонларидан яхлит контурларда ягона тартибда мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

  • фермер хўжаликларининг кайси сохага ихтисослашгани ва мамлакатимизнинг

турли худудларидаги аҳоли зичлигини эътиборга олиш;

  • сув ва бошқа моддий ресурсларини тежайдиган янги агротехнологияларни қўллашга қулай шароит яратиш;

  • йириклаштирилган фермер хўжаликларининг комплекс механизақиялашга молиявий имкониятларини кенгайтириш;

  • зарар билан ишлаётган ва ўзини окламаётган кичик фермер хўжаликларининг фаолиятига барҳам бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 6-октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини макбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-3077-сонли ва 2009-йил 22-октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада макбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3287-сонли фармойишлари асосида 2008-йилдан бошлаб фермер хўжаликларининг ер майдонларини макбуллаштириш борасида йирик тадбирлар амалга оширилган эди. Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015-йил 15-декабрдаги 362-сонли “Фермер хўжаликларига бериладиган ер участкалари майдонларини макбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фермер хўжаликларининг ер майдонларини макбуллаштириш ишлари изчил давом эттирилди. Натижада 2015-йил якунига келиб республикамиздаги бир фермер хўжалигига тутри келувчи ўртача ер майдони хажмини 43,9 гектардан 36,1 гектаргача, шу жумладан пахтачилик ва Ғаллачиликда 65,1 дан 52,7 гектарга, сабзавотчилик ва полизчиликда 12,5 дан 8,1 гектарга, боҒдорчилик ва ўзумчиликда 9,5 дан 6,8 гектарга ва чорвачиликда 34,6 дан 31,2 гектарга камайтирилди.
Оптималлаштириш натижасида нафакат фермер хўжаликларига бириктирилган ўртача ер майдонлари хажми сезиларли даражада ошди, балки уларнинг молиявий барқарорлиги ва туловга қобиллиги мустахкамланди, шу билан бирга қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми ва экинлар хосилдорлиги ҳам ошиб борди. Бугунги кунда фермер хўжаликлари ўз тасарруфида етарлича экин майдонлари ва чорва молларига эга бўлган, замонавий техникалар ва илғор технологиялар билан қуролланган, кундан-кунга иқтисодий самарадорлиги ҳамда туловга кобиллиги юксалиб бораётган йирик хўжаликларга айланиб бормоқда Президентимиз фермер хўжаликларини “қишлоқларимизнинг таянч устунидир” деб бежизга таъкидламаганлар9.
Назорат ва муқокама учун саволлар:

  1. Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий хуқуқий хужжатлари нималардан иборат?

  2. Фермер хўжаликлари ва уларнинг фаолияти нималардан иборат?

  3. Деҳқон хўжаликлари ва уларнинг фаолияти нималардан иборат?

  4. Фермер хўжалиги бошлити қандай хуқуқларга эга?

  5. Деҳқон хўжалиги бюшдиги қандай хукукларга эга?

  6. Агрофирмалар ва уларнинг фаолияти қандай ташкил этилади?

  7. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни қишлоқ хўжалигини ривожланишидаги аҳамияти.

  8. Фермер хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш

асослари нималардан иборат?

  1. Деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш

асослари нималардан иборат?

  1. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни худудларда аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли нимадан иборат?



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish